Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Россия империяси Туркистон халқини маънавий-маданий жихатдан тутқинликка солиш, ўзининг узоққа мўлжалланган манфаатига бўйсундириш сиёсатини юритди


Download 1.34 Mb.
bet54/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Россия империяси Туркистон халқини маънавий-маданий жихатдан тутқинликка солиш, ўзининг узоққа мўлжалланган манфаатига бўйсундириш сиёсатини юритди. Унинг моҳияти, мазмуни маҳаллий халқни унинг миллий, тарихий илдизларидан узиб ташлаш, халқнинг маънавий, маданий, тарихий меросини йўқ қилиш, руслаштиришдан иборат эди. Туркистон генерал-губернаторлигининг Фарғона вилояти ҳарбий-губернатори Скобелев шундай деб ёзган эди: «Миллатни йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг маданиятини, санъатини, тилини йўқ қилсанг бас, тез орада ўзи таназзулга учрайди». Туркистонда ана шундай ёвуз қарашларга мос сиёсат ва амалиёт юритилди.
Туркистоннинг ноёб тарихий, маънавий, маданий бойликлари талон-тарож қилинди. 1870 йилда Тошкентда очилган кутубхона ва 1876 йилда ташкил этилган музейда ўлканинг маънавий-маданий ҳаётини акс эттирувчи олтин, кумуш, мисдан ясалган қимматбаҳо буюмлар, гиламлар, амалий санъат намуналари, тарихий ёдгорликлар, архив ҳужжатлари, қўлёзма китоблар ва бошқа осори-атиқалар тўпланди. Улар кўрикдан ўтказилиб, қимматбаҳо ва нодир деб баҳоланганлари Петербург ва Москвага ташиб кетилди. Санъат даражасида ишланган Муҳаммад Раҳим тахти, Амир Темур мақбарасининг нақшинкор дарвозаси, ундаги битиклар, ойналар, олтин кошинлар, Аҳмад Яссавий мақбарасидаги нақшинлар, катта қозон («Назир-ниёз қозони»), турли тарихий буюмлар, ноёб китоблар ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ислом динига эътиқод, руҳонийлар, масжид ва мадрасалар оёқ ости қилина борди. Россия маъмурлари мусулмон муассасалари, мадраса ишларига аралашиб, уларнинг фаолиятини тобора чеклаб борди.
Маориф ва маданият соҳасида руслаштириш сиёсати юритилди. Туркистонлик болаларни руслар билан аралаштириб ўқитиш ва тарбиялаш ғояси илгари сурилди ва 1884 йилда Тошкентда дастлабки «рус-тузем мактаби» очилди. XIX аср охирида уларнинг сони юзтадан ошиб кетди. Бундай мактабларда рус ва ўзбек муаллимлари дарс машғулотларини ўтадиган бўлди. Мақсад ўзбек ёшларига рус тилини ўргатиш ва рус турмуш тарзини сингдириш эди. Чоризм маъмурлари ерли аҳоли болаларини «рус-тузем мактаблари»га жалб қилиш, қизиқтириш учун ўлкадаги маҳаллий маъмурият бошқарувида рус тилини билганлар ишлайди, деган талабни қўйдилар. Бу талабдан мақсад «ерлиларда мансабга қизиқиб» рус тилини ўрганиш, руслашиш манфаатини уйғотиш эди. Рус тилини билган маҳаллий аҳоли вакилларига имтиёзлар яратилди. Шу тариқа, ўлкада иш юритиш аста-секин рус тилига ўтказилаборди.
Чор маъмурлари маҳаллий аҳолига Россиянинг улуғворлигини кўрсатиш, европача турмуш тарзига қизиқтириш учун Россиянинг марказий шаҳарларига саёҳатлар уюштирдилар. Катта ёшдагиларни, шунингдек, ёшларни гуруҳ-гуруҳ қилиб Петербург, Москва ва бошқа шаҳарларга олиб бориб оқ подшоҳнинг қудратини, баланд иморатлар, ишлаб чиқариш корхоналарини кўрсатишарди. Мустамлакачилар саёҳатчилар ўз юртига қайтиб боргач, Россиянинг улуғворлиги ҳақида ватандошларига сўзлаб беради, Россия таркибида бўлганидан ғурурланади, деган мақсадда эдилар. Бу тадбирлар руслаштириш манфаатларини кўзлаб уюштириларди.
Мустамлакачиларнинг ерли аҳоли турмушига маънавий-руҳий тазйиқ ўтказиш дастурида ўлка хотин-қизларини русча ҳаёт тарзига ўргатиш масаласига алоҳида ўрин берилган эди. Шу мақсадда шаҳарларда хотин-қизлар амбулаториялари ташкил этилиб, уларда рус шифокорлари фаолият кўрсатди. Амбулаторияларда аёлларга зарур тиббий маслаҳатлар, тиббий ёрдамлар кўрсатилди, бу ижобий ҳол, албатта. Шу билан бирга аёлларга русча турмуш тарзига ўтиш, уларнинг фарзандлари тарбиясига таъсир этиш, православча қарашларнинг афзаллиги, «паранжи зулмидан халос бўлиш, очилиш» зарурлиги ҳақида ташвиқот-тарғибот ҳам қилинарди.
Мустамлакачи маъмурлар руслаштириш сиёсатини юритсаларда, рус тилини яхши ўзлаштирган зиёлиларга шубҳа билан қарарди, улар устидан назорат, тазйиқ уюштирарди.
Хулоса қилиб айтганда, маориф ва маданий ҳаётда ҳам чоризмнинг мустамлакачилик сиёсати яққол намоён бўлди. Ўлканинг маданий-маърифий ҳаётини чеклаб, ўз манфаатларига бўйсундурувчи йўл тутди. Чоризм буюк давлатчилик ғояларини Туркистонга зўрлик билан жорий этди, миллий маданият ва маънавий қадриятларни топтади. Тўғри, Россия империяси Туркистонда коммуникация ва ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш, миллий кадрларни тайёрлаш, маърифатчилик ва аҳолини жаҳон маданиятидан баҳраманд қилиш каби ижобий тадбирларни кўрди. Бироқ мустамлакачилик сиёсати ва амалиёти ўлканинг иқтисодий, маънавий-маданий тараққиётига жиддий салбий таъсир кўрсатди. «Бу салбий оқибат ташқаридан олиб кирилган цивилизация натижаларидан кўра бир неча баровар ортиқ эди».

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling