Яна бир мисол, 4-1001-2104/23008-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья И.Хамраев) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “HANURI NAYKL KOREA” МЧЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “ITTIFOQ” МЧЖдан 3 300 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарз ва
165 000 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 5 январдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар “HANURI NAYKL KOREA” МЧЖ номидан унинг вакили томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу вакил номига даъвогар “HANURI NAYKL KOREA” МЧЖ иштирокидаги медиатив келишувларни имзолаш ваколати берилганлиги ҳақидаги ишончнома мавжуд эмас.
Худди шундай камчилик 4-1001-2104/23007-сонли ишда ҳам мавжуд (судьяси И.Хамраев).
Яна бир мисол, 4-1001-2128/27237-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья И.Хамраев) даъвогар “O`ZELEKTROAPPARAT-ELEKTROSHIELD” МЧЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “O`zbekneftgaz” АЖдан 1 414 379 710 сўм асосий қарз ва 707 189 855 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 20 октябрдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар “O`ZELEKTROAPPARAT-ELEKTROSHIELD” МЧЖ номидан унинг вакили томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу вакил номига даъвогар “O`ZELEKTROAPPARAT-ELEKTROSHIELD” МЧЖ иштирокидаги медиатив келишувларни имзолаш ваколати берилганлиги ҳақидаги ишончнома мавжуд эмас.
Шу билан бирга, 4-1001-2227/7814-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ипотека-банк” АТИБ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгарлар “LASTING MAX PLAST” МЧЖ ва “MIRKO MAX PLAST” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 26 667 344,03 сўм кредит қарзини ундиришни ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 14 апрелдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар номидан вакил томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу вакилга банк иштирокидаги медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |