Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
Раҳбарларни ўқитиш услублари. Юқорида таъкидлаб ўтилган таълим
услублари бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш соҳасида қўлланар экан, олдинда турган вазифа ва меҳнат соҳаларини ҳисобга олган ҳолда у ёки бу услубни қўллаш ўринлидир. Кейс услуби муаммоли вазиятларни яхши тушунишга, масалани ҳар томонлама ва ўринли таҳлил этишга, муаммо ҳақида маълумот тўплашга ўргатади. Кейсларни қўллашдаги асосий масала шахснинг янги билимга эга бўлиши ва унинг ақлий соҳасини фаоллаштиришдир. Психологик мазмун касб этувчи бошқа услублар эса таълим жараёнига ўқувчининг ҳиссий-иродавий ва хатти-ҳаракатлари соҳасини жалб этади. Шунинг учун, у ёки бу таълим услубини қўллаш авваламбор, ўқувчи шахсининг қай йўналишда ўзгаришини долзарб деб ҳисоблашимизга боғлиқ. Раҳбар ходимларни ўқитишдаги эътибор қаратиладиган иккинчи жиҳат 160 қайси бўғин раҳбарларини ўқитиш масаласидир. Маълумки, бошқарувда уч бўғин фарқланади – юқори, ўрта ва қуйи бўғин раҳбарлари. Эслатиб ўтилган ҳар бир бўғин раҳбари бажариши лозим бўлган вазифалар унинг шахсига, ходимлар билан ишни ташкил этишга маълум талабларни қўяди. Хусусан, раҳбар қанчалик юқори поғонага кўтарилар экан, ундан ташкилотчилик маҳорати кўпроқ талаб этилади. Қуйи бўғин раҳбарларида эса касбий маҳорат, ходимларни касбга ўргатиш қобилияти ривожланган бўлиши керак. Шу муносабат билан юқори бўғин раҳбарларида расмий муносабатлар тизимидаги такомиллашган кўникмалар билан бирга, норасмий муносабатлар тизимига таъсир этиш ва ходимларни ўз кетидан етакловчи лидерлик хислатлари ҳам намоён бўлиши лозим. Бу борада ташкилот миқёсида психологик мазмунга эга бўлган таълим услублари ва лидерлик хислатларини такомиллаштиришга қаратилган дастурлар жорий этилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Раҳбарлик лавозимларига заҳиралар яратиш, раҳбар ўринларига номзодларни тайёрлаш ҳам ташкилот олдидаги долзарб масаладир. Санаб ўтилган ҳамма вазифалар ташкилот миқёсида узлуксиз таълим жараёнини ташкил этиш заруратини қўяди. Касбий маҳоратни шакллантириш, жамоадаги психологик муҳитни барқарорлаштириш, раҳбарларнинг бошқарув малакаларини ривожлантириш – буларнинг ҳаммаси ташкилот микёсидаги муҳим таълим йўналишларидир. Раҳбарлик маҳоратини шакллантиришда айниқса психологик тренинг услуби алоҳида ўрин эгаллайди. Тренинг машғулотларида хизмат юзасидан юзага келувчи турли муаммоли вазиятларни сунъий тарзда яратиш ва ушбу вазиятларда самарали ҳаракат қилиш услубларига ўргатиш имконияти юзага келади. Масалан, ташкилот миқёсида учраши мумкин бўлган раҳбар ва ходим муносабатларидаги бирон муаммоли вазият таҳлил мавзусига айланиши мумкин. Тренинг машғулотлари доирасидаги имкониятлардан яна бири – муҳокама қилинаётган муаммлоларни ҳал этиш жараёнини видеотасвирга тушириш ва масала ечимини гуруҳ билан биргаликда излашдан иборатдир. Видеотасвир услубини қўллаш тренинг иштирокчиларининг муаммоли вазиятдаги ҳаракатларини қайта ва қайта кўриш имконини беради. Тасвирга туширилган ҳолатни вақтинча тўхтатиш (пауза) ҳисобига иштирокчиларнинг изоҳларини йиғиш ва мақбул ечим вариатини танлаб олиш имконияти туғилади. Видеотренинг каби интерфаол таълим услуби нафақат муаммоли вазиятларда мақбул ҳаракатларни шакллантириш, балки иштирокчиларда ўз- ўзига ишончнинг ошиши каби ижобий таъсирга ҳам эга. Интерфаол услубларни қўллаш ва бунда техник воситалардан фойдаланиш зарур малакаларни қисқа фурсат давомида ривожлантириш имконини беради. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling