Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қуролли ҳаракат
- Қўрбошилар сиёсий курашда тобланган илғор жадид намояндаларини ҳаракатга фаол жалб қила олмадилар.
- Қуролли ҳаракатга қалқиган кучларнинг етарли моддий - таъминот базасига, қурол - аслаҳа заҳирасига эга бўлмаганлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Шарқий Бухорода советлар ҳокимияти зўравонлигига қарши йўналган ҳаракат 1930 йиллар ўрталаригача давом этди. Шарқий Бухоро ҳудудлари бўйлаб кенг ёйилган ҳаракатларнинг таниқли раҳнамоси Иброҳимбек (1889-1932) бўлиб, унинг умумий қўл остида ўн минглаб халқ қасоскорлари жамланган эди. Фузаил Маҳсум, Давлатмандбек, Қулмуҳаммадбек, Султон Садр, Фазлиддин Қози каби ўнлаб қўрбошилар ўз жанговар йигитлари билан жон фидо этиб курашдилар. Бироқ ўлкада қаттиқ ўрнашиб олган советлар ҳокимияти ва унинг яхши қуролланган мунтазам қизил қўшинлари охир-оқибатда бу ҳаракатни бостиришга муваффақ бўлди. Хусусан 1931 йил июнида Иброҳимбек лашкари мағлубиятга учратилиб, унинг ўзи қўлга олиниши билан Шарқий Бухоро ерларидаги қаршилик кўрсатиш ҳаракати барҳам топди.
Қуролли ҳаракат мағлубиятининг сабаблари ва оқибатлари Туркистонда Совет ҳокимиятига қарши кўтарилган қуролли ҳаракат мағлубиятининг кўплаб асосли сабаблари бор, албатта. • Энг асосий сабаблардан бири - бу Ватан курашчиларининг улуғвор мақсадлар сари аҳоли барча табақаларини жипслаштиришга қодир бўлган ягона миллий ғояга таянмаганлигида эди. Ҳаракат ягона дастур асосида ташкил этилмади. • Қўрбошилар сиёсий курашда тобланган илғор жадид намояндаларини ҳаракатга фаол жалб қила олмадилар. • Ҳаракатнинг бир марказдан туриб бошқарилмаганлиги, жойларда ҳаракат қилган кучлар ўзларининг тор ҳудудий чегаралари билан ўралашиб қолганлиги, маҳаллий қўрбошиларнинг ўз манфаатларига берилиши, дунёқараши торлиги, чекланганлиги, манманлик касалига чалинганлиги, бир - бирлари билан келишолмаслиги, ўзбошимча хатти-ҳаракатларга интилиши каби ҳоллар охир - окибатда бу курашнинг боришига жиддий салбий таъсир қилди. • Қуролли ҳаракатга қалқиган кучларнинг етарли моддий - таъминот базасига, қурол - аслаҳа заҳирасига эга бўлмаганлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатди. • Ташқи дунё билан алоқа қилиш, четдан ёрдам, ҳарбий мадад олиш имконияти бўлмади. • Ўлка зўравони бўлиб олган советлар эса ўз қўшинини етарли даражада замонавий қурол - яроғлар ва ҳарбий кучлар билан таъминлай олган эди. 1919 йилда унинг тасарруфида 115376 нафар жангчи, шунингдек 11112 та пулемёт, юзлаб тўплар, бронопоездлар, ўнлаб самолётлар ва бошқа замонавий қуроллар мавжуд эди. Ҳарбий кучлар нисбатидаги бундай устунлик кураш тақдирини қизиллар фойдасига ҳал этилишига олиб келди. • Айёрликда пихини ёрган совет мутасаддилари ҳар бир вазиятдан устамонлик билан фойдаландилар. Улар керак бўлса ўзлари йўл қўйган қўпол хатоларини тузатиш, деҳқонларга ер бериш, уларни афв этиш, солиқлар миқдорини бир қадар камайтириш, Мадаминбек сингари таниқли қўрбошилар билан музокаралар олиб бориш, ўзаро ён бериш орқали маҳаллий аҳоли норозилигини юмшатиш, уларни ўз томонига ағдариб олиш тадбирларини ҳам қўлладилар. Бу тадбирлар қуролли ҳаракат истиқболига салбий таъсир ўтказмасдан колмади, алббатта. Бу халқ ҳаракати миллионлаб юртдошларимиз ҳаёти ва қисматида ўчмас фожиали из қолдирди. Баъзи аниқланган расмий маълумотларга караганда, у миллиондан зиёд маҳаллий миллат кишиларининг азиз умрларига зомин бўлди. Минглаб оилаларнинг ўз она заминини тарк этиб, бегона юртларга бош олиб кетишларига сабаб бўлди. Колаверса, қанчалаб сон -саноқсиз одамлар мана шу миллий фожиа боис мамлакатнинг бошқа, узоқ ҳудудларига сургун ва бадарга қилинди. Бироқ бу халқ ҳаракати бежиз кетмади. У юртдошларимизга катта, ибратли сабоқлар берди, уларнинг кураш тажрибасининг бойишига муҳим таъсир кўрсатди. Зеро, она Ўзбекистонимизнинг истиқлолга юз тутиб, дориламон замонларга мушарраф бўлишида, бугунги бахтиёр авлод кишиларининг мустақиллик олий неъматидан тўла баҳра топишида ўша 20-30-йилларда бобокалонларимиз қилган улкан саъй - ҳаракатлар, тўккан қутлуғ қонлар, берган бемисл қурбонларнинг ибрати оз мунча эмас. Уларнинг ёрқин, порлоқ хотираси ҳозирги миннатдор авлод кишиларининг ёдида, шуурида ҳамиша сақланади, фахр - ифтихор туйғуси билан эсланади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling