Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet56/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

11 июлда Тошкентда катта ғалаён бошланиб кетди. Хунармандлар, ишчилар, шаҳар камбағаллари ва шаҳар атрофидаги деҳқонлар Бешёғочдаги полиция бошқармаси томон йўл олдилар. Бу ерда қўғолончиларнинг катта гуруҳи тўпланди. Намойишчилар «болаларимизни бергандан кўра ўзимиз ўлганимиз яхшироқ, подшо ўлиб кетсин» дея майдонни ларзага келтириб қичқирдилар. Маҳаллий аҳоли фаолларидан Йўлчи Иброҳимов (кўнчи), Ғулом Камолов (ғишт терувчи), ишчи аёл Зуҳрабиби Мусаева ва бошқалар халқни подшоҳ ҳукуматига қарши қатъий кураш бошлашга даъват этдилар. «Ур, полициячиларни!» деган қичқириқлар билан бошқармага ҳужум қилдилар. Қамал ва отишма бошланганидан бир соат кейин ёрдамга жазо қўшини етиб келди. Казак қисмлари 5 кишини отиб ўлдиришди, 15 киши ярадор бўлди.
Қўзғолоннинг фаол иштирокчиси Зуҳрабиби ҳам курашнинг олдинги сафидаги тўқнашувда тош отаётиб ҳалок бўлди. Қўзғолончилар чекинишди. Сал кейинроқ яна чинакам жанг бошланиб кетди. Энди подшоҳ аскарлари чекинишга мажбур бўлдилар, улар бошқарма ичига кириб олиб, баррикада қуриб ҳимояландилар. Подполковник Савицкий бошлиқ жазо отряди, унинг кетидан келган генерал Галкин кучлари жангга кириб қўзғолонни бостиришга эришдилар. Тошкент атрофидаги қишлоқларда деҳқонларнинг ғалаёнлари полиция ва қўшинлар билан тўқнашувга айланди. Бундай тўқнашувлар 12 июлда Янгибозор, Тўйтепа қишлоқларида, 14 июлда Троицк, Хонобод ва Пскент қишлоқларида ҳам бўлиб ўтди.
Норозиликлар Россиянинг асосий пахтакор районига айлантирилган Фарғона водийсида тобора кучая бошлади. Ғалаёнлар Қўқон шаҳри, Каттақўрғон, Риштон, Ганжиравон қишлоқларида ҳам бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси аёвсиз бостирилди.
9 июль куни Андижон жоме масжидида подшоҳ фармони ўқиб эшиттирилди. Аҳоли яшин тезлигида майдонни тўлдирди. Халқ «ҳозир ҳамма мингбошилар ва амалдорларнинг бошини кесиб ташлаймиз ва мол-мулкини ер билан яксон қиламиз», деб таҳдид солиб, сафарбарликни бекор қилишни талаб этишди. Полиция ва казакларга ҳужум бошланди. Жазоловчилар қўзғолончиларга ўт очиб 3 кишини ўлдириб, 12 кишини ярадор қилдилар.
Скобелев уездида халқ ғалаёнлари 10 июль якшанба куни эски Марғилондаги чиқишлар билан бошланди. Тўпланган кишилар сони 25 мингтагача етган. Қаттиқ тўқнашувда икки миршаб ўлдирилган, бир неча оқсоқол калтакланган. Халқ билан ёмон муносабатда бўлган бойлар ҳам ўлдирилган. Бойларнинг уйлари ва маъмурий бинолар вайрон қилиниб, подшо расми йиртилиб, оёқ остига ташланган. Бу ерга жазо полки етиб келиб қўзғолончиларга қарши ўт очиб, 63 кишини ўлдириб, кўпчиликни ярадор қилганлар.
1916 йилдаги қўзғолоннинг энг кучли нуқтаси Жиззах қўзғолони бўлди. Жиззах шаҳри аҳолиси 13 июль куни сафарбарликка чақирилганлар рўйхатини талаб қилиб оқсоқол ва мингбоши маҳкамасига тўпландилар. Оқсоқолни ўлдириб, мингбоши маҳкамасини вайрон қилдилар, рўйхатни топиб олиб ёндириб ташладилар. Назир Хожи эшон Жиззах беки деб эълон қилинади. Қўзғолонни бостиришга етиб келган жазо отряди катта зарбага учради. Қўзғолончилар сафи кенгайиб борди. Назир Хожи эшон бошчилигида қўзғолончилар янги шаҳарга томон юрдилар. Жазо отряди билан қўзғолончилар ўртасида бўлган тўқнашувда иккала томондан ҳам қурбонлар бўлди. Қўзғолончилар телефон симларини узиб, нефтли бакларни ёндириб, биноларни вайрон қилдилар. Ломакино бекатида темир йўл кўприги, рельслар бузиб ташланди. Обручево, Курапоткино, Ростовцово темир йўл бекатлари ҳам вайрон қилинди, 6 та темир йўл кўприги бузиб ташланди. Абдураҳмон жевачи бошчилигидаги кучларнинг Боғдон волостида ҳам ғалаёнлари бошланиб, Жиззах томон юрадилар. 21 июль куни Жиззах яқинидаги Қили деб аталган манзилда қўзғолончилар билан жазо отряди ўртасида тўқнашув содир бўлади. Пулемётдан ўққа тутилгач қўзғолончилар енгилади. Абдураҳмон жевачи, Назир Хожи эшонлар қўлга олинади, ўлим жазосига ҳукм қилинади.
Туркистон генерал-губернатори Жиззах қўзғолонини бостириш учун полковник Иванов бошчилигида олтита тўпи бор 13 та рота аскар, 300 кишилик казак отряди, 2 та ортилерия қисми ва 3 рота сапёрларни сафарбар этади. Жазо отряди қўзғолонни шафқатсизларча бостирди. Омон қолган Жиззах аҳолиси жазирама чўлга ҳайдалади. Жиззах иши бўйича 1000 киши ҳибсга олинди, 151 киши суд қилиниб турли муддатларга қамалди.
1916 йилги қўзғолон бутун Туркистонга ёйилди, деҳқонлар ва камбағаллар қўзғолонни ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлди. Қўзғолон бостирилган бўлсада, мустамлакачилар ҳам анчагина кучларидан ажралдилар. Шунинг учун ҳам 1916 йил 13 декабрда IV Давлат Думасида сўзга чиққан А.Ф. Керенский «Уруш фронтларига янги бир фронт - Туркистон фронти қўшилди», - деб вазиятга жиддий ва холис баҳо берган эди.
Генерал-губернатор императорга йўллаган мутлақо махфий ахборотида 97 рус аскари ўлдирилиб, 86 таси ярадор бўлганини ва 76 аскар бедарак йўқолганини, 7 рус амалдори, рус аҳолисидан 2325 киши ўлдирилиб, 1384 киши бедарак йўқолганини ёзган. Аммо у Туркистон фронтида ўз талофатини аниқ ёзгани ҳолда ваҳшиёна ўлдирилган ўн минглаб маҳаллий аҳоли ҳисобини бермайди.
Қўзғолон ўлкадаги Чор Россия мустамлакачилик тизимининг таги бўш заминда эканлиги ва унинг устунлари қимирлай бошлаганини ҳамда Туркистон халқларининг ватанпарварлиги, ғурури сўнмаганлигини намоён этди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling