Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Адаптация 
жараёнини 
шакллантириш 
имкониятлари. 
Янги 
ходимларни касбга булган талаблар асосида ишга қабул қилиш адаптация 
жараёниниг енгил ўтишини таъминловчи шартлардан биридир. 


154 
Ташкилот раҳбари янги ходим адаптациясини иложи борича қисқа 
фурсатда ва салбий асоратсиз ўтишига кўмаклашиши лозим. Бу соҳада 
илғорлаб кетган айрим ташкилотлар ҳам бўлиб, уларнинг бой тажрибасини 
татбиқ этиш ташкилот меҳнат самарадорлигини оширишдаги яна бир қўшимча 
омилдир. Масалан, Россиядаги 
«Светлана» ХЖда янги ходимлар 
адаптациясини назорат этиш бўйича алоҳида дастур мавжуд бўлиб, унга биноан 
бу жараён тизимли равишда олиб борилади. Хусусан, маълум вақт оралиғида 
ташкилотдаги янги ходимлар томонидан назорат саволномалари тўлдирилади 
ва адаптация даражалари аниқланади. Одатда бу иш билан кадрлар бўлими, 
касбга муносиблик бўлими мутахассислари шуғулланадилар. Мана шу 
сўровлар асосида иш шароитларига ўрта ёки паст даражада мослашаётган 
ходимлар аниқланади. Кейинги босқич сифатида адаптация жараёнига салбий 
таъсир этувчи омиллар аниқланади. Бу жараёнга энди ташкилотнинг юқори 
бўғин ва махсус бўлимлар ходимлари жалб этилади. Адаптация жараёни 
муваффақиятли ўтишига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш 
бўйича алоҳида чора тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилади. Сўнгги босқич 
сифатида ушбу тадбирларнинг самараси текшириб кўрилади. Бу санаб ўтилган 
босқичлар адаптацияни тадқиқ этиш жараёнининг асосий қисмлари бўлиб, бу 
тадбирларга ёш ходимнинг меҳнат кўрсаткичларидан манфаатдор бўлган барча 
раҳбарларнинг қатнашиши кўзда тутилади. 
Мослашиш даври баъзи корхоналарда касб талабларини ўзлаштириш 
билан боғлиқ бўлса, бошқа ташкилотларда адаптация муддати ташкилотнинг 
буткул ҳаёт тарзи билан уйғунлашиб кетишни назарда тутади. Бу борада 
иқтисодий ривожланган мамлакатлар корхоналарида амалга оширилаётган 
кадрлар сиёсатидан келиб чиқувчи тадбирларни эслаб ўтиш ҳам ўринлидир. 
Масалан, кўпгина япон компанияларида юқори ахлоқ меъёрларига эга бўлиш 
ташкилотнинг доимо диққат марказида туради. Хусусан, «Мацусита электрик» 
компаниясида ходимга техник малака, корпорация фалсафаси, мақсади ва 
сиёсати билан суғориш учун 8 ой вақт ажратилади. Бу мослашув даври бўлиб, 
айнан шу вақт оралиғида янги ходим компания қадриятлари, хулқ меъёрлари ва 
маданиятини ўзлаштиради. Бундай тарбия корхона режалари ва иқтисодининг 
очиқ-ойдинлиги билан биргаликда олиб борилади, ҳамда ходимда ташкилот 
ҳаётида фаол қатнашиш мотивациясини шакллантиришга қаратилади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling