Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Муҳаммад Раҳим I (1806-1825 йиллар) даврида
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан Хива хонлиги
Муҳаммад Раҳим I (1806-1825 йиллар) даврида хонликдаги ўзаро урушлар бироз тинчиди, хонликни бирлаштириш ниҳоясига етди. Қорақалпоқлар ҳамда туркманларнинг чавдор қабилалари ҳам бўйсундирилди. Мамлакатда ўтказилган солиқ ислоҳоти, божхона жорий этилиши, олтин пул зарб этилиши хўжалик ишларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Ўз вақтида йиғиб олинган солиқлар хонлик даромадини оширди.
Ўрта Осиёдаги қўшни давлатлар сингари Хива хонлиги ҳам монархия типидаги давлат эди. Давлат тузуми Бухоро амирлигига ўхшарди. Олий хокимият хон қўлида бўлиб, унинг ҳуқуқи чегараланмаган - ҳокими мутлақ эди. Хива хонлигида қулчилик расмий жиҳатдан ҳамон мавжуд эди. Дишон қалъада қул бозори бўлиб, сотилгунча қулларни ушлаб турувчи махсус бино мавжуд эди. Қул савдоси айрим тоифадаги одамлар учун даромадли эди, қул сотиш билан кўпроқ туркманлар шуғулланарди. Улар Эрон, Афғонистон, Бадахшонга ҳужум қилиб, қишлоқ аҳолисини қул қилар, бозорда сотарди. Хонликда энг нуфузли лавозим бош вазир ёки қушбеги бўлиб, у солиқларни тўплаш ва хоннинг топшириқларини бажариш билан шуғулланган. Саройда Оталиқ, Раис, Қози калон, Шайхулислом, Мироббоши, Миршаббоши, Тўпчибоши, Ясовулбоши каби амалдорлар хон хизматида бўларди. Девонбеги хон девонини бошқарарди. Хазиначи хонликнинг кирим ва чиқим ҳамда сарф-харажатларини юритар, бу ҳақда хон ёки бош вазирга ҳисоб берар эди. Хонликдаги энг катта мансаб ва унвонлар иноқ, оталиқ, бий ҳисобланарди. Бундай лавозимга кўтарилганлар хонга энг яқин одамлар бўлиб, солиқлардан ҳам озод қилинар эди. Бундай унвонлар хон фармони орқали эълон қилинган ва ёрлиқлар берилган. Саройда мирзабоши, муншай, маҳрамбоши каби мансабдорлар ҳам фаолият кўрсатишган. Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан Хива хонлиги Хазарасп, Гурлан, Хонқа, Кўна Урганч, Қўшкўпир, Питнак, Ғазовот, Қиёт, Шохаббоз, Шовот, Тошҳовуз, Амбор-манок, Урганч, Хўжайли, Тўманой, Қўнғирот каби беклик ёки вилоятларга бўлинган. Бекликларни хон томонидан тайинланган беклар, ноибликларни ноиблар идора қилган. Бек ва ноиблар ҳузурида уларга хизмат қилувчи кўпдан-кўп амалдорлар бўлган. Хива шаҳри шахсан хоннинг ва бош вазирнинг измида бўлган. Шаҳар ички тартиблари ва осойишталиги миршаббоши, жиноий ишларни кўриш ва жазо тайинлаш шаҳар қозиси, пойтахтни тасодифий хужумлардан ҳимоялаш Тўпчибоши ва Ичан-қалъа, Дишон-қалъа қутлови (коментанти) зиммасида бўлган. Хива хонлигида тахминан 40 минг отлиқдан иборат қўшин бўлиб, қўшинга лашкарбоши қўмондонлик қилган. Аскарлик хизматида бўлганлар солиқлардан озод этилган. Юришда қатнашган ҳар бир суворий 5 олтин танга олган. Хоннинг кўрсатмасига биноан, ўзини кўрсатган харбий лавозимдагиларга 10,20, 50,100 ва ундан ҳам кўпроқ миқдорда олтин танга берилган. Бийларга 50-100 танга, юзбошиларга 10-20 танга маош берилган. Тинчлик пайтларида аскарлар хўжалик ишлари билан шуғулланганлар. Хон қўшинлари Бухоро қўшинлари каби қилич, ўқ-ёй, найза билан қуролланган. Озчилик аскарларда пилта милтиқлар ҳам бўларди, оз миқдорда тўплар ҳам бор эди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling