Яна бир мисол, 4-1001-2227/10226-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси даъвогар АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “MYBERRY” МЧЖ ҳисобидан жами 256 681 118 969,95 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 16 майдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан вакил томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида вакилга даъвогар банкнинг медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
4-1001-2227/18753-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “SIFAT-SAVDO PRO” МЧЖдан жами 1 457 786 301,37 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни қўшимча жавобгар “ELIT-FAVORITE PRO” МЧЖнинг гаровдаги мулкига қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 30 июндаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан банкнинг филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида филиал бошқарувчисига даъвогар банкнинг медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
Яна бир мисол, 4-1001-2227/20754-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) даъвогар “ASL RANGLAR” МЧЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “YANGI ZAMON BINO” МЧЖдан 21 850 000 сўм асоий қарз, 8 740 000 сўм пеня ва 5 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 23 июндаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув жавобгар номидан вакил сифатида С.Ризаев томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида С.Ризаевга “YANGI ZAMON BINO” МЧЖнинг медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |