Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


 Итоатидаги ходимларда меҳнат малакасини шакллантира


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

10. Итоатидаги ходимларда меҳнат малакасини шакллантира 
олмаслик. Ҳар бир раҳбар вақти-вақти билан устоз сифатида ходимга иш 
хусусиятини ўргатади. Ходимнинг касбий қобилиятини ривожлантира 
олмайдиган раҳбар, ўз жамоаси меҳнатини юксак даражага олиб чиқолмайди. 
Бу ҳолда ходим ўз меҳнати натижаси ҳақида раҳбардан ҳеч қандай фикр 
эшитмайди, раҳбарнинг баҳоси ва тавсияси расмий тус олади. 
11. Жамоа ташкил этишдаги суст қобилиятМақсадга эришиш учун 
раҳбар, ходимлар билан бирлашиши ва уларнинг малакасидан фойдаланиши 
лозим. Ишчи гуруҳи малакали ва унумли жамоага айланмаса, раҳбар меҳнати 
қийин кечади ва фаолияти ҳам унумсиз бўлади. Бундай жамоаларда унумли 
меҳнат механизмлари шаклланмайди ва носоғлом муҳит ҳукм суради. 
2.2. Бошқарув услублари 
Бошқарув услуби таърифи. Раҳбар ва ходим муносабатлари, гуруҳдаги 
психологик муҳит, меҳнат жамоаси фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан 
раҳбар қўллайдиган бошқарув услубига боғлиқ. Бошқарув услуби – раҳбарнинг 
ўз ходимларига нисбатан, улар орасида ишни ташкил этиш бўйича қўллайдиган 
одатий хатти-ҳаракатлари мажмуасидир. Ҳозирга келиб бошқарув фанида 
бошқарув услубини фарқлашга турли ёндошувлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳеч 
бири бошқарув вазиятига мос келувчи мукаммал бир услубни тавсия 
этолмайди. Ҳар бир услуб албатта биронта чекланишга эга. Қуйида раҳбарлик 
услубига турли ёндошувлар ҳақида қисқача изоҳ бериб ўтамиз ва бу матндан 
раҳбар ўз фаолиятида учрайдиган вазиятдан келиб чиққан ҳолда, мувофиқ 
келувчи усуллар мажмуасидан биронтасини қўллаш ҳақида хулоса чиқариши 
мумкин. Тизимли ёндошув тамойилига асосланиш бошқарув услуби мавзусига 
бир мунча тўла таҳлил бериши мумкин. Бунга биноан, қўлланилаётган 
бошқарув услуби ташкилот ҳаёти, унинг олдига қўйган мақсад ва бирламчи 


40 
равишда амалга оширилаётган вазифаларига мос келиши керак. Тизимли 
ёндошувга биноан раҳбар ўзи бошқараётган тизимни яхши билиши, унинг 
ҳолатини тўғри баҳолаши, келажакдаги қиёфасини тасаввур эта олиши ҳамда 
ўзгаришларни амалга оширишда иштирок этувчи ходимларни фаолликка жалб 
эта олиши лозим. 
Замонавий бошқарувга оид фанларда бошқарув услубини турли нуқтаи 
назарларда туриб ёритилади. Қуйида уларнинг қисқача изоҳини бериб ўтамиз. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling