Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази
Download 85.21 Kb.
|
tarjimaga
Ёруглик. Барча жонзодлар хаётида куёшдан келадиган ёруглик катта роль уйнайди. Жонзотлар учун улар қабул қилаётган ёругликнинг миқори катта аҳамиятга эга. Буни ўсимликлар мисолида яққол кўриш мумкин. Айрим ўсимликлар (ёруғсеварлар), ёруғликнинг кўп бўлишини севадилар. Улар қуёш нурлдари яхши ёритадиган, очиқжойларда ўсадилар. Бошқа ўсимликлар (сояга чидамлилар) эса, салқин ва қоронғу жойларда ўзларинияхши ҳис қиладилар.
Барча жонзотлар ҳаётида ёруғликнинг таъсир қилиш вақти, яъни, ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамларнинг ёруғликда ва усиз қанча вақт бўлишлари жуда ҳам катта аҳамиятга эга. Сиз кун ва тун алмашиниб туришини биласиз. Нима учун кундузи ёруғ, кечаси эса қоронғу? (Кундузи осмонда қуёш пайдо бўлади ва ўз нурлари билан ҳамма ёқни ёритади. Тунда эса қуёш ботади ва ўзи билан нурларини ҳам олиб кетади). Бу ҳол жонли табиат оламининг барча аъзоларига таъсир этишини сиз ўз кўзингиз билан кузатдингиз мумкин. Тунда ишсонлар нима қиладилар? (ухлайдилар). Кундузи-чи? (ишлайдилар, билим оладилар, сайр қиладилар, ўйнайдилар ва ҳ.к.) Ёруғда биз анча ишларни қилишимиз мумкин, ёруғликсиз .са фақат бир (бироқ жуда ҳам мухим) нарса-ухлаймиз. Ёруғликни тўғри тўртбурчак шакли билан белгилаймиз. Тўртбурчак икки қисмга бўлинган: юқори қисми-оқ (кундек ёруғ), пастки қисми-қора (тундек қора). Ҳарорат (температура). Барча тирик организмлар (ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар) ҳаётида ҳарорат мухим рол ўйнайди. Ер қуёшдан иссиқлик олади. Ҳарорат юқори ва паст бўлиши мумкин. Ер юзида шундай жойлар борки, у ерда дечрли ҳар доим илиқ ва ҳатто иссиқ бўлади. Мангу совуқга маҳку жойлар ҳам бор. Ўсимлик, ҳайвон ва инсонлар турли ҳароратларда яшаш учун мослашадилар. қуёш Ерга қиш, баҳор, ёз ва кузда ўз нгурларини турлича беради. қишда иссиқ жуда кам, баҳорда-қуёш ўз нурларини кўпроқ, аямасдан соча бошлайди; ёз- жон роҳати; кузда-қуёш Яна нурларини қизғона бошлайди ва ҳаво совийди. Кейин яна ҳаммаси такрорланиб боради. Ҳароратни икки қисмга: юқори қисми-қизил (илиқ, иссиқ), паст қисми-кўк (совуқ) ранга бўялган тўғри тўртбурчак билан белгилаймиз. Намлик. Нимасиз ўсимлик, ҳайвон ва инсонлар яшай олмайдилар? Албатта сувсиз. Барча жонзотлар (ўсимлик, ҳайвонлар ва инсонлар) учун сув-озуқа, ҳаёт манбаидир. Шундай ўсимлик ва ҳайвонлар борки, улар фақатгина сувда яшайдилар ва билан тириклар. Ер юзида сув кўп бўлиб, у турли кўриниш, сифатга эга. Масалан, сув шўр (денгизда) ва чучук (дарё ва кўлларда), шунингдек, суюқ ва қаттиқ ҳолда учрайди. Намликни ҳам икки қисмга бўлинган тўғри тўртбурчак шакли билан белгилаймиз. Тўртбурчагимизнинг юқори қисми-кўк (суюқ ҳолат-денгиз ва дарёлар ранги), пастки қисми-ҳаворанг (сувнинг қаттиқ ҳолати-қор ва муз ранги). Атроф мухитнинг ифлосланиши. Ҳарорат, ёруғлик ва сув ҳар доим, ҳатто ҳали ер юзида инсон пайдо бўлмасидан аввал ҳам жонли табиатга ўз таъсирини кўрсатиб келган. Бироқ, инсон пайдо бўлиши билан, у ўзи ва ўз атрофидаги олам, яъни, табиатни ўзгартира бошлади. Инсон турли меҳнат қуроллари ва мосламаларни ўз мпеҳнатини енгиллаштириш учун ўйлаб топа бошлади. У кўнпгина яхши нарсаларни ихтиро қилди. Бироқ у нима қилмасин, ҳамма вақт табитга мурожаат қиларди. Масалан: мебелни дарахтдан яасайди, идиш-товоқни лойдан ясайди. Шу тарзда, инсон табиатдан жуда кўп нарсани ола бошлади. Шундай қилиб, дарахтни замонавий техника ёрдамида беш дақиқа ичида ағдариш мумкин, бироқ янги дарах ўстириш учун табитга анча вақт кера бўлади. Афсуски, инсон таюиатдан фақатгина кўп нарсани олибгина қолмай, балки, унга ўз чиқинда ваахлатларини ҳам ташлайди. Бугу инсон унинг фаолияти оқибатида табиатга зара етаётганлигини тушуниб етди. Шунинг учун ҳам одамлар ўйлаб кўриб, табиатни қутқариш, сақлаб қолиш, унга ёрдам беришга қарор қилдилар. Атроф оламни ифлосланишини оқ чизиқлари бор қора рангдаги тўғри тўртбурчак Билан белгилаймиз. Инсон табитда кўп ёмон ишларни қилиб улгурди, шунинг учун ҳам белгининг асоси - қора. Шунингдек, инсон ўз хатоларини тузатиш ва табиатга яхшилик қилишга ҳаракат қиляпти. қора асосдаги оқ чизиқлар анна шунга белгидир. Download 85.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling