Мактабгача таълим педагогикаси


Тарбия ижтимоий ҳаёт учун зарур ҳодиса бўлиб, ёш

bet11/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

Тарбия ижтимоий ҳаёт учун зарур ҳодиса бўлиб, ёш 
авлодга 
илмий 
билимлар 
тизимини, 
малака 
ва 
кўникмаларини махсус метод ва воситалар орқали ре- 
жали равишда сингдириб бериш ҳамда ёш авлодни ҳар 
томонлама шаклланган етук инсон қилиб тарбиялашни 
мақсад қилиб қўяди.
Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш муаммо- 
лари дастлаб халқ оғзаки ижоди, педагогикаси, ёзма ёд- 
горликларда, пандномаларда мутафаккир ҳамда маъри- 
фатпарварлар асарларининг бош мавзусини ташкил эт- 
ган.
Абдулла Авлоний тарбия ҳақида 
гапирар экан, 
ҳақли равишда шундай деган эди: «Тарбия бизлар учун ё 
ҳаёт — ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё садоқат — ё фало- 
кат масаласидир».
Демак, тарбия ва одоб Ватанга чексиз муҳаббат, 
имон-эътиқод, меҳр-мурувват, ростгўйлик, адолатгўй- 
лик, самимийлик, меҳнатсеварлик ва билимдонлик каби 
ғоялар воситасида шаклланиб боради.
Таълнм 
— болаларга билимни тартибли баён қилиш 
жараёни бўлиб, муайян кўникма ва малакаларни синг- 
дириш, уларнинг онги ва хулқига таъсир этиш, ақлини, 
онгини, идрокини, дунёқаришини, эътиқодини ва би­
лиш фаоллигини ривожлантиришдир.
Таълим бериш жараёнида тарбия ва маълумотнинг 
мақсади амалга оширилади.
Таълим икки томонлама жараён бўлиб ва ўқитишни 
ўз ичига олади.
Ўқитиш — педагогик фаолият бўлиб, билим малака, 
кўникмаларни болаларга сингдириш, уларнинг билиш 
ва амалий фаолиятига раҳбарлик қилишдир.
Ўқиш — ўқувчининг билим, малака кўникмаларини
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling