Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Чoр Рoссияси xукмрoн дoирaлaрининг Туркистoндa юритгaн мустaмлaкaчилик сиёсaти: ўлкa иқтисoдиётининг чoризм мaнфaaтлaригa буйсундурилиши
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фарғона вилоятида пахта плантациялари ташкил этди
- 1884 йилда тажриба уруғчилик станцияси очилди.
2.Чoр Рoссияси xукмрoн дoирaлaрининг Туркистoндa юритгaн мустaмлaкaчилик сиёсaти: ўлкa иқтисoдиётининг чoризм мaнфaaтлaригa буйсундурилиши.
Россия ҳукумати Туркистонни иқтисодий жиҳатдан батамом бўйсундириш, унинг бойликларини ташиб кетиш, рус саноатини хом- ашё билан таъминловчи ўлкага ва тайёр маҳсулотлар сотиладиган бозорга айлантириш сиёсатини юритди. Бу сиёсатни чор Россияси дворян-помешиклари ва буржуазияси қўллаб-қувватлади, улар ўлкани зулук каби сўришга киришиб кетдилар. Россия тўқимачилик саноати учун келтирилаётган Америка пахтаси учун йилиги 30-40 миллион сўм бож тўлаб келарди. Шу боисдан Туркистонни пахта хомашёси етиштирадиган базага айлантириш Россия аграр сиёсатининг бош мақсади, деб белгиланди. Хонликлар даврида давлат мулки ҳисобланган катта-катта ер майдонлари Россия давлати хазинасига тегишли, деб эълон қилинди. Вақф мулклари ҳам аста-секин давлат ихтиёрига олинди. Хусусий мулк ҳисобланган ерлар ҳам давлат мулкига айлантирилди, уларни илгариги эгаларига меросий равишда фойдаланишга берилди ва солиқ солинди. Ижарага ер олиб, ундан амалда фойдаланиб келаётган хонадонларга ўша ерлар мерос қилиб бириктирилди ва уларга солиқ солинди. Шу тариқа ўлканинг барча ҳосилдор ерлари Россиянинг даромад манбаига айлантирилди. Ер солиғи XIX аср охирида 4 миллион сўмни ташкил этган бўлса, 1916 йилда 38 миллион сўмдан ошиб кетди. Подшоҳ маъмурияти Туркистоннинг доимий эгаси бўлиш учун «кўчириш» сиёсатини қўллади. Фон Кауфман ташаббуси билан 1875 йилдаёқ Авлиёота туманида Россиядан кўчириб келтирилганлар ҳисобига 8 та рус қишлоғи вужудга келди. 1886 йилда қабул қилинган «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом»га мувофиқ рус деҳқонларини кўчириб келтириш ва жойлаштириш кучайиб кетди. Чор ҳукуматининг «Осиё Россиясида бўш ётган ерлардан» фойдаланиш борасида яратган имкониятидан фойдаланган кам ерли ёки ерсиз рус хонадонлари, казаклар маъмуриятнинг ижозатисиз Туркистонга бойиш мақсадида оқиб кела бошлади. Шу тариқа, Сирдарё, Фарғона, Самарқанд вилоятларида 1910 йилга келиб 124 та рус қишлоғи вужудга келди, уларда 70 мингга яқин кўчиб келганлар яшарди. Кўчиб келганлар маҳаллий аҳолига қарашли серсув ва ҳосилдор ерларни ҳам эгаллай бошлайдилар, ер-сув масаласида улар ўртасида норозилик, тўқнашувлар бўлди. Рус маъмурлари кўчиб келган казакларга таяниш, маҳаллий аҳоли ғалаён кўтаргудай бўлса, уларнинг ёрдамида бостириш мақсадида Туркистонда деҳқончилик қилувчи рус казакларини қуроллантирди. Улар амалда чоризм учун захира қўшинга айлантирилди. Мустамлакачилар ўлкада, хусусан Фарғона вилоятида пахта плантациялари ташкил этди, суғориладиган экин майдонларини кенгайтирди. 1885-1916 йилларда пахта экиладиган ер майдони 40 минг танобдан 550 минг танобга кўпайди. Ҳосилдорликни ошириш мақсадида 1884 йилда тажриба уруғчилик станцияси очилди. Толаси сифатли уруғлик чигити яратилди. Пахтачиликда пишиқ толали ва ҳосилдор «Америка» навини экиш кенг тарқалди, бошқа экин майдонлари йилдан йилга қисқартириб борилди. Қишлоқ хўжалигида пилла етиштириш кўпайтирилди, қанд-лавлаги, картошка, карам экинларини экиш ўзлаштирилди. Виночилик, асаларичилик пайдо бўлди. 18671896 йилларда Россия империяси хазинасига 150 миллион сўм соф даромад тушди. Подшоҳ маъмурияти Туркистонни Россиянинг бир қисмига айлантириш, унинг жанубий чегараларида ҳарбий истеҳкомлар қуриш, бойликларни ва етиштирилаётган хом-ашёни ташиб кетиш мақсадида Темир йўл қурилишини бошлаб юборди. 1880-1889 йилларда зудлик билан Красноводск, Асхабад, Марв, Чоржўй, Кушка, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қўқон, Андижон шаҳарларини боғловчи Ўрта Осиё темир йўли қурилди. 1890-1905 йилларда Тошкент-Оренбург темир йўли қурилиб, Туркистон Россиянинг маркази билан боғланди. 1915 йилда Бухоро-Қарши ва Термиз-Қарши-Шаҳрисабз-Китоб темир йўли қурилди. Темир йўллар қурилиши муносабати билан Россиядан кўплаб ишчилар, инженер-техник ходимлар кўчиб келишди ва улар қадимий Туркистон шаҳарларига жойлаштирилди, улар жойлаштирилган қисм янги шаҳар, ерли аҳоли яшайдиган қисм эски шаҳар деб аталадиган бўлди. Янги шаҳарлар, жумладан, Скобелев (Ҳозирги Фарғона) шаҳри вужудга келди. Туркистон Россиянинг маркази билан темир йўл орқали боғлангач, рус капитали (сармоялари) ўлкага оқиб келабошлади. Туркистон хом ашё базасида савдо-саноат юритиш, завод-фабрикалар қуришга интилувчиларга Рус-Осиё банки, Москва савдогарлар банки, Россия давлат банки пул қарз бериб турди. Натижада бир қатор заводлар, савдо шоҳобчалари, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилди. Пахта ва уни харид қилиш билан шуғулланувчи 30 та савдо шоҳобчаси вужудга келди. 1913 йилда тузилган «Бешбош» деган пахта-ёғ ширкати Туркистонда 29 та пахта заводи қурди, ўлкада етиштирилган пахтанинг 30 фоизини харид қиларди, 80 минг тонна пахта толасини ташиб кетар, 160 минг тонна чигит тайёрларди. Катта сармоядор Водьяевлар Туркистонда «Водьяевлар савдо уйи»ни ташкил этиб, 30 та пахта заводи қурди. Фарғона водийсидаги кенг пахта далалари, темир йўллар, пахта тозалаш заводлари ва Иваново тўқимачилик корхоналари Водьявлар назоратидаги катта комбинат таркибига киритилган эди. Улар йилига Фарғона водийсида етиштирилган 7-8 миллион пуд пахтани Ивановога ташиб кетарди. Мустамлакачилар қанчалик бойиб борса, арзон ишчи кучи бўлган маҳаллий аҳоли шунчалик қашшоқлашиб борди. Деҳқонлар оғир шартлар асосида қарз оларди, қарзини тўлайолмай ўзига тегишли ерини сотиб, ерсиз қоларди, мардикорлик, чоракорлик қилишга мажбур бўларди. Улар ёки ер эгалари қўлида ёлланиб батраклик қилишга ёки янги очилаётган корхоналарга арзимаган иш ҳаи эвазига ишлашга мажбур бўларди. Ерни Россия банклари ёки пулдор маҳаллий бойлар сотиб оларди. Шу тариқа ўлкада 90-100 гектарча суғориладиган ери бўлган бой хўжаликлари вужудга келди. ХХ аср бошларидаги маълумотларга кўра ўлка аҳолисининг 70 фоизи камбағал ва қашшоқлар, 17 фоизи ўрта ҳол, 13 фоизи ўзига тўқ, бой оилалар ҳисобланарди. Россиялик сармоядорлар ўлкада пахта тозалаш, ёғ ва спирт ишлаб чиқариш, пиво, тамаки, ун, қанд, совун, ғишт, кўн, мис эритиш, жун ювиш,оҳак қиздириш заводлари ва озиқ-овқат корхоналари қуриб, улардан мўмай даромад олишни йўлга қўйдилар. 1908 йилда ўлкада 378 та саноат корхоналари фаолият юритган бўлса, 1917 йилда уларнинг сони Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида қурилган корхоналарни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 1200 тага етган. Ўлкада саноат тармоқларининг ривожланиши аҳолининг табақаланишига таъсир этиб, миллий буржуазия ва ишчилар синфи шакллана бошлади. 1914 йилги маълумотларга кўра ўлкада 49,5 минг ишчи бўлиб, улардан 25,5 минги саноатда, 24 минги темир йўл ва унга хизмат қилувчи устахоналарда ишлаган. Туркистонда пахта тозалаш заводлари, дўконлари, тегирмонлар, катта-катта боғ узумзорларга эга бўлган маҳаллий буржуазия табақаси ҳам фаолият юритди. Маҳаллий аҳолига мансуб ишчиларга россиялик ишчиларга нисбатан 2,5-3,5 баравар кам иш хақи тўланган. Деҳқонми, мардикорми, ишчими маҳаллий аҳоли Россия мужиклари ва ишчилари олдида камситиларди. Туркистон Россиянинг жаҳон бозорларида ўтмайдиган товарлари сотиладиган бозорга айлантирилди. 1895 йилда Туркистонда Россия корхоналарида тайёрланган 6 миллион сўмдан ортиқроқ суммада темир, мис, чинни буюмлар, газлама, ёғоч, чой, озиқ-овқат ва бошқа буюмлар сотилган бўлса, 1914 йилда сотилган буюмлар салмоғи 243 миллион сўмдан ошиб кетди. Сотилган махсулотларнинг 40 фоизи ўлкадан ташиб кетилган пахтадан Россия тўқимачилик корхоналарида тўқилган газламалар ташкил этарди. Россия савдо-саноатчилари Туркистонда саноат маҳсулотлари сотишдан ҳам, Туркистондан хом- ашё сотиб олишдан ҳам катта даромад олардилар. Шундай қилиб, Туркистон нафақат Россия давлатининг, шунингдек, россиялик савдо-саноатчилар манфаатига хизмат қиладиган ўлкага айлантирилди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling