Мактабларида
Download 0.52 Mb.
|
Диссертация Адашева М.У.
3.4-жадвал5-синф ўқувчиларининг баскетбол спорт тури техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлари
Пастдан келаётган тўпни икки қўллаб билакларда қайтариш ва узатиш техникаси 5% - “аъло”, 9% - “яхши”, 41% - “қониқарли”, 45% - “қониқарсиз” баҳоланган. Майдонда ўйинчиларнинг жойлашуви, ҳаракатланиши ва асосий туришларини мустақил бажаришда ўқувчиларнинг 4% - “аъло”, 13% - “яхши”, 32% - “қониқарли”, 51% - “қониқарсиз” баҳоланган. Тўпни бир жойда туриб сакратиш машқлари. Тўпни уриб юриш-югуриш кўникмаси турли усул, ҳолат, йўналиш ва вазиятларда ижро этилади. Бинобарин, мазкур усуллар техникасига ўргатишни қуйидаги тартибда амалга ошириш тавсия этилади: жойида туриб ердан ҳар хил баландликда қўлда тўпни уриш; шу усулни турган жойда ўнг ва чап томонларга бурилиб - айланиб бажариш; - тўғри йўналишда тўпни ўнг ва чап қўл билан уриб юриш; тўғри йўналишда тўпни ўнг ва чап қўл билан уриб югуриш; - тўғри йўналишда тўпни ўнг қўл билан уриб чап ёнлама юриш-югуриш; - тўғри йўналишда тўпни чап қўл билан уриб ўнг ёнлама юриш-югуриш; тўпни ўнг ва чап қўл билан ортга юриш-югуриш; - кескин ўзгарувчан йўналишда тўпни ўнг ва чап қўл билан уриб юриш-югуриш (устунлараро, 8 шаклда ва ҳ.к); юқорида қайд этилган усулларни рақиб қаршилигида бажариш. 5-синф ўқувчиларида “Тўпни жойда туриб сакратиш машқини бажариш” техникасини эксертлар гуруҳи 25% - “аъло”, 28% - “яхши”, 33% - “қониқарли”, 14% - “қониқарсиз” баҳолаган (3.4-жадвалга қаранг). Тўпни шеригига узатиш ва қабул қилиш. Тўп узатишдаги машқлар тўртта ўйинчи ва иккита тўп. Бу машқ тўртта ўйинчини жалб қилади. Учта ўйинчи бир- биридан бир метр масофада ён чизиқ ёнида туради, охирги ўйинчининг қўлида тўп туради, қўлида тўп ушлаган тўртинчи ўйинчи уч-тўрт метр масофа нарида уларинг олдида туради. Ҳуштак янграши билан Л ўйинчи С ўйинчига тўп узатади, В ўйинчи эса А ўйинчига тўп узатади, кейин эса А ўйинчи Д ўйинчига тўпни узатади ва ҳ.к. Тўртта ўйинчи ва иккита тўп. Иккита ўйинчи - иккита тўп. Иккита ўйинчи иккита тўпни бир-бирига иложи борича тезроқ узатади. Машқ яхши тўпга эгалик қилиш кўникмасини тақозо этади, чунки ўйинчи тезда битта тўпни чиқариб юбориши ва иккинчисини илиб олиши керак бўлади тўпни турли хил текисликларда узатиш мумкин. Бир ўйинчи уни полга сапчитиб узатиши, айни пайтда бошқа ўйинчи тўп узатишни икки қўлда кўкракдан бажариши ёки бир ўйинчи тўпни юқоридан узатиши, бошқаси эса кўкракдан ёки полдан сапчитиб узатиши мумкин. Учта ўйинчи - битта тўп. Иккита ўйинчи битта тўпни бир-бирига узатади. Улар ўртасида учинчи ўйинчи (ҳимоячи) туради. У имкон қадар тезроқ тўпни тутиб олиш керак. Машқ тўп оширишни яхши бажаришни тақозо этади, чунки ҳимоячи тезда реакция қилиши ва узатилган тўпни илиб олиши лозим, тўпни турли хил текисликларда узатиш зарур. Ҳимоячи тўпни тутиб олиб, тўп узатишда хатога йўл қўйган ўйинчи билан жой алмашади. Баскетбол спорт турида “Тўпни шеригига узатиш ва қабул қилиш” ҳаракати ғалабани таъминловчи энг муҳим техник ҳаракатлардан бири ҳисобланади. Ушбу техник ҳаракатни бажаришда 5-синф ўқувчиларининг 15% - “аъло”, 20% - “яхши”, 29% - “қониқарли”, 36% - “қониқарсиз” баҳоланган. Тўп билан ҳаракатланиб келиб тўпни ҳалқага тушириш. Тўпни уриб юриш- югуриш техникасига ўргатиш. Тўпни уриб юриш-югуриш кўникмаси турли усул, ҳолат, йўналиш ва вазиятларда ижро этилади. Бинобарин, мазкур усуллар техникасига ўргатишни қуйидаги тартибда амалга ошириш тавсия этилади: жойида туриб ердан ҳар хил баландликда қўл билан тўпни уриш; шу усулни жойда ўнг ва чап томонларга бурилиб - айланиб бажариш; тўғри йўналишда тўпни ўнг ва чап қўл билан уриб юриш; тўғри йўналишда тўпни ўнг ва чап қўл билан уриб югуриш; тўғри йўналишда тўпни ўнг қўл билан уриб чап ёнлама юриш-югуриш; - тўғри йўналишда тўпни чап қўл билан уриб ўнг ёнлама юриш- югуриш; тўпни ўнг ва чап қўл билан ортга юриш-югуриш; - кескин ўзгарувчан йўналишда тўпни ўнг ва чап қўл билан уриб юриш-югуриш (устунлараро, 8 шаклда ва ҳ.к); -юқорида қайд этилган усулларини рақиб қаршилигида бажариш. Саватга тўп ташлаш техникасига ўргатиш. Саватга тўп ташлаш кўникмаси турли усул, ҳолат ва масофалардан ижро этилади. Тўп ташлаш усуллари техникасига қўйидаги кетма-кетликда ўргатиш ижобий самара беради: - шитга нисбатан тўғри туриб ҳар хил масофадан тўпни пастдан икки қўллаб саватга ташлаш; шу усул, фақат тўп кўкрак олдидан ташланади; шу усул, фақат тўп бош устидан ташланади; - қайд этилган усуллар шитга нисбатан ўнг ва чап томонлардан диоганал ҳолатда туриб бажарилади; қайд этилган усуллар ўнг ва чап қўл билан ижро этилади; - қайд этилган усуллар ҳаракат якунида тўхташ усулларини қўллаш асосида бажарилади; - қайд этилган усуллар сакраб ўнг ва чап қўл билан тўпни ташлаш асосида ижро этилади; - қайд этилган усуллар шитга нисбатан ўнг ёнлама, чап ёнлама ва орқа билан турган ҳолатлардан бурилиб-айланиб бажарилади; - қайд этилган усуллар (пастдан ташлаш бундан истисно) сакраб ҳавода 90°, 180°, 360°да ўнг ва чап томонларга бурилиб-айланиб бажарилади; - югуриб бориб шит тагидан сакраб ўнг ва чап қўл билан тўпни саватга ташлаш; - югуриб бориб сакраб тўпни икки қўллаб саватга ташлаш; - тўпни уриб югуриб бориб, 2,5-3,0 м. оралиқдан диогонал йўналишда (ёйсимон) сакраб тўпни ўнг ва чап қўл билан саватга ташлаш [84; 140 б.]. Тўп билан ҳаракатланиб келиб тўпни ҳалқага ташлаш 4% - “аъло”, 12% - “яхши”, 35% - “қониқарли”, 49% - “қониқарсиз” баҳоланган. Жарима чизиғидан тўпни икки қўлда кўкракдан ҳалқага ташлаш 21% - “аъло”, 19% - “яхши”, 28% - “қониқарли”, 32% - “қониқарсиз” баҳоланган. Ўқувчиларнинг 4 метр масофадан икки қўллаб пастдан ҳалқага ташлаш ҳаракати экспертлар гуруҳи томонидан 28% - “аъло”, 26% - “яхши”, 25% - “қониқарли”, 21% - “қониқарсиз” баҳоланган. Тўпни ўнг ва чап қўлларда олиб юриш 15,5% - “аъло”, 24,5% - “яхши”, 26% - “қониқарли”, 34% - “қониқарсиз” баҳоланган. Жарима чизиғидан икки қўллаб пастдан тўпни саватга ташлаш 19% - “аъло”, 17% - “яхши”, 33% - “қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган. Жойдан туриб тўпни шеригига икки қўлда кўкракда узатиш. Икки қўлда кўкракдан тўп узатиш рақибни тўлиқ таъқиб қилиш йўқ бўлган вазиятларда яқин ёки ўрта масофадан туриб шеригига тез ва аниқ тўп йўналтиришга имкон берувчи асосий усулдир. Дастлабки ҳолат тўп қўл панжаларининг юқоридан олдинга ва пастга, кейин тана бўйлаб юқорига илмоқсимон ҳаракат билан кўкракка олиб келинади, қўл панжалари ўзи томонга қаратилади, тана оғирлиги тиззадан букилган ва олдинда турган оёққа кўчирилади; орқада турган оёқ кафтнинг олдинги қисмида таянчни сақлаб қолган ҳолда текисланади, тана вертикал ҳолатда ушлаб турилади. Асосий фаза олдинда турган оёқни текислаш билан бир вақтда қўлнинг елка ва тирсак бўғимларидан майдонга нисбатан параллел ҳолда изчил ёзувчи ҳаракатлари бошланади, тана эса юқорига олдинга узатилади; охирги бўлиб қўл панжалари ишга тушади. Улар тўпни бош бармоқ орқали керакли йўналишда унга тескари айланма ҳаракат берган ҳолда итариб юборади (сиқиб отадилар), тана оғирлиги олдинда турган оёққа кўчирилади. Якунловчи фаза тўп қўлдан чиқиб кетаётган вақтда қўл панжалари билак бўғимидан тўлиқ букилган ва шундай бўртилган бўладики, бош бармоқ пастга туширган кафтнинг ички томонлари бир-бирига қаратилган текисланган қўллар бўшаштирилган ҳолда туради. Кейин ўйинчи бироз букилган оёқларда тайёр ҳолатга келади, тана оғирлиги оёқ кафтларининг олдинги қисмига тақсимланади. Икки қўлда пастдан тўп узатиш тузилиши ва мақсадига кўра бир қўлда тўп узатиш машқидан фарқ қилмайди. Фарқи шундаки, тўп орқага олинади ва доимо икки қўл билан назорат қилинади, ўрта бармоқ ва жимжилоқнинг кучи билан қўл панжаларида тўпни кучли «сиқиш» орқали тўпга керакли йўналиш ва кучланиш берилади. Якунловчи лаҳзада қўл 1 кафтлари олдинга - юқорига ўгирилган бўлади. Таъкидлаб ўтилганидек, кескин рақобат ўйинда шундай вазиятлар юзага келадики, фақат яширинча тўп узатишлар эвазига тўпни шеригига етказиб бериш мумкин бўлади. Замонавий баскетболда қўл остидан, елка устидан ва орқадан ошириб яширинча тўп узатишлар тез-тез қўлланилади, улар фақат бир қўлда максимал тез ва рақиб учун кутилмганда бажарилади. Ҳужумчи тўп узатишнинг тайёрлов даражаси вақтини минимумгача қисқартиришга ва ҳаракатлар амплитудасини камайтиришга ҳаракат қилади. Тўп узатаётган ўйинчи фақат периферик кўриш ҳисобига шеригини кўради ва тайёрланаётган тўп узатишнинг асл йўналишини охирги паллагача яширади. Елкадан (бошдан) бир қўлда тўп узатиш ҳам яқин, хам узоқ масофадаги шеригига тўпни аниқ етказиб беришга имкон беради. Д.ҳ.тўпни эгаллаб турган ўйинчининг тик туриши, тўп узатиш бажариладиган қўлда, оёқ олдинда. Узоқ масофага тўп узатишда тўп ушлаб турган қўлга нисбатан тескари томондаги оёқ олдинга чиқарилади. Тайёрлов фазасида қўлларни букиш ҳисобига тўп елкага (бошга) яқинлаштирилади. Тўпнинг ҳолати тўп узатаётган ўйинчи орқа юзасида жойлашган қўл панжаси томонидан назорат қилинади, у максимал даражада орқага узатилган. Бош бармоқ ва ишловчи қўл тирсаги олдинга чиқарилган оёқ билан бир вертикал чизиқда туради; бошқа қўл тўпни ён томондан ушлаб туради; тана оғирлиги орқада турган ёққа кўчирилади. Узоқ масофага тўп узатишда тўп томонга қўлни силташ билан бир вақтда тана бурилади (шериккача бўлган масофа қанча кўп бўлса, тананинг қайрилиши шунча кўп бўлади). Асосий фазада ҳаракат қўллар ва оёқларнинг тезда ёзилиши билан бошланади, у тана оғирлигининг олдинда турган оёққа кетма-кет кўчирилиши билан амалга оширилади. Тўп узатадиган қўл тўлиқ текислангандан сўнг қўл панжасининг савалагандек ҳаракати билан тўпга тезлик берилади, тўп бош бармоқдан чиқиб кетади, бу унга тескари айланма ҳаракат беради, тўпни ушлаб турган қўл ён томонга узатилади. Тўпни узоқ масофага узатиб беришда тезланиш олдидан тананинг тескари бўлишидан фаол фойдаланишади. Тўп узатиш жараёни айнан шу ҳаракатлардан бошланади. Якунловчи фазада тўп узатаётган қўл тўлиқ текислангандан сўнг ва қўл панжалари тўпни чиқариб юборгандан кейин ўйинчи қўлларини бўшаштиради ва тайёр туриш ҳолатига қайтади. Жойдан туриб тўпни шеригига икки қўлда кўкракдан узатиш 29% - “аъло”, 29% - “яхши”, 27% - “қониқарли”, 15% - “қониқарсиз” баҳоланган. Биз томонимиздан ўтказилган адабиётлар таҳлили натижаларига кўра, умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи 5-синф ўқувчиларига спорт ўйинлари техник ҳаракатларини ўргатишда қўлланиладиган педагогик усулларни шуғулланувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш зарурати юзага келади. Ҳаракат тайёргарлиги даражаси ҳар хил бўлган ўқувчиларга жисмоний тарбия фани дастуридаги спорт ўйинлари техник ҳаракатларига ўргатишда уларнинг саломатлигини сақлаш ва умумий жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган услубият ишлаб чиқиш тақазо этилади. Экспертлар гуруҳи баҳолари асосида аниқланган тажрибада иштирок этган ўқувчиларнинг “Тўпсиз ҳаракатланиш” техникаси 13,5% - “аъло”, 19,5% - “яхши”, 28% - “қониқарли”, 39% - “қониқарсиз” баҳоланган. “Тўп билан ҳаракатланиш” техникасини баҳолашда эса 18% - “аъло”, 17% - “яхши”, 31% - “қониқарли”, 34% - “қониқарсиз” баҳоланган. Экспертлар гуруҳи умумтаълим мактаблари 5-синф ўқувчиларининг спорт ўйинлари бўйича базавий техник ҳаракатларни бажариш кўникмаларни шакиллантиришда йўл қўйилган ҳатоликлар асосан ўқувчилар спорт турлари бўйича техник ҳаракатларни бажариш бўйича онгли тарзда етарлича тасаввурга эга эмасликлари билан тушунтирилади. Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия фанини чуқур ўргатиш учун барча спорт турлари бўйча электрон мультимедиа дарсликларини тайёрлаш зарурати мавжуд. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling