Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази


Download 85.21 Kb.
bet20/23
Sana25.01.2023
Hajmi85.21 Kb.
#1118584
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
tarjimaga

Кутилаётган натижа: Дарахтларнинг турли-туманлиги ҳақида билиб оладилар. Дарахтлар ҳам сув ичиши зарурлиги, қуёш, ҳавосиз яшай олмасликларини тушунадилар. Ўсимлик ва ҳайвонларга нисбатан қизиқиш ортади. Ўсимликларни чангини артиш усуллаорини билиб оладилар.Табиат бурчагидаги навбатчи вазифасини бажаришга ҳаракат қиладилар
Интерфаол усуллар: сухбат, тажриба, савол-жавоб,
Зарур жихозлар: турли сиғимдаги бир нечта банкалар, аптеканинг кичик
Жиҳозлар: Мевали ва манзарали дарахтлар муляжлари, гер-барийлар, мевалар муляжлари, дарахтлар ва мевалар суратлари.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, бугун сизлар билан она табиатимиз-нинг, гўзал Бойсунимизнинг, қолаверса, боғчамизнинг кўрки бўлган дарахтларимиз ҳақида гаплашамиз.
Ҳар бирингизнинг уйингизда боболарингиз, дадаларингиз яратган боғи бор. Айтинглар-чи, ўша боғларда ўсадиган қайси дарахтларни биласиз?
Болалар: Терак. тол, чинор, арча, қайрағоч, бодом. ёнғоқ, олма, бодом.
Тарбиячи: Тўғри, болажонлар, бу дарахтлар бизлар яшайди-ган жойларда энг кўп ўсадиган дарахтлар сарасига киради. Ай-тинглар-чи, болажонлар, бу дарахтларни яна қаерда кўргансиз-лар?
Болалар: Кўчаларда, боғларда, паркда, боғчамизда.
Тарбиячи: Тўғри айтингизлар, болажонлар, машғулотимиз бошида мен сизларга «Мевали ва манзарали дарахтларни ўрга-намиз», деб айтдим, сизлар-чи, буларнинг фарқини биласиз-ларми?
Болалар: Манзарали дарахтлар уйимизни, кўчамизни, боғ-чамизни, боғларимизни, шаҳримизни, тоғларимизни чиройли қилиб туради.
Тарбиячи: Бу дарахтлар мева берадими, болажонлар?
Болалар: Йўқ. Бу дарахтларда мева йўқ. Меваларни олма, нок, гилос, ёнғоқ, писта, бодом, дарахтлари беради.
Тарбиячи: Тўғри, демак, арча, терак, тол, қайрағоч, чи-нор дарахтлари мева бермайди. Лекин барибир уларнинг бизга фойдаси бор. Улар атроф-муҳитни чиройли қилиб туришади. Бу дарахтларнинг яна қандай фойдали томонларини биласиз?
Болалар: Улардан ҳар хил буюмлар ясашади, уйлар қуришади.
Тарбиячи: Тўғри, болажонлар, улар мева беришмайди. Ле-кин бу дегани, кесиб нобуд қилиш дегани эмас. Чунки улар атроф-муҳитдаги чангни ўзларига ютиб, сиз билан биз на-фас олаётган ҳавога жуда кўп микдорда кислород етказиб беради. Ундан ташқари, ёз кунларининг жазирама иссиқла-рида қанчадан-қанча одамларимиз сояда салқинлайдилар. Манзарали дарахтларни эса қачон бизлар кесиб ишлатиши-миз мумкин?
Болалар: Опажон, қачонки дарахтлар қуриб қолса, уларни кесиб бизларга керакли бўлган буюмлар ясаш учун ишлатила-ди, шунда ҳам битта кесган дарахтимиз ўрнига ўнта дарахт эки-шимиз керак.
Тарбиячи: Баракалла, болажонлар. Уй қуришда дарахтлар-дан фойдаланамиз, дедингизлар, бу мақсадда қайси дарахтлар ишлатилади?
Болалар: Терак, тол, арча.
Тарбиячи: Тўғри, болажонлар. Терак дарахти тез ва тўғри ўсганлиги сабабли, ундан уйлар қуришда фодаланамиз. Тол дарахтидан эса бешик ва рўзғор учун керак бўлган бошқа бу-юмларни ясаймиз. У буюмлар билан ҳаммангиз танишсизлар, гуруҳ хонасида улар бор. Лекин арча дарахтини ўстириш жуда ҳам қийин, кўпинча тоғда ўсади, ҳавони алмаштириб бериш-да унинг ўрни беқиёсдир. Арча дарахтини сизлар билан боғча-мизнинг «қизил китоби»га ҳам киритганмиз, уни асраб-авайлашимиз керак. Арча дарахтлари ҳақида нималарни биласизлар?
Болалар: Ашула, шеър, топишмоқ ва мақоллар биламиз.
Тарбиячи: Яхши, болажонлар, жуда кўп нарса билар экан-сизлар. Мен сизларга ҳозир топишмоклар айтаман, сизлар то-пинглар.
Топиишоқ: қишин-ёзин бир хилда. (Арча.)
Узун терак, ичи ковак. (қамиш.)
Тарбиячи: Жуда соз, тўғри топдингизлар. Энди олдингизда турган дарахтлар расми акс этган суратлардан, гербарийлардан манзарали ва мевали дарахтларни бир-биридан ажратинг.
Раҳмат, болажонлар, тўғри бажарибсизлар. Энди менга ме-вали дарахтларни номларини айтинглар.
Болалар: Олма, гилос, ўрик, нок, ёнғоқ, тут, шафтоли, бодом...
Тарбиячи: Мевали дарахтларни жуда яхши билар экансизлар. Нима сабабдан сизлар уларни бунча кўп биласизлар.
Болалар: Бу дарахтлар ширин, мазали мевалар солади. Биз эса уларни териб, маза қилиб еймиз.
Тарбиячи: Яхши, болажонлар, лекин мсвали дарахтларни ҳам бизлар жуда асраб-авайлашимиз, шохларини синдирмас-лигимиз керак, тош отишимиз ҳам мумкин эмас. Катталар улар-нинг тагини юмшатиб суғоришганда, биз ёрдамлашишимиз ло-зим. Энди болажонлар 4 гурухга бўлинамиз ва дидактик ўйинини ўвнаймиз..

Тарбиячи: Болажонлар, сизлар нафақат дарахтларнинг ном-ларини бир-биридан фарқларини билиб, танир экансизлар, балки улар ҳақида топишмоқ ва шеърлар ҳам билар экансиз-лар. Сизлар ҳозир ўзларингиз айтиб берган шеърларингизни маъносини, мағзини доимо тўғри чақиб, тушуниб борасиз-лар, деб ўйлайман. Демак, дарахтларимизнинг қайси турлари-га мансуб бўлишларидан қатъи назар, уларнинг илдизлари-ни, новдаларини, таналарини, япроқларини узмасдан, син-дирмасдан асраб-авайлашимиз, меваларини эса пишмасдан узмаслигимиз керак. Дарахтлар ҳақида яна нималарни биласизлар?


Тез айтишлар:



  1. Бир туп турпни, тут туртиб турибдими,
    Бир туп тутни турп туртиб турибдими?

  2. Жамила жийдани жойига жойлади.

  3. Ойгул олмани осмонга отди.

Тарбиячи: Болажонлар, тез айтишни ҳам маромига етказиб айтдингизлар. Энди сизлар билан «Баргига қараб дарахтни топ» мавзусида ўйин ўйнаймиз.


Гербарийда берилган барглар қайси дарахтга тегишли экан-лигини топишингиз керак. (Болалар шафтоли, олма, нок, олча, гилос, ўрик, анор, тут, ёнғоқ, терак, тол, арча, қайрағоч каби дарахтларнинг номларини тўғри топишади.)
Болажонлар, топган меваларингизнинг номларини айтиб, уларнинг ранглари ва шаклларини ҳам биласиз, деб ўйлайман. (Болалар бу саволларга ҳам жавоб топишади, масалан: олма — думалоқ ёки узончоқ бўлади, ранги сариқ, кўк, қизил.)
Машғулотнинг якунида тарбиячи болаларни боғчанинг боғига сайр қилишга ва машғулотни хулосалаш учун олиб боради.



Download 85.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling