Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим тарбия бериш методлари
Download 405 Kb.
|
1546875707 73650
- Bu sahifa navigatsiya:
- Болаларнинг ёши ва ривожланиш даражасига;
Расм чизиш, лойдан буюм ясаш, аппликация турли методлардан, ҳамда ўргатиш усулларидан фойдаланишни талаб қилади, шу жумладан болаларда кўникма малакаларни ҳосил қиладиган амалий методлардан ҳам фойдаланиш талаб қилади.
Амалий методлардан асосийси бўлмиш, техник ва баъзан тасвирий малакаларни ўргатадиган машқлардир. Кичик гурухда бу машқлар болалар учун сезиларли эмасдир юмалок шаклли предметларни ясашни ўрганиб, болалар коптокни, олмани, апелсинни ва шу каби предметларни ясайдилар. Йўлларини, ёмғирларни чизиб, улар горизонтал ва вертикал чизиқларни чизишни машқ қиладилар. Катта гурухдаги болалар олдида эса, тўғридан тўғри маълум бир топшириқ қўйилади, чиройли ва тўғри штрих билан чизишга ўрганиш. Штрихлаб чизишни кўрсатиб бергандан сўнг, болаларга мураккаб бўлмаган предмет контурини (Масалан: уй, қўзиқорин, олма) чизиб олиб, уни озода қилиб бўямаслик расмни хунук қилиб қўйишини биладилар ва сидқидилдан машқ қиладилар. Машқлардан тасвирий ҳарактерга эга бўлган топшириқларни тушиниш учун фойдаланилади. Масалан: дефектолог бир чизиқ билан инсон бошининг ёнмача қиёфасини чизишни кўрсатиб берганидан сўнг, болалар бир неча марта одам бошининг расмини қайта- қайта чизадилар. Дефектолог нинг вазифаси болаларнинг тасвирий фаолиятини шундай ташкил қилиш керакки, у фаол ва ижодий бўлсин. Ҳар бир машғулот фақатгина дидактик вазифасини эмас, яъни маълум бир предметни тасвирлашни ўргатиш эмас, балки боладан ишни мустақил бажаришни ҳам талаб қилади. Шу мақсад билан дефектолог турли хил усуллардан фойдаланиши мумкин: маслахат, мақтов, топшириқни бажариш усулини кўрсатмаси (тўлиқ бўлмаган), ўйинчоқ кўрсатмаси, эслатма ва шу кабилар. Болани шундай ҳолатга қўйиш керакки, у ўйлаган ўйини бажариши учун ўзи йўл топсин. Шундай қилиб у ёки бу метод ва усулларни танлаш қуйидагиларга боғликдир: Машғулот мазмунига ва машғулот олдида турган мақсадга, шу билан бирга, тасвирий фаолиятнинг вазифаларига; Болаларнинг ёши ва ривожланиш даражасига; Болалар фойдаланадиган тасвирлаш материалларига боғликдир. Атроф олам хақидаги тасаввурларни мустахкамлаш мақсадли машғулотларда, асосан оғзаки методлар қўлланилади: суҳбатлар, болаларнинг кўрганларини хотирадан қайта эслаш учун ёрдам берадиган саволлар. Тасвирий фаолиятнинг турли кўринишларида ўргатиш усуллари турличадир, чунки бир образ турли воситалар ёрдамида вужудга келтирилади. Масалан: мазмунли (мазмунли) мавзуларда компазицияга ўргатиш вазифасини расмда картиналарга қараб тушинтирилади, узоқлашаётган предметлар юқорироқда, яқиндагилари эса пастроқда чизилади. Бу масала лойдан буюм ясаганда шаклларнинг уларнинг ҳолатига қараб жойлаштирилади; ёнма-ён ёки кетма-кет ва хоказа. Бу ерда алохида тушунча ёки кўрсатма бериш шарт эмас. Ҳар бир усулдан ўйлаб, машғулот олдида турган вазифаларга нисбатан, дастурда берилган машғулотнинг мазмунига нисбатан ва асосан ушбу гурух болаларининг қай даражада ривожланганлигини хисобга олган ҳолда фойдаланиш керак. Машғулотда алоҳида метод ва усуллар кўргазмали ва оғзакилари-ўзаро қўшилади, мужассамлаштирилади ва бир-бирига умумий таълим жараёнида боғланади. Кўргазмалилик болалар тасвирий фаолиятининг моддий хиссий асосини янгилайди, сўз эса тўғри тасаввурни, тахлилни, идрок қилинганларни ва тасвирлаётганларини умумлаштиришни шаклланишига ёрдам беради. Ўйин методи ранг-баранг ўйин фаолияти компонентларини саволлар, кўрсатмалар, изоҳ ва тушунтиришлар, намойиш қилиш ва ҳоказолар каби бошқа усуллар билан биргаликда қўлланилишини кўзда тутади. Ўйин методи таркибига кирадиган ўйиннинг асосий компонентларидан бири тўла, кенг тарзда хаёл қилинадиган ўйин вазиятидир. Масалан, болаларни боғланишли нутққа машқ қилдириш учун ўйинчоқлар доконидаги вазиятга таҳлид қилинади. Болалар сотувчи ва харидор ролларини бажариб, бир-бирлари билан тегишлича муомала қиладилар, ўйин ҳаракатларини бажарадилар ва ҳоказо. Ўйин методи ўз таркибига ўйинчоқ ва ўйин материаллари билан бажариладиган ҳаракатларни, таҳлидий ҳаракатларни, буюмларни яшириш ва топиш ҳаракатларни олади. Буларнинг барчаси болаларда ижобий ҳис-туйқу кайфияти ҳосил қилади, улар фаоллигини, қизиқувчанлигини орттиради. Ўйин методидан фойдаланишда педагог етакчи рол ўйнайди: у ўқув вазифасининг мазмунини, ўйин ва амалий ҳаракатларнинг табиати ва изчиллигини белгилайди, топшириқни бажариш намунасини кўрсатади, тушинтиради, болалар йўл қўйқан хатоларни тузатади, шунингдек, саволлар ташлайди, болаларда фаоллик уйғотади, уларни мустақиллика ундайди. Ўйин методининг кўринишларидан бири дидактик ўйин ҳисобланади. Унда болаларнинг барча ҳаракатлари ўйин топшириқлари ва қоидалари билан бошқариб турилади. Ўйинга раҳбарлик қилиш болаларни ўйин мазмуни ва қоидалари билан таниқтиришдан, шунингдек, қоидаларнинг бажарилишини назорат қилишдан иборатдир. Дидактик ўйиннинг моҳияти шундаки, бу ўйин давомида қўшимча ахборот берилмайди. Шунинг учун ҳам бундай ўйинга маълумот бериш ва билимларни тўлдириш методи сифатида қарамаслик лозим. Унда мавжуд билимлардан фойдаланиш, уларни қўлланишнинг фаол жараёни кечади. Бу жараён билимларнинг такомиллашувини таъминлайди: қўлланиш туфайли билимлар янада мустақакам ва онгли, тушуниладиган бўла боради. Дидактик ўйинлар чоғида фаол идрок юзага чиқади ва ўйин мазмунига қараб, таҳлил, қиёслаш, тавсифлаш, умумлаштириш каби хилма-хил ақлий операсиялар ҳам ривожланади болади. Бу ўйинлар диққатни бир жойга тўплашни, топқирликни, аниқликни, тез хотирлашни, фаолликни ва нутқни тушуниш ва ундан фойдаланишни талаб қилади. Шундай қилиб, дидактик ўйинлар ўқитиш методи сифатида билимларни мустақкамлаш, уларни умумлаштириш ва системалаштириш, шунингдек, билиш жараёнларини такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида қўлланилади. Download 405 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling