Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Кадрларни касбий ва шахсий сифатларини диагностикалаш


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Кадрларни касбий ва шахсий сифатларини диагностикалаш. Касбни 
муваффақиятли амалга оширишга тааллуқли шахс хислатлари ҳақида гапирар 
эканмиз, авваламбор, муайян касб бўйича ишлаб чиқилган талабларни албатта 
инобатга олишимиз керак. Касб талабларига мос келиш даражасини 
аниқлашнинг энг оддий ва содда усули синов вазиятларини юзага келтириш, 
номзодни иш жойида синаб кўришдир. Лекин бу услубнинг бир неча 
камчиликлари мавжуд: биринчидан, маълумки, иш самарадорлиги ўзининг 
оптимал даражасига кўтарилиши учун мутахассис иш жойига яхши кўникиши 
лозим, яъни адаптация жараёни тўла равишда амалга ошиши керак. Акс ҳолда, 
ходимга янги иш жойидаги ўзлаштирилмаган шароитлар халақит бериши 
мумкин. Иккинчидан, инсонни ўрганувчи ҳар қандай фанлардан маълумки, 
киши синов вазиятида кузатув остида бўлар экан, унинг меҳнат кўрсаткичлари 


151 
сезиларли равишда ўзгаради. Бу ўзгариш ижобий томонга ҳам, салбий томонга 
ҳам бўлиши мумкин. Масаланинг яна бир томони борки, у ҳам бўлса ахлоқий 
мезонлар бўлиб, инсонни кузатув остига олиш, тажриба объекти сифатида 
кўриш меҳнатни бошқаришнинг гуманистик ёндошувига тўғри келмайди. Шу 
сабабли, иложи борича касбларга доир пухта профессиограммалар ишлаб 
чиқиш ва иш жойларига номзодларни баҳолашнинг замонавий услубларидан 
фойдаланган ҳолда иш юритиш лозим. Номзодларни ишга танлаш
профессиограммалар яратиш соҳасида маълумот берувчи манбалардан яна бири 
– у ёки бу касбга оид иш жойлари тавсифномаларидир. Одатда бундай меъёрий 
ҳужжатлар «Иш жойи меҳнат шарт-шароити харитаси» деб номланади ва 
саноат соҳасининг деярли ҳамма касблари учун Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат сертификатлаш ва стандартлаш маркази 
томонидан ишлаб чиқилади. 
Ушбу меҳнат шарт-шароити хариталарида ҳар бир мутахассисликка оид 
иш жойларининг қуйидаги омиллари бўйича инсон ҳаёти учун зарар 
келтирмайдиган меъёрий чегаралар келтирган булиб, бу талаблар чегарасида 
яратилган тавсифлар, муайян касб профессиограммасини яратиш учун яхши 
маълумот манбаи бўлиб ҳисобланади. Иш шароити хариталарида қайд этилган 
меъёрлар доирасида ҳаракат қила олишга мойиллик даражасини аниқлаш учун 
психология, физиология ва эргономика фанларида етарлича имкониятлар 
мавжуд. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling