Мактабларида


УЧИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР


Download 0.52 Mb.
bet26/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

УЧИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР


Илмий-услубий адабиётлар таҳлили натижаларига қўра, 5-синфларда ўтказиладиган жисмоний тарбия дарслари жараёнида ўқувчиларни ҳаракат амалларига ўргатиш ва жисмоний қобилиятларини ривожлантиришда қўллани- ладиган восита ва усулларни шуғулланувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш зарурлиги ўз тасдиғини топди.
Жисмоний тайёргарлиги ҳар хил бўлган ўқувчиларига жисмоний тарбия дарсларини ўтишда уларнинг саломатлигини сақлаш ва умумий жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган услубият ишлаб чиқиш керак.
Экспертлар жамоаси томонидан тажрибада иштирок этган ўқувчиларнинг “Тўпсиз ҳаракатланиш” техникаси 13,5%да - “аъло”, 19,5%да - “яхши”, 28%да - “қониқарли”, 39%да - “қониқарсиз”, “Тўп билан ҳаракатланиш” техникасини баҳолашда эса 18%да - “аъло”, 17%да - “яхши”, 31%да - “қониқарли”, 34%да - “қониқарсиз” баҳоланган.
Умумтаълим мактаблари 5-синф ўқувчилари томонидан енгил атлетика, футбол, қўл тўпи спорт турлари бўйича базавий техник ҳаракатларни бажаришда йўл қўйилган ҳатоликлар асосан спорт турлари бўйича бажариладиган техник ҳаракатлар юзасидан онгли тарзда етарлича тасаввурга эга эмаслигидан далолат беради.
Шу билан бирга ҳозирги вақтда умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия ўқитувчилари барча спорт турлари бўйича етарлича тушунчага ва техник ҳаракатларни бажара олиш кўникмаси ва малакасига эга эмаслиги юқорида келтирилган хато ва камчиликларни келтириб чиқармоқда.
Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия фанини чуқур ўргатиш учун барча спорт турлари бўйча электрон мультимедиа дарсликларни тайёрлаш зарурати мавжуд.
  1. БОБ. “ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ” ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЭЛЕКТРОН МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ САМАРАДОРЛИГИ




§ 4.1. Умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда

АКТларни қўллаш методикасининг мазмуни


Ўтказилган илмий-услубий адабиётлар таҳлили натижаларга кўра, бугунги кундан умумтаълим мауссасаларида жисмоний тарбия фанини ўқитишда замонавий ўқувчиларга жавоб берадиган мобиль иловаларини яратиш ва самарадорлигини педагогик тажрибада текшириш зарурати мавжуд.


Узвийлаштирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастури (Жисмоний тарбия) (5-синф) 5-синф ўқувчиларинг “Жисмоний тарбия” фанидан ўқув услубий мажмуанинг материалларини ўз ичига олган. Дастурда III-IV семестрларда ўқитиладиган мавзулар юзасидан маъруза матнлари, тақдимот слайдлари, фан дастури, глоссарий, тестлар банки, фойдаланилган адабиётлар берилган. Шунингдек, ушбу дастурда масофавий таълим манзиллари ва соҳага тегишли интернет манзиллари берилган.
Дастур нафақат мутахассислар учун ҳамда ушбу соҳага қизиқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, уларга ушбу соҳада ўз билимларини оширишга хизмат қилади (4.1-дан 4.8-расмларга қаранг).

    1. “Jismoniy tarbiya” номли ушбу электрон қўлланма 5-6 синф ўқувчиларига “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда ўқитувчиларга амалий қўлланма сифатида мўлжалланган бўлиб, қўлланмадан ўрин олган видео лавҳалар ва тасвирлар дарс жараёнини янада тўлиқ ўзлаштиришга имкон яратади. Операцион тизими Android 4.1 ва ундан юқори.

    2. Дастурнинг вазифалари енгил атлетика, футбол, қўл тўпи, баскетбол ва кураш спорт турлари бўйича 5-синф ўқувчиларининг ҳаракат тайёргарлигини оширишга хизмат килади.


4.1-расм. Бош саҳифа интерфейси. 4.2-расм. Мундарижа интерфейси.





Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling