Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Обиджон Маҳмудов - озиқ-овқат вазири; 7. Абдураҳмон Уразаев - ички ишлар вазири ўринбосари; 8. Соломон Герцфельд - молия вазири.
- ТАССРнинг
- Туркистон автоном совет социалистик республикаси (ТАССР) тузилди ва РСФСР таркибига киритилди.
- Ўлка мусулмонлари бюроси тузилади.
- VI қурултойида ТАССР Конституцияси қабул қилинди.
1. М. Тинишпаев - бош вазир, ички ишлар вазири;
2. Ислом Шоаҳмедов - бош вазир ўринбосари; 3. Мустафо Чўқаев - ташқи ишлар вазири (кейинроқ бош вазир); 4. Убайдулла Хўжаев - ҳарбий вазир; 5. Юрали Агаев - ер ва сув бойликлари вазири; 6. Обиджон Маҳмудов - озиқ-овқат вазири; 7. Абдураҳмон Уразаев - ички ишлар вазири ўринбосари; 8. Соломон Герцфельд - молия вазири. Ҳукумат таркибига европалик аҳоли орасидан яна тўртта вакил киритилиши белгилаб қўйилган эди. Қурултойнинг яна бир катта хизмати, бу унинг томонидан Туркистон Миллий мажлиси (парламенти) тузилганлиги бўлди. Унга "Шўрои Уламо" ташкилоти раҳбари Шерали Лапин раис этиб сайланди. Миллий Мажлис таркибига Муваққат Кенгаш аъзоларидан ташқари ўша даврнинг атоқли арбоблари: Т. Норбўтабеков, С. Шарифхўжаев, Носирхонтўра Комолхонтўра ўғли, М. Беҳбудий, Алихонтўра Шокирхонтўра ўғли, Собиржон Юсупов, Одилжон Умаров сингари юрт пешволари ҳам сайланган эдилар. Шундай қилиб, ўлканинг мўътабар миллатпарвар зотларидан иборат миллий ҳокимият ташкил этилиб, унинг зиммасига улуғвор вазифалар юкланди. Энг муҳими, Туркистон халқининг эрки, мустақиллигини аста-секин тиклаш - бу халқчил ҳукуматнинг бош вазифаси эди. Шу боисдан ҳам ўлканинг миллионлаб фуқаролари Туркистон Мухторияти эълон қилинганлигини катта қониқиш руҳи билан қарши олдилар. 1917 йил декабрь ойи бошларида Тошкент, Наманган, Жалолобод, Қўқон, Самарқанд шаҳарлари аҳолиси митинглар, намойишлар уюштириб, мухториятни қизғин қўллаб-қувватлаб чикдилар. Бироқ ўлкада ўрнашиб олган ва асосий бошқарув жиловини қўлда ушлаб турган Туркистон совет ҳукумати ва унинг жойлардаги ҳокимият маҳкамалари Туркистон мухторияти ва унинг тарафдорларини йўқ қилиш йўлини бутун чоралар билан ўтказиб борди. 1917 йил 13 декабрида Тошкентда мухториятни ёқлаб ўтказилган катта митингни зўрлик билан тарқатиб юборилиши, бугина эмас, унда совет кучлари отган милтиқ ва пулемётлар садоси остида кўплаб қурбонлар берилиши (эски шаҳарлик 16 киши отиб ўлдирилган эди) - бу Туркистон мухториятига нисбатан уюштирилган дастлабки суиқасд эди. 1917 йил 25 декабрь куни Қўқонда ўлка мусулмон ишчи, аскар ва деҳқонларининг I фавқулодда қурултойи иш бошлади. Унда 200 га яқин киши иштирок этди. Қурултой мухториятни ҳар томонлама қувватлаш, унга моддий ва маънавий мадад кўрсатиш шиори остида ўтди. Унда Туркистон Муваққат Кенгаши таркибини мусулмон ишчи, аскар ва деҳқон депутатлари қурултойи вакиллари ҳисобига тўлдириш тўғрисида қарор қилинди. Қурултой ўзининг сўнгги иш куни - 27 декабрда Петроградга, Халқ Комиссарлари Совети Раиси В. И. Ленин номига телеграмма йўллади. Унда Туркистон мухториятини эътироф этиш, Тошкент Халқ Комиссарлари Советига ҳокимиятни Туркистон мухторияти Муваққат Кенгашига топшириш тўғрисида фармойиш бериш сўралган эди. Ленин ва унинг сафдошлари эса очиқ ва яширин тарзда Тошкентда фаолият юритаётган Туркистондаги совет ҳукумати олдига миллий мухториятни тугатишни вазифа қилиб қўйганлиги ҳеч кимга сир эмас. Туркистондаги совет ҳокимияти ўлка мухторияти фаолиятини чеклаш, уни бутунлай барҳам топтиришга қаратилган хоинона йўл тутди. Бу манфур мақсадни амалга ошириш учун советлар ҳокимияти тасарруфида бўлган ҳамма воситалар ишга солинди. 1918 йил 19-26 январда бўлиб ўтган Туркистон ўлка советларининг IV съезди Туркистон мухторияти ҳукуматини, унинг аъзоларини қонундан ташқари ҳолатда деб ҳисоблади ва уларнинг бошлиқларини қамоққа олишга қарор қилди. Бунинг устига Туркистон мухторияти ўзини ўзи етарли даражада ҳимоя қила олиш имкониятига эга бўлолмади. Мухториятчилар орасида кўпгина муҳим хаётий масалаларда бирлик, ҳамжиҳатлик, жипслик мавжуд эмасди. Унга моддий, маънавий ҳамда ҳарбий, молиявий мадад кўрсата оладиган реал кучлар ва имкониятлар йўқ эди. 1918 йил 18 февралда «Уламо» жамияти ташаббуси билан Мухториятда тўнтариш содир этилди. Мустафо Чўқаев бошчилигидаги ҳукумат ағдарилди. Ҳукумат бошқаруви Қўқон шаҳар милицияси бошлиғи Кичик Эргашга ўтади. Туркистон совет ҳукумати 1918 йил 14 февралида Фарғона вилояти ҳудудида фавқулодда ҳарбий ҳолат жорий этди. Унинг Қўқондаги маҳ.аллий ҳокимияти - ишчи ва аскар депутатлари совети 17 февралда мухторият вакилларини таслим бўлишга даъват қилди. Айни вақтда Тошкентдан Перефильев бошчилигида қуролланган кўп сонли қизил қўшин олиб келинди ва улар дарҳол ишга солинди. Қўқондаги ашаддий миллатчи арман дашноқлари ҳам бу босқинга жалб қилинди. Айниқса 19-21 февраль кунлари Қўқон халқи устига бало-казо ёғилди. Шаҳар ўт ичида ёнди. Шу тариқа, Туркистон Мухторияти мағлубиятга учради. Энг даҳшатлилиги шуки, бу хунрезлик тагида ҳеч бир гуноҳи бўлмаган минг-минглаб Қўқон фуқароси мислсиз жабр тортди, беҳисоб қурбонлар берди. Қўқонда советлар содир этган қонли фожиани совет давлати арбобларидан бири Д. Манжара кейинроқ шундай деб эътироф этганди: "Миллий сиёсатда йўл қўйилган хатоларимиз туфайли Қўқон мухторияти вужудга келди. Уни йўқотиш пайтида яна бир хатога йўл қўйдик. Қурол-яроғи деярли бўлмаган мухториятчилар жойлашган эски шаҳарни қамал қилиш ўрнига, биз тўплардан ўққа тутдик, кейин дашноқларнинг қуролли тўдаларини ишга солдик. Натижада талон-тарож, номусга тегиш, қирғин бошланди. Бундан мухториятчиларга алоқаси бўлмаган тинч аҳоли катта зарар кўрди". Совет ҳокимияти ўзининг аввалдан режалаштирган социалистик йўналишдаги иқтисодий ва сиёсий қайта қуришлар йўлини изчил амалга оширишга киришди. Чунончи, ер тўғрисидаги декрет асосида ерга бўлган хусусий мулкчиликни тугатиш бошланди. Шу мақсадда жойларда ер қўмиталари тузилди. Жумладан, 1918 йил кузида Сирдарё вилоятида 51 та, Самарқанд вилоятида 50 та, Еттисувда 25 та шундай қўмиталар ташкил этилди. Бироқ деҳқонлар совет маъмурларининг ер қўмиталарини тузиш ҳаракатини кескин норозилик билан қарши олдилар. Шунга қарамасдан большевиклар бу йўлни қатъий амалга оширишда давом этдилар. Бунинг натижасида ўлкадаги кўплаб миқдордаги йирик мулклар, хусусий ерлар мусодара этилди ва миллийлаштирилди. ТАССРнинг тузилиши. Совет ҳукмдорларининг яна бир ҳийлакорлиги ва устамонлиги шунда кўринадики, улар Туркистон мухторияти тажрибасидан муҳим хулоса чиқариб, бу ҳудудда ўзига хос совет мухтор республикасини тузишга йўл тутдилар. Бундан кўзда тутилган бош мақсад - Туркистоннинг келажакда мустақил, суверен давлат бўлиб, ажралиб чиқиб кетишига изн бермаслик эди. Советлар ишлаб чиққан режага кўра 1918 йилнинг 20 апрелидан 1 майигача Тошкентда бўлиб ўтган ўлка Советларининг V қурултойида Туркистон автоном совет социалистик республикаси (ТАССР) тузилди ва РСФСР таркибига киритилди. Синфийлик тамойилларига асосланган ўзига хос давлат бошқарувида ҳокимият функциялари бутунлай советлар ва уларнинг органлари ихтиёрида эди. Қурултойда республиканинг ҳокимият органлари: Марказий Ижроия Қўмитаси (МИҚ) ва Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) сайланди. МИҚнинг жами 36 аъзосидан атиги 9 нафари маҳаллий миллат кишилари эди. Автоном республика МИҚнинг раиси этиб большевик П. А. Кобозев сайланди, Большевик Ф. И. Колесов бошчилигида 16 кишидан иборат тузилган ХКС таркибига ҳам 3 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари киритилган эди, холос. 1918 йил июнда 2 минг нафар большевикларни ўз сафида бирлаштирган Туркистон Компартияси тузилди. 1919 йил мартида Туркистон Компартияси ҳузурида Турор Рисқулов раислигида Ўлка мусулмонлари бюроси тузилади. Мусбюронинг органи - «Иштирокиюн» газетаси нашр этила бошланди, унда Туркистон маъмурларининг шовинистик сиёсати фош этила борди. 1918 йил октябрида бўлган ўлка советларининг VI қурултойида ТАССР Конституцияси қабул қилинди. Унда Туркистонни РСФСРнинг "ажралмас, таркибий қисми" эканлиги, ўлка халқларининг барча ҳаётий масалалари унинг масъуллигида эканлиги қонунлаштирилди. Туркистонда совет ҳокимиятининг тобора кучайиши, унинг яккаҳукмронлигининг ортиб бориши, ўлка ҳаётининг ҳамма жабҳаларининг қаттиқ марказлаштирилиши, қаттиққўл иқтисодий тадбирларнинг ўтказилиши фақат маҳаллий аҳоли қатламларининг кескин норозилигига сабаб бўлиб қолмасдан, бошқа сиёсий мухолифатчи кучларни ҳам ҳаракатга келтирди. 1919 йил 19 январида ҳарбий комиссар К.Осипов уюштирган исён натижасида Тошкентда 14 нафар Туркистон халқ комиссарларининг отиб ўлдирилиши ҳам бунинг аниқ ифодаси бўлганди. Аммо тезликда ўзларини ўнглаб олишга улгирган большевиклар вазиятни ўз фойдаларига ўзгартириб, совет ҳокимиятини яна сақлаб колишга муваффақ бўлди., ҳокимият органлари янги кадрлар билан тўлдирилди. Раҳбарлик лавозимларига маҳаллий миллат вакиллари ҳам жалб этила борди. Москва совет Туркистонига ўз таъсирини кучайтириш, уни ҳар томонлама ўзига қарам қилиш мақсадида 1919 йил кузида Тошкентга алоҳида фавқулодда ваколатлар берилган Турккомиссия (Ш. Элиава - раис, В. Бокий, Ф. Голошчекин, В. Куйбишев, М. Фрунзе, Я. Рудзутак)ни юборди. Унинг зиммасига катта вазифалар юкланган эди. Унинг бутун фаолияти ТАССР совет ва партия қурилиши ишларини жадал суръатлар билан олиб бориш, янги тузумни чуқур илдиз оттириш эди. ТАССР ҳаётида кечаётган барча ижтимоий - сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлар билан боғлиқ энг асосий масалаларнинг бирортаси ҳам Турккомиссия аъзоларининг измисиз ҳал этилмас эди. Бу даврда маҳаллий халқ орасидан чиққан, совет ва партия қурилишида анча тажриба ортирган, чиниққан Т. Рисқулов, Н. Тўрақулов, А. Раҳимбоев, Н. Хўжаев, Қ. Отабоев, А. Икромов, С. Сегизбоев каби юрт арбоблари у ёки бу раҳбарий мансабларда фаолият юритган бўлсалар-да, аммо уларнинг инон-ихтиёри москвалик ҳукмдорлар тизгинида бўлган. Хуллас, Турккомиссия сиймосида ТАССР ҳаётида зўрлик билан қарор топдириб борилаётган большевиклар диктатурасининг асл мазмун-мундарижаси мужассамлашган эди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling