Мактабларида


§ 3.4. 5-синф ўқувчиларининг кураш техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлари


Download 0.52 Mb.
bet24/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

§ 3.4. 5-синф ўқувчиларининг кураш техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлари


Давлат таълим стандартлари талабига биноан миллий спорт турларидан ўзбек кураши мактаб дастурига киритилган. Кураш бизга узоқ даврлардан маълум. Археологик илмий кузатувлар, қидирувлар натижасида аниқланган кўплаб ашёвий далиллар унинг ёши камида 3 минг йилдан зиёд эканлигини исботлайди.
Кураш темурийлар замонида ҳам, ундан кейинги даврларда ҳам халқимизнинг севимли машғулоти бўлиб келган. Оламга донг таратган ўзбек полвонлари кураш тарихи саҳифаларида ўчмас из қолдирганлар. Шоир Паҳлавон Маҳмуд ва Аҳмад полвонлар ўз даврининг енгилмас курашчилари сирасидан эдилар.
Курашчининг туриши ҳужум қилишга, яъни усул қўллашга, ҳимояланишга ва қарши усул қўллашга кўра, осонликча оғирлик марказидан чиқиб кетмайдиган, ҳар қандай, ҳаракатни тезлик билан бажаришга имкон яаратадиган бўлиши керак. Туришлар ўнг томонлама, чап томонлама йўналишлари ва тўғри бўлади. Курашчининг ҳаракатлари ва алдамчи харакатлари. Ҳаракатнинг асосий йўналишлари: олдинга, орқага, чапга, ўнгга, чапга-олдинга, унгга-олдинга, чапга-орқага ёки ўнгга-орқага бўлиши мумкин. Ҳаракат давомида гиламдаги оёқ бутун кафт юзаси билан қўйилиши шарт. Ҳаракат жараёнида курашчиларнинг бутун гавда ҳолати мунтазам назорат остида бўлиши лозим. Курашчи қанчалик ўзига ишонч билан турган бўлмасин, рақиб томонидан бажарилган хар қандай силтаб итариш ёки тортиш унинг оғирлик марказини йўқотиб қуйиш хавфини туғдиради. Шунинг учун ҳам курашчи доимо рақибнинг итарган ёки тортган томонига ихтиёрий харакатда бўлиши кераклигини ҳеч қачон эсдан чиқмаслиги керак, зеро курашчи қадам ташлаган вақтда жуда қисқа фурсатда бир оёққа таяниб қолади ва оғирлик марказини йўқотиб қўйиш хавфи кучлироқ бўлади. Шунинг учун ҳам курашчи ҳамма вақтда ва ҳолатда ҳам тўғри харакатлана олиши керак. Курашчи доимо бир хил харакат қилмаслиги зарур,
акс ҳолда, буни рақиб пайқаб қолиб, ундан муваффақиятли фойдаланиши мумкин.
Ҳеч қачон гиламда мақсадсиз ҳаракатланмаслик керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам гиламда тез, яхши харакатлана билиш керак. Алдамчи ҳаракатларга гавда, қўллар ва оёқлар ҳаракатларини тез-тез алмаштириб, режалаштирилган ҳужумни сездирмаслик, рақиб диққатини бошқа томонга тортиш кабилар киради. Бундай харакатлар рақиб кутмаган вақтда усул бажариш имконини беради. Ҳар бир пухта ўзлаштирилган усулни аниқ бажариш учун 3-4 та алдовчи харакатларни режалаштириш керак. Умумтаълим мактаблари 5-синфида таҳсил олувчи ўқувчиларнинг “Курашчиларнинг туриш ва силжиш ҳаракатларини бажариш” техникаси экспертлар томонидан 8% - “аъло”, 24% - “яхши”, 37% - “қониқарли”, 31% - “қониқарсиз” баҳоланган (3.6-жадвалга қаранг).
Кураш спорт турида йиқилишлар спортчиларнинг жароҳатланишларини олдини олишда энг самарали усул ҳисобланади. Ўргатиш жараёнида ҳам энг аввало тренер тўғри йиқилишга ўргатади. 5-синф ўқувчиларида “Курашда юмшоқ йиқилишларни бажариш” техникаси экспертлар гуруҳи томонидан ўқувчиларнинг 7% - “аъло”, 21% - “яхши”, 35% - “қониқарли”, 37% - “қониқарсиз” баҳоланган. Мазкур ҳолат мактаб ўқувчиларида юмшоқ йиқилишларни бажариш техникасининг тўғри шакллантирилмаганлиги билан тушунтирилади.
Кураш спорт турида махсус машқларни бажариш техникасининг яхши ривожланганлиги шуғулланувчиларнинг кураш техникасини тўғри ўзлаштиришлари учун асос вазифасини бажаради. Шундай экан, махсус машқларни бажариш техникасини дастлабки ўргатиш босқичидан тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Умумтаълим мактабларида кураш спорт туридаги махсус машқларни бажариш техникасини аниклаш буйича ўтказилган педагогик тажрибалар шуни кўрсатдики, ўқувчилар 13% - “аъло”, 22% - “яхши”, 31% - “қониқарли”, 34% - “қониқарсиз” баҳоланган.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling