Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
-МАВЗУ: Совет xокимятининг ўрнатилиши ва унга қарши куролли xаракати
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Туркистoн муxтoрияти вa унинг фoжиaли тaқдири. 1917 йилги февраль инқилоби ва Туркистон
- Россияда тарихда камдан-кам учрайдиган ҳодиса - икки ҳокимиятчилик вужудга келди. • буржуазия вакилларидан иборат Муваққат ҳукумат
- Туркистон Генерал-губернаторлиги тугатилди.
- Россия Муваққат ҳукуматининг Туркистон Қўмитаси ташкил этилди.
- Шўрои Исломи я
- "Шўрои Исломия" ташкилоти тузилди.
- "Шўрои Исломия"нинг қуйи шуъбалари тузилиб
- "Қадимчилар"
- Россия Федерацияси таркибидаги Туркистон мухторияти
- Туркистон ўлка мусулмонлар шўроси .
- Туркистон ўлка мусулмонлари шўросини
- Туркистонда учта ҳокимият органи вужудга келди: • Россия Муваққат ҳукуматининг Туркистон Қўмитаси • Ишчи, аскар депутатлари совети
- Туркистон ўлка мусулмонлари шўроси, унинг марказий органи - Марказий шўро
- 1917 йил 26 ноябрида Қўқонда ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда қурултойи чақирилди.
- Қурултойда Туркистон Мухторияти тузилди.
- Туркистон Мухторияти деб аталадиган бўлди. Қурултойда Туркистон Мухториятининг ҳокимият органи- Муваққат Кенгаши тузилди.
10-МАВЗУ: Совет xокимятининг ўрнатилиши ва унга қарши куролли xаракати
Режа 1.Туркистoн муxтoрияти вa унинг фoжиaли тaқдири.. 2.Фaрғoнa вoдийси қурoлли xaрaкaт мaркaзлaридaн бири. 3.Буxoрo амирлигининг тугатилиши. 4.Хива хонлигининг тугатилиши. 1.Туркистoн муxтoрияти вa унинг фoжиaли тaқдири. 1917 йилги февраль инқилоби ва Туркистон. Россияда 1917 йил февралида буржуа - демократик инқилоби содир бўлди, кўп асрлик Романовлар сулоласи ҳукмронлиги ағдарилди. Чоризм сиёсий тузумининг барҳам топиши Россия империяси ва унинг турли ҳудудларида ҳам ижтимоий-сиёсий вазиятнинг кескин ўзгаришига олиб келди. Бунинг натижасида Россияда тарихда камдан-кам учрайдиган ҳодиса - икки ҳокимиятчилик вужудга келди. • буржуазия вакилларидан иборат Муваққат ҳукумат • Ишчи, аскар, деҳқон депутлари советлари Агар буржуазия Муваққат ҳукумати мамлакатни юқоридан туриб бошқарадиган орган сифатида фаолият юритиб, аста - секинлик билан ҳокимият мурувватларини ўз қўлига олиб борган бўлса, ишчи, аскар, деҳқон депутатлари советлари эса ҳокимиятни қуйидан бошқаришда қатнашиб бордилар. Уларнинг ҳокимият органи - Петроград Совети ҳудди шу йўналишда фаолият юритди. Чор Россиясининг мустамлакачилик асорати таъсирида бўлиб келган Туркистон ўлкаси ҳаётида ҳам бу даврга келиб сезиларли тарихий воқеалар содир бўлди. Чор мустамлакачилик бошқарув органи - Туркистон Генерал-губернаторлиги тугатилди. Унинг ўрнига Муваққат ҳукуматнинг 1917 йил 7 апрелдаги қарорига биноан кадет Н.Н.Шчепкин раислигида 9 кишидан 4 нафари туб ерли аҳоли иборат Россия Муваққат ҳукуматининг Туркистон Қўмитаси ташкил этилди. Вилоятларда ҳарбий губернаторлик тизими барҳам топтирилиб, вилоят комиссарлари институти вужудга келтирилди. Шунингдек, Россияда фаолият юритаётган большевиклар, меньшевиклар ва эсерлар партияларининг Туркистондаги маҳаллий ташкилотлари етакчилигида ўлканинг бир қатор йирик шаҳарларида ишчи, аскар депутлари советлари ташкил топди. Тез орада маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат мусулмон ишчи ва аскар депутлари советлари ҳам тузила бошланди. Муваққат ҳукуматнинг 1917 йил май ойи бошларида чиқарган фармонига биноан Туркистондан жалб қилинган мардикорлар ўз она юртларига қайтиб кела бошлади. Юрт истиқболи ва истиқлоли учун қайғурувчи ватанпарвар, ҳурриятпарвар кучлар ҳаракат қила бошлади ва ташкилий жиҳатдан уюша борди. Бу жараёнда озод ва мустақил Туркистон учун кўп йиллар фидойилик билан курашиб келган жадидлар ҳаракатининг раҳнамолари алоҳида ўрин тутди. Улар маҳаллий аҳолининг сиёсий онгини ўстириш, ҳал қилувчи курашларга етаклаб бориш мақсадида ўлканинг кўплаб шаҳарларида вақтли матбуот нашрлари - газета ва журналлар чиқара бошладилар. Масалан, Тошкентда "Хуршид", "Садои Туркистон", "Турк эли", "Нажот", "Кенгаш", "Шўрои ислом", Самарқандда "Ойна", "Ҳуррият", Бухорода "Турон", "Бухорои шариф", Қўқонда "Садои Фарғона", "Тирик сўз" номли матбуот нашрлари ўз саҳифаларида марказдаги сиёсий вазиятни, жойлардаги аҳволни, ўткир ижтимоий-сиёсий масалаларни ёритишда, маҳаллий аҳоли оммасини сиёсий - ғоявий жиҳатдан тайёрлаб боришда муҳим роль ўйнади. Абдулла Авлоний томонидан Тошкентда 1917 йил апрелидан чиқарила бошлаган "Турон" газетасининг илк сонида "Яшасин халқ жумҳурияти" шиори биринчи бор янграган эди. Унда аниқ мақсад -маслак: "Мусулмонлар орасида кўп йиллардан буён давом этган умумга зўрлик, бидъат одатларни битирмак, келажакда бўладиган жумҳурий идорага халқни тайёрламоқ" ғояси илгари сурилган эди. Худди шунингдек, Мунаввар Қорининг ўша йили "Нажот" газетасининг 26 март сонида босилган «Хуррият берилмас, олинур", деган хитоб ҳам жадидларнинг халқ озодлиги ва истиқлоли йўлида жиддий курашга бел боғлаганликларидан далолат берарди. Шўрои Исломия. Туркистон жадидлари фақат тарғибот-ташвиқотчилик ишлари билангина чекланиб қолмасдан, шу билан биргаликда сиёсий ташкилотлар, партиялар тузиш, уларнинг фаолиятини ислоҳотчилик мақсадлари сари йўналтириш билан ҳам жиддий шуғулланиб бордилар. Чунончи, 1917 йил 14 мартда Тошкентда "Шўрои Исломия" ташкилоти тузилди. Ҳур ва демократик Туркистон учун кураш унинг асосий ғояси ва бош мақсади эди. 15 кишидан иборат раёсат таркибидан Мунаввар қори Абдурашидхонов (етакчи), Абдувоҳид қори, Миркомилбой Мўминбоев, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев, Салимхон Тиллахонов сингари юрт раҳнамолари ўрин олган эдилар. Улканинг турли жойларида "Шўрои Исломия"нинг қуйи шуъбалари тузилиб, улар аҳоли орасида қизғин фаолият юритдилар. Шунингдек, "Шўрои Исломия" таъсирида жойларда турли номларда ташкилотлар тузилди. Тошкентда "Турон", 'Иттиҳоди тараққий", Андижонда "Озод халқ", "Ҳуррият", "Маърифат", Самарқандда "Мирваж-ул Ислом", "Клуб Исломия", Каттақўрғонда "Равнақул Ислом", "Гулистон" ва бошқалар шулар жумласидандир. М. Беҳбудийнинг "Хақ олинур, берилмас", Мунаввар Қорининг "Ҳуррият берилмас, олинур" шиорлари уларнинг чинакам кураш байроғига айланган эди.. Туркистон истиқлоли учун курашга бел боғлаган ва "Шўрои Исломия" таъсирида фаолият юритган жадидларнинг бир қисми "Қадимчилар" номи билан аталарди. 1917 йил июнига келиб "Қадимчилар" "Шўрои Исломия" тарафдорлари билан узил - кесил алоқани узиб, "Шўрои Уламо" ташкилотини туздилар (унинг раҳбарлари: Шерали Лапин, Абдумалик Ҳожи Набиев ва бошқалар). Бўлинишнинг асосий сабаблари Туркистоннинг миллий муустақиллигига эришиш йўлидаги икки хил қарама-қарши тактик кураш масаласи эди. Консерватив, мутаассиблик қарашлар нуқтаи назаридан ёндашган 'Қадимчилар" ўлка мустақиллигини ҳукмрон мустамлакачиларга қарши фақат ғазовот, яъни қуролли кураш йўли билан қўлга киритишни ёқлардилар. Жадидларнинг илғор намояндалари эса Россияда юзага келган қулай инқилобий шарт-шароитлардан фойдаланиб, юрт мустақиллгини сиёсий воситалар орқали, беҳуда қон тўкмасдан, босқичма-босқич қўлга киритишни истардилар. Уларнинг демократик Россия Федерацияси таркибидаги Туркистон мухторияти талаби ҳам шу мақсадни кўзда тутарди. Улканинг миллий кучлари ўртасида юз берган бу ажралиш ва ғоявий ихтилофлар, шубҳасиз, уларнинг ҳаракат бирлигига жиддий путур етказарди. Айниқса "Шўрои Уламо"чиларнинг нашри - "Ал-Изоҳ" журнали саҳифаларида миллатнинг илғор кучларига, ватанпарвар миллий зиёлиларга нисбатан адоват уруғини ёйишга алоҳида урғу берилди. Бу эса аслида шовинистик кучлар тегирмонига сув қуйиш эди. Негаки бундан ўлкада фаолият юритаётган ёт бегона сиёсий кучлар ўз мақсадлари йўлида фойдаландилар. Туркистонда демократик ҳаракатларнинг ўсиб боришида, турли ижтимоий қатламлар ва табақаларни истиқлол учун кураш байроғи остида бирлаштиришда 1917 йилда бўлиб ўтган Умумтуркистон мусулмонлари қурултойлари ва улар ишлаб чиққан дастурий ҳужжатлар, ташкилий тадбирларнинг роли катта бўлди. Туркистон ўлка мусулмонлар шўроси. "Шўрои Исломия" ташкилоти ташаббуси билан 1917 йил 16 апрелда Умумтуркистон мусулмонларининг I қурултойи чақирилди. Қурултой анча ваколатли анжуман бўлиб, унинг ишида Туркистоннинг кўплаб атоқли кишилари қатнашадилар. Улар орасида М. Чўқаев, М. Абдурашидхонов, М. Беҳбудий, У. Асадуллахўжаев, Ш. Лапин, Т. Норбўтабеков, А. З. Валидий, С. Юсупов, И. Шоаҳмедов ва бошқалар бор эди. Қурултой кун тартибига 16 та масаланинг қўйилишининг ўзи ҳам унинг катта аҳамиятидан дарак берарди. Қурултойда ўлканинг бўлажак давлат қурилишига алоҳида тўхталиниб, Туркистонга кенг мухторият ҳуқуқини берадиган демократик Россия федерацияси тузилиши ғояси илгари сурилди. Қурултойда - Туркистон ўлка мусулмонлари шўросини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Туркистон ўлка мусулмонлар Шўросининг биринчи йиғилишида унинг марказий органи - Марказий шўро тузилди. Мустафо Чўқаев Марказ раиси, Мунаввар Қори раис муовини, Аҳмад Закий Валидий котиб, М. Беҳбудий, У.Ассадуллахўжаев ва бошқалар аъзолар этиб сайландилар. Марказий шўро зиммасига ўлкадаги барча тарқоқ, ўз ҳолича иш юритаётган, низом ва дастурларига эга бўлмаган уюшма ва ташкилотларни бирлаштириш, фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юкланди. Буни уддалашда Марказий шўронинг жойларда ташкил этилган шуъба (бўлим)лари муҳим роль ўйнади. Жумладан, Тошкент шуъбасини М. Абдурашидхонов, Самарқанд шуъбасини М. Беҳбудий, Фарғона шуъбасини эса Носирхон Тўра Камолхон Тўра ўғли бошқарди. Шу тариқа Туркистонда учта ҳокимият органи вужудга келди: • Россия Муваққат ҳукуматининг Туркистон Қўмитаси • Ишчи, аскар депутатлари совети • Туркистон ўлка мусулмонлари шўроси, унинг марказий органи - Марказий шўро Улка халқларининг раҳнамолари бўлган жадидлар, руҳоният арбоблари ўз саъй-ҳаракатларида маҳаллий, ҳудудий манфаатлар, қизиқишлар билан чекланиб қолмай, бошқа минтақалардаги мусулмонлар оммаси, уларнинг илғор вакиллари билан ҳам яқиндан ҳамжиҳат бўлишга интилдилар. Шу мақсадда улар 1917 йилнинг 1-2 майида Москвада бўлиб ўтган Бутунроссия мусулмонлари I қурултойида иштирок этдилар. Унда мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилувчи давлат қурилиши шаклан миллий-ҳудудий, федерация асосидаги демократик республика бўлиши таъкидланди. Қурултойда Бутунроссия Мусулмонлари шўроси, унинг Ижроия Қўмитаси таъсис этилди. Ижроия Қўмитага ўлкамиз вакилларидан УАсадуллахўжаев ва И Шоаҳмедовлар аъзо этиб сайландилар. Туркистон вакиллари иштирок этган ва 1917 йилнинг 21 -31 июль кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Бутунроссия мусулмонларининг II қурултойи ҳам Россия мусулмон аҳолисининг озодлик ва мустақиллик сари ҳаракатланиш йўлини аниқлаштириш ва мувофиқлаштиришда муҳим қадам бўлди. Унда Туркистон, Кавказ ва Қримда давлат бошқарувини меҳнаткашларнинг ўзлари ҳал этиши, мусулмонлар курашини ташкил этиш учун Бутунроссия Ҳарбий Шўросини таъсис этиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. 1917 йилнинг 17-20 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Умумтуркистон мусулмонлари вакилларининг II Қурултойи ўлка халқлари хаётида муҳим роль ўйнади. Унда 500 нафар вакиллар иштирок этди. Қурултойда таркиби 12 кишилик Туркистон ўлка Қўмитаси, 24 кишилик "Маҳкамаи Шарик" (парламент) ташкил этилди. Қурултойнинг махсус қарорида уларнинг Россия давлати конституциясига мувофиқ келадиган шариат қонунлари асосида фаолият юритиши таъкидланган эди. Қурултойда "Шўрои Исломия", "Шўрои Уламо", "Турон", "Иттиҳод" ва шу каби бошқа маҳаллий миллий ташкилотларни бирлаштириб, улар негизида ягона "Иттифоқи Муслимин" ("Мусулмонлар Иттифоқи") сиёсий партиясини тузиш ғояси илгари сурилди. Қурултойда М. Беҳбудий оташин нутқ сўзлаб, ҳаммани бирликка, жипслашишга даъват этганди. "Улуғ Туркистон" газетаси қурултой руҳини акс эттириб, Туркистоннинг ўз ички ишларини мустақил ҳал этишга қодир бўлган ўлканинг маҳаллий ва миллий мухториятини тузиш ғоясини асосий ўринга қўйган эди. Шундай қилиб, Туркистоннинг илғор зиёлилари миллий истиқлолга эришиш йўлида ўлкадаги барча соғлом, ватанпарвар кучларни бирлашиб, жипслашиб ҳаракат қилишга даъват этгандилар. Бироқ, афсуски, Туркистонда айрича фаолият юритган, ўз нафсониятига берилган ҳамда мухолифатчилик устивор бўлган айрим маҳаллий, миллий ташкилотлар мана шу юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадилар. Бу эса, шубҳасиз, вазиятни устамонлик билан ўз измига буриб юборишга интилаётган большевикларга қўл келди. Туркистон мухторияти Совет ҳокимияти Туркистон жиловини қўлга олиб, ўзининг аввал эълон қилган баландпарвоз ваъдаларидан воз кечиб, ўлка халқларига қарата олиб борган иккиюзламачилик ва мунофиқлик сиёсатига жавобан юртнинг миллатпарвар раҳнамолари фаол ҳаракатга келдилар. 1917 йил 26 ноябрида Қўқонда ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда қурултойи чақирилди. Унда Туркистон ўлкасининг 5 вилоятидан 200 нафардан зиёдроқ вакиллар иштирок этди. Қурултой ишида "Шўрои Исломия", "Шўрои Уламо", Мусулмон ҳарбийлари Шўроси, ўлка яҳудийлар жамияти намояндалари ҳам қатнашдилар. Қурултойда Туркистон Мухторияти тузилди. Бу хусусда қабул қилинган қарорда шундай дейилади: "Туркистонда яшаб турган турли миллатга мансуб аҳоли Россия инқилоби даъват этган халқларнинг ўз ҳуқуқларини ўзлари белгилаш хусусидаги иродасини намоён этиб, Туркистонни Федератив Россия республикаси таркибида ҳудудий жиҳатдан мухтор деб эълон қилади, шу билан бирга мухториятнинг қарор топиш шаклларини Таъсис мажлисига ҳавола этади". Шундан сўнг қурултой "Туркистонда яшаб турган миллий озчилик аҳоли ҳуқуқларининг муттасил ҳимоя қилинишини тантанали равишда эълон килади". Янгидан таркиб топаётган давлат Туркистон Мухторияти деб аталадиган бўлди. Қурултойда Туркистон Мухториятининг ҳокимият органи- Муваққат Кенгаши тузилди. Муваққат Кенгаш таркиби 12 кишидан иборат этиб белгиланди. Дастлаб унга қуйидаги номзодлар киритилди: Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling