Maple тизимининг ыисыача характеристикаси
Maрle 7 тизимида маълумотлар турлари
Download 1.35 Mb.
|
Maple 72
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Заҳирага олинган сўзлар
- 3.3. Ифодалар ва улар билан ишлаш
3. Maрle 7 тизимида маълумотлар турлари3.1. Maрle-тили ва унинг синтаксисиMaрle-тили бир вақтнинг ўзида ҳам тизим билан мулоқот қилиш (кириш) тили ҳам дастурлаш тили бўлиб ҳисобланади. Математик масалаларни дастурлаш бўйича Maрle-тили энг кучли дастурлаш тилларидан биридир. Maрle-тилнинг алфавити 26 лотин ҳарфлари 10 араб рақамлари ва 32 махсус символлардан иборат. Махсус символларга арифметик операторлар +,-,*,/, даражага кўтариш белгиси * ва бошқалар киради. Махсус символларга қуйидаги тилнинг синтаксиси элементлари ҳам киради: % — аввалги амалнинг натижасини сақловчи тизим ўзгарувчиси; : — ҳисоблаш натижасини чиқаришни тўхтатиб турадиган ифода фиксатори; ; — — ҳисоблаш натижасини чиқаришни таoминлайдиган ифода фиксатори; ; # — дастурий изоҳнинг кўрсаткичи; " — сатр чеклагичи (масалан, 'string'); := — ўзлаштириш оператори (масалан, х:=5); : ; — бўш оператор; :: — ўзгарувчи турининг кўрсаткичи (масалан, n::integer ёки z::complex); \ — тескари бўлиш белгиси, контекстга боғлиқ ҳолда вазифаси ўзгариб туради. 3.2. Заҳирага олинган сўзларЗаҳирага олинган сўзлардан шартли ифодалар, цикллар, процедуралар, ва бошқарувчи буйруқларни ҳосил қилиш учун фойдаланилади. Maрle 7 тизимида 42 та заҳирага олинган сўз бор (3.1-жадвал). 3-1-жадвал
3.3. Ифодалар ва улар билан ишлашMaрle 7 умуман олганда математик ифодалар билан иш кўрувчи тизимдир. Математик ифодалар математик қонунлар ва ўзгартириш қоидаларига асосан баҳоланиши ва ўзгартирилиши мумкин. Масалан ифодаларни соддалаштириш функцияси simplify кўплаб математик ифодаларни соддалаштириши мумкин: > restart:simplify(sin(x)^2+cos(x)^2); > simplify((x^2-2*x*a+a^2)/(x-a)); ёки математик нотацияда > > Ифодаларни киритиш Enter клавишасини босиш билан тугалланади. Бунда киритиш маркери сатрнинг ҳар қандай позициясида бўлиши мумкин, сўнггида туриши шарт эмас. Агар киритишни янги сатрга ўтказиш керак бўлса Shift ва Enter клавишалари биргаликда босилади. Сессиянинг сўнггидан ҳисоблаганда биринчи, иккинчи ёки учинчи ифодани чақириш учун битта, иккита ёки учта % белгиси ишлатилади: > a:b:c: > %; c > a:b:c: > %%; b > a:b:c: > %%%; a > 3+6: > %; 9 > %%+5; 14 Жорий ҳужжат билан ишлашни тугаллаш учун киритиш сатрига киритилган quit, done ёки stop буйруқлардан бирини бажариш етарли. > stop; Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling