Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

15 -расм. Таълим пирамидаси
«Режалаштирилган таълим» услуби Б. Скиннер томонидан 1960 йилда 
таклиф этилган бўлиб, унга биноан таълим жараёни қатор майда ташкилий 
қисмларга бўлиб чиқилади. Яхлит фаолиятни ташкил этувчи бу ҳаракатларни 
«қадам ба қадам» бажариш асосида у ёки бу мураккаб тизим муваффақиятли 
тарзда ўзлаштирилиши мумкин. Амалга оширилаётган қадам қанчалик кичик 
бўлса, ҳаракатни ўзлаштириш ҳам шунчалик самарали бўлади. Таълим 
самараси кўп жиҳатдан «қадам» ҳажмининг ўқувчи томонидан мустақил 
равишда белгиланишига боғлиқ. «Режалаштирилган таълим»даги асосий 
жиҳатлар қуйидагилар: 

берилаётган маълумотнинг мантиқан боғлиқлиги; 

таклиф этилаётган «қадам»нинг ҳажми; 

ўқувчи бераётган жавоб хусусиятлари – мавзу юзасидан жавобнинг 
иложи борича тўлиқ ва аниқлиги, ҳамда тўғри жавобнинг ижобий баҳоланиши; 

таълим давомида тайёр ва тўғри жавобларни намуна тарзида кўриб 
туриш ўзлаштириш самарасини оширади; 

кучли мотивация билимни ўзлаштириш самарасини оширади; 

ўқитувчининг таълим жараёнини назорат қилиши ва бошқариши; 

ўзлаштирилган ҳар бир билим ўқитувчи томонидан ўқувчи 
субъектига мос равишда рағбатлантирилиши лозим; 

такрорлаш маълумотни яхлит тарзда тасаввур этишга ёрдам беради; 

билим ва ижодийлик доим ҳам ўзаро мос келавермайди ва ҳатто 
баъзида бир-бирига зид келиши мумкин. 
Бошқаларни ўргатиш- 
Таълим бериш 
90% 
Амалиётда қўллаш 75% 
Баҳс гуруҳлари 
50% 
Намойиш этиш 
30% 
Видео/Аудио материаллар- 
дан фойдаланиш 
20% 
Мустақил ўқиш 
10% 
Маъруза 
5% 


159 
Таълим услубларини таққослаш. Ҳозирга келиб, ташкилотда 
ўтказиладиган таълим тадбирларининг қуйидаги асосий услублари фарқланади: 

Кейслар 

Муаммоли вазиятлар муҳокамаси 

Ролли ўйинлар 

Психологик тренинг 

Хизмат мавзулари юзасидан ўйинлар 

Режалаштирилган таълим 

Ўқув фильми 

Телевидение орқали маъруза 

Маъруза 
Санаб ўтилган таълим услублари самараси экспертлар ёрдамида қуйидаги 
кўрсаткичлар бўйича баҳолаб чиқилган: 

ўзлаштирилган билимлар; 

муаммога ёндошувнинг ўзгариши; 

муаммони ечиш маҳорати; 

мулоқот маҳоратининг ўсиши; 

масалани ҳамкорликда ҳал этиш сифати; 

билимнинг узоқ муддат сақланиши. 
Аниқланишича, таълим услублари санаб ўтилган кўрсаткичларнинг 
айримлари бўйича ўзининг таъсирчан кучини намоён этаркан. Масалан, масала 
ечимига ёндошувни ўзгартириш учун психологик тренинг қўл келса, 
ҳамкорликда ишлаш малакалари муҳокама услубида самаралироқ шаклланар 
экан.
Бошқарув маҳоратларини шакллантиришда кейслар-таҳлили, муаммоли 
вазиятлар муҳокамаси, режалаштирилган таълим ва ролли ўйинлар услуби анча 
самарали ҳисобланади. Рўйхатнинг охирида келаётган маъруза каби таълим 
услуби ТВ дан фойдаланиш, икки маърузачининг биргаликда ишлаши, 
муаммоли маъруза каби такомиллашган шакллар орқали бойитилиши мумкин. 
Анча юқори баҳоланган кейс услубида ташкилотда юзага келиши мумкин 
бўлган реал воқеа-ҳодисаларни таҳлил этиш орқали ечим изланади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling