Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Ташкилот миқёсидаги таълим услублари
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
Ташкилот миқёсидаги таълим услублари. Ҳозирга келиб, ташкилот
миқёсида таълим жараёнини олиб боришнинг бир қанча услублари мавжуд ва раҳбар мана шу услублар асосида ходимларнинг касбий малакасини қай йўл 157 билан шакллантириш имконияти ҳақида билиши лозим. Одатда таълим назариясида бир қанча таълим услублари фарқланади. Бу услублар умумлашган тарзда уч гуруҳга киритилиши мумкин: пассив, фаол ва интерфаол таълим услублари. Пассив услуб сифатида ўқитувчининг фаоллиги-ю, ўқувчининг маълумот қабул қилиш объекти сифатидаги таълим назарда тутилади. Бунга, анъанавий маъруза, маълумотни намойиш этиш тарзидаги машғулотларни киритиш мумкин. Фаол услубларга асосланган таълимдаги натижа ўқувчининг ички интилиши ҳисобига таъминланади. Ўқувчи олдида муаммоли вазифаларни ҳал этиш зарурати, масалага ижодий ёндошиш шароити юзага келтирилади. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида мунтазам икки томонлама алоқа яратилади ва қайта алоқага катта эътибор берилади. Таълим жараёнидаги семинар, суҳбат, мустақил тарзда тайёрланиш каби машғулотлар фаол таълим услублари қаторига киради. Таълимнинг интерфаол услубларида эса ўқувчилар ва ўқитувчи муносабатлари ҳамкорлик поғонасига кўтарилади. Ушбу жараёнда қатнашаётган ўқитувчи ҳам ўқувчи ҳам таълим субъектлари сифатида иштирок этадилар. Таълим жараёнида иштирокчилар ўртасидаги муносабатлар жадаллашади, ўзаро маълумот аламашуви кучаяди. Машғулот давомида хизмат юзасидан учровчи муаммоларни қай тарзда ҳал этиш намунаси яратилади ва реалликка яқинлашган шароитда ўзаро мувофиқлик ҳаракатлари амалга оширилади. Таълим жараёнини ўқувчи фаоллиги нуқтаи назаридан таҳлил этиш асосида қуйидаги «Таълим пирамидаси» тасвири ишлаб чиқилди ва бу орқали турли таълим услубларининг самараси кўргазмали тарзда намоён этилди. Ушбу расмда келтирилган ҳар бир таълим услуби қаршисидаги фоизлар шу услубни қўллаш асосида ўқувчи томонидан билимларни ўзлаштириш кўрсаткичидир. Ушбу расмда келтирилган рақамлар ўртача кўрсаткич бўлиб, у ёки бу услубнинг самаралилиги авваламбор ўқитувчининг маҳорати билан белгиланади. Иккинчидан, санаб ўтилган услублардан биронтасига асосланиш таълим жараёнининг мақсади ва юзага келган вазиятга боғлиқдир. Ташкилотда таълим тадбирларини жорий этишдаги хусусиятлардан яна бири - муайян вақтдаги таълим жараёнида бир қанча услубларни қўллаш имкониятидир. Бир вақтнинг ўзида турли таълим услубларини қўллаш ўқитувчи олдидаги вазифани янада самарали бажариш имконини беради. Ходимларни ижрочилик малакасига ўргатиш зарурати ҳақида гапирар эканмиз, мураккаб касбга оид фаолиятни ўзлаштиришда «Режалаштирилган таълим» услуби анча муваффақиятли ҳисобланади. Бу ёндошувга биноан, билимнинг ошиши одамнинг аввалги тажрибасига асосланади. Таълимни тўпланган тажрибага асосланиб таърифлаш ўқувчи ёши, ҳолати каби омилларни четлаб ўтиш имконини беради ва ҳар қандай билимни, ҳар қандай ходимга ўргатиш мумкин, деган таъкиддан келиб чиқади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling