152
ҳатто бир меҳнат бўлими, гуруҳ ичидаги рақобатнинг мавжудлиги.
Санаб ўтилган ва шу каби муаммолар адаптация жараёни ўтишидаги
асосий қийинчиликдир. Бундан ташқари қатор ташкилий-иқтисодий ва
ижтимоий омиллар ҳам борки, улар янги ходимнинг ишга мослашувини
қийинлаштиради ва улар ўз моҳиятига кўра
объектив омиллар тоифасига
киради. Булар қаторига ноқулай иш шароитини, меҳнатнинг оғирлиги,
ходимлар ўртасида мажбурият ва ҳуқуқнинг ноаниқ тақсимланганлиги, ходим
малакасининг касб
талабларига мос келмаслиги, бажариладиган меҳнатни
таъминловчи ресурслар етишмаслиги, рағбатлантириш ва ҳақ тўлаш
тизимидаги хатолар, адолат тамойилининг бузилиши ва бошқа сабаблар
киради.
Ташкилотда ходимлар адаптациясига етарли
эътибор бермаслик корхона
учун нафақат ташкилий қийинчиликлар, балки моддий зарар ҳам олиб келади.
Аниқланишича, иш пайтидаги бахтсиз ҳодисалар янги келган ишчиларда
тажрибалиларига нисбатан кўп содир бўлади. Ишдан бўшаётганлар орасида
ишга жойлашганига олти ойдан кам вақт бўлган ходимлар кўпчиликни ташкил
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: