Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
-МАВЗУ: Чор Россиясининг Туркистонда юритган мустамлакачилик сиёсати.Миллий-озодлик кураши. Жадидчилик
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Рoссиянинг Туркистoнни бoсиб oлиши вa Туркистoндa мустaмлaкaчилик бoшқaруви тизимининг вужудгa кeлиши
- «Шарқни эгалла» сиёсати.
- Англия-Россия рақобати.
- Россия босқини.
- Бухоро амирлигига қарши юриш бошлади.
- Самарқандда қўзғолон кўтарилди.
9-МАВЗУ: Чор Россиясининг Туркистонда юритган мустамлакачилик сиёсати.Миллий-озодлик кураши. Жадидчилик.
Режа 1.Рoссиянинг Туркистoнни бoсиб oлиши вa Туркистoндa мустaмлaкaчилик бoшқaруви тизимининг вужудгa кeлиши 2.Чoр Рoссияси xукмрoн дoирaлaрининг Туркистoндa юритгaн мустaмлaкaчилик сиёсaти: ўлкa иқтисoдиётининг чoризм мaнфaaтлaригa буйсундурилиши. 3.Чoр мустaмлaкaчилик мaъмурлaрининг ўлкa xaлқлaрининг мaънaвий-мaдaний xaётигa сaлбий тaъсири. 4.Жaдидчилик ҳaрaкaтининг юзaгa кeлиши. 5.Жaдидлaрнинг ўлкa xaлқлaри oрaсидa oлиб бoргaн мaдaний фaoлияти 1.Рoссиянинг Туркистoнни бoсиб oлиши вa Туркистoндa мустaмлaкaчилик бoшқaруви тизимининг вужудгa кeлиши Туркий халқлар яшовчи бепоён ҳудудларни босиб олиш Россия подшоҳларининг азалий орзуси эди. Бу борадаги амалий ҳаракат Иван Грозный замонидан бошланган эди. У Қозон (1552), Аштархон (1556), Сибир (1581-1590) хонликларини босиб олади ва энди Туркистон тўғрисида маълумотлар тўплашга киришади. Шу мақсадда 1558-1559 йилларда Антони Женкинсон бошлиқ элчиларни Бухорога юбориб жосуслик маълумотлари тўплагани маълум. Русия ҳукумати XVII аср давомида 9 марта элчи юбориб, Бухоро ва Хива хонликларининг иқтисодий ва ҳарбий аҳволини ўрганади. «Шарқни эгалла» сиёсати. Россия подшоҳи Пётр I замонида «Шарқни эгалла» сиёсати юритилди. Бу сиёсатнинг таркибий қисмларидан бири Туркистонни эгаллаш эди. Туркистонни босиб олиш режаси тузилди. Хива, Бухоро, Қўқон хонликларининг ғарбий, шимолий, шарқий чегараларида ҳарбий истеҳкомлар қуриш, хонликларни Россия тобелигига олиш мақсадида катта ҳарбий экспедициялар уюштирилди. 1715 йилда шарқий чегараларда Бухгольц раҳбарлигида, 1716-1717 йилларда Хива хонлигида Бекович-Черкасский раҳбарлигида ҳарбий экспедициялар тажовузкорона ҳаракат қилдилар. 1721-1724 йилларда Флорио Беневени бошлиқ элчилар Бухорода жосуслик фаолиятини юритди. XVIII аср давомида Рус давлати қозоқ ва қирғизларнинг Кичик Жуз, Ўрта Жуз, Катта Жуз ҳудудларини ўзига бўйсундириб, уларнинг ҳудудида ўзбек хонликларига бостириб боришда фойдаланиш мақсадида 46 та катта ва 96 та кичикроқ ҳарбий қалъа ва истеҳкомлар қурдиради, уларга қўшинларини жойлаштиради. Англия-Россия рақобати. XIX асрда йирик мустамлакачи давлатлар томонидан Африка, Осиё, Америка ва Океания мамлакатларини бўлиб олиш учун кураш янада кучаяди. XIX аср ўрталарида икки йирик мустамлакачи империя - Буюк Британия ва Россия давлатлари манфаатлари Туркистонда тўқнашди. Иккала давлат бир-биридан яширин равишда Ўрта Осиёга кириш, хонликлардаги ҳукмрон сулолалар билан тил топиш йўлларини қидирарди, шу мақсадда ҳарбий миссиялар юборар эди. Англия Хиндистон томондан, Россия қозоқ чўллари ва Сибир томондан ҳаракат қиларди, ўзбек хонликларини ўз таъсир доирасига олиш, ўз манфаатлари йўлида хонликларнинг бойликлари, табиий ресурсларидан фойдаланиш, ўз мустамлакасига айлантиришга интиларди. Шу боисдан инглиз-рус рақобати кундан-кунга кучайиб борди. Хиндистон ва Афғонистон орқали ўзбек хонликлари билан савдо-сотиқ, дипломатик алоқалар олиб бораётган Буюк Британия Россиянинг Туркистонга кириб келаётганидан хавфсирамоқда эди. Россиянинг Туркистонни босиб олиш режаларидан хабардор бўлган Англия ҳукумати Россия режаларини барбод қилиш чораларини кўрди. Ост-Индия компанияси томонидан жосуслик маълумотлари тўплаш мақсадида юборилган Е.К.Мейендорф 1824 йилдаёқ Бухорода бўлган, аммо мақсадига эришаолмай шу ерда ҳалок бўлган эди. 1831 -1833 йилларда мазкур компания лейтенанти Александр Бернс Хиндистондан Афғонистонга, ундан Бухорога гўё сайёҳ сифатида келади. У йиғилган далиллар ва шахсий кузатувлар асосида уч жилдлик «Бухорога саёҳат» номли китоб ёзиб, унда, жумладан: «Ўзбеклар... менинг ким эканимни билмаганларидан барча нарсалар хусусида, ҳукмдорлари сиёсатидан тортиб бозордаги аҳвол ҳақида ҳам тортинмай сўзлашдилар», -деб ёзади. Англия ҳукумати Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларини Россияга қарши иттифоққа уюштиришга ҳаракат қилди. 1841-1842 йилларда Англия ҳукумати майор Коноллини Хивага, полковник Стоддартни Бухорога махсус миссия билан юборди. Улар Хива хони ва Бухоро амири ҳузурида бўлиб, Россия тажовузидан сақланиш учун уччала Хонлик бир-бирларига ёрдамлашишини, кучларни бирлаштиришни, иттифоқ тузишни таклиф қилиб, рус қўшинларига қарши курашиш учун қўшин билан ёрдам беришга ваъда қиладилар. Бироқ уларнинг расмий ҳужжатлари бўлмагани сабабли амир Насрулло уларни зиндонга ташлатади. Буларни қутқариш учун Англия томонидан Туркия ҳомийлигида майор Вольф Бухорога юборилади, аммо унинг 1843-1845 йилларда Бухородаги уринишидан ҳам натижа чиқмади, зиндондагилар қатл этилади, Вольфнинг ўзи зўрға қочиб қутилади. Шунингдек, 1843 йилда Хивага келган капитан Эббот ҳам Англия манфаатлари йўлида ишлагани маълум. Ингилизларнинг Ўрта Осиёда жиддийроқ сиёсат юритишига Афғонистон халақит берарди. Шу боисдан инглизлар махсус «афғон сиёсати»ни ишлаб чиқиб, Афғонистон амирини бўйсундириш, Хирот ва Қандаҳорни инглизлар мулкига айлантириш, уларда ҳарбий кучларни жойлаштиришни режалаштиради. Шу мақсадда Англия 1838-1842 ва 1878-1880 йилларда Афғонистонга икки марта босқинчилик урушлари уюштирди. Бироқ Афғонистонни бўйсундира олмади. Ост-Хиндистон компанияси Ўрта Осиё бозорларига кириш ва эгаллаб олиш, бозорларда инглиз товарларининг Россия товарларини сиқиб чиқаришини таъминлашга зўр берди. Бу борада улар ҳинд ва форс савдогарларидан кенг фойдаланди. Буюк Британиянинг Ўрта Осиёга кириш ва уни эгаллашга интилиши чор Россиясини ташвишга солди. У хонликларга бевосита чегарадош бўлганидан фойдаланиб, ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборди. Хонликларнинг шимолий-ғарбий ҳудудида Оренбург генерал-губернатори В.А.Перовский катта қўшин билан ҳужумга шайланиб турарди. У 1834 йилда Каспий денгизи қирғоғидаги Манғишлоқда ҳарбий истеҳком қуриб, унга Ново-Александровская деб ном берди. 1845 йилда Оренбург ва Ёйиқ, 1847 йилда Сирдарёнинг Орол денгизига қўйилиш жойида Раим (Орал) ҳарбий истеҳкомлари қурилди. Перовский қўшинлари 1853 йилда Қўқон хонлигининг стратегик аҳамиятга молик бўлган Оқмасжид қалъасини босиб олади ва у ерда мустаҳкам ўрнашади. Хонликларнинг шимолий-шарқий томонида эса Ғарбий Сибир генерал-губернатори Г.Госфорд ҳужумга тайёрланиш учун 1847 йилда Еттисувдаги Улутов яқинида иккита ҳарбий истеҳком, 1848 йилда Қорабулоқ қалъасини, 1854 йилда Олмати овули ёнида Верний истеҳкомини қуриб, ҳарбий кучларни жойлаштиради. 1860 йилда Қўқон хонлиги ҳудудига қарашли ҳарбий истеҳкомларга ҳужум қилиб, Тўқмоқ, Пишпак ва бошқа қалъаларни бирин-кетин босиб ола бошлади. Перовский ва Госфордларнинг ҳарбий ҳаракатлари амалда Россиянинг Ўрта Осиёга эълон қилинмаган босқинчилик юришининг бошланиши эди. Туркистонни босиб олиш масаласи подшоҳ Александ II томонидан 1859 ва 1861 йилларда ўтказилган сарой кенгашида муҳокама қилинади ва биринчи навбатда Қўқон хонлигини бир ёқлик қилиш, унга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлашга қарор қилинади. Ўрта Осиё хусусидаги рақобатда Россия устунлик қилди. Англия Россиянинг ҳарбий куч билан Ўрта Осиёни эгаллашга қаратилган ҳаракатларини тўхтатиб қололмади. Россия босқини. 1864 йил май ойида Кўқон хонлиги худудига Шарқ томондан полковник Черняев қўмондонлигидаги Россия қўшинлари, Ғарбдан полковник Веревкин қўшинлари бостириб кирди. Улар томонидан Қўқон хонлигининг муҳим ва таянч шаҳарлари- Авлиёота, Сўзак, Туркистон шаҳарлари эгалланди. Босқинчлар 1864 йил 14 июлда Чимкентга юриш бошладилар. Бу орада Қўқон хони Саййидхон ва лашкарбоши Мулла Алимқул бор кучларини тўплаб, Чимкент атрофида жангга тайёрландилар. Туркистон шаҳри яқинидаги Иқон қишлоғида уч кун давомида қаттиқ жанг бўлди. Манбаларда ёзилишича, жангда шундай қирғин бўлдики, ўликлардан тепалар ҳосил бўлди. Жангда Мулла Алимқул қўшинлари ғолиб чиқди, Черняев қўшинлари жангда енгилиб орқага чекинишга мажбур бўлди. Мулла Алиқули ўз қўшинларини босқинчилар эгаллаган шаҳарларни озод қилиш учун жангга тайёрлаётган бир пайтда Бухоро амири Музаффарнинг Қўқон хонлиги худудларига бостириб кирганлиги тўғрисида хабар олинди. Мулла Алимқул ўз қўшинлари билан Қўқон ҳимоясига отланишига мажбур бўлди. Вазият Черняевга қўл келди, унинг қўшинлари Оренбург отрядлари билан Сайрамда қўшилиб, 1864 йил 14 сентябрда Чимкентга янгидан юриш уюштирди ва шаҳарни босиб олди. Черняев 1864 йил 2 октябр куни Тошкентга ҳужум бошлади. Тошкент Қўқон хонлигининг энг йирик, муҳим стратегик аҳамиятга молик шаҳари бўлиб, узунлиги 25 чақирим, эни 2-3 метр, баландлиги 5-7- метр бўлган девор билан ўраб олинган эди. Девор тепасининг кенглиги 2 м. бўлиб, мудофаа миноралари, ўқ отадиган шинаклари бўлган, девор атрофи сув тўлдирилган зовур билан ўраб олинган эди. Тошкент мудофаачиларининг мардона ҳаракати туфайли Черняев қаттиқ мағлубиятга учради, 72 зобит ва аскарни йўқотди. Чимкентга қайтишга мажбур бўлди. Черняев 1864-1865 йил қишини тайёргарлик билан ўтказди, унинг қўшинлари Сибир ва Оренбургдан етиб келган қурол-яроғ, янги батальонлар, сапёрлар роталари билан тўлдирилди. Маҳаллий аҳоли орасида ўз Ватанига хиёнат қилувчи, душмандан паноҳ изловчилар ҳам топилди. Абдураҳмонбек, Саидазимбой, Соатбой каби сотқинлар Тошкентни эгаллашда Черняевга кўмаклашдилар. 1865 йил баҳоридан Черняевнинг янги ҳужуми бошланди. 28 апрель куни Чирчиқ дарёси қирғоғидаги Ниёзбек қалъасини эгаллаб, Тошкентни сув билан таъминлаб турувчи Кайковуз анҳорига Чирчиқ дарёсидан сув чиқариб берувчи тўғонни бузиб ташлаб, шаҳар аҳолисини сувсиз қолдиради. Амирлашкар Алимқул катта қўшин билан Қўқондан Тошкентга етиб келади. Тошкент учун шиддатли жанглар бўлди. 9 май куни Салар ариғи бўйида катта жанг бўлди. Алимқул оғир ярадор бўлади ва ҳалок бўлади. Ниҳоят шаҳар ҳимоячиларининг қаршилиги синдирилди, 15 июн куни Черняев Тошкентни забт этди. Оренбург генерал-губернаторлиги таркибида Туркистон вилояти тузилди, унинг ҳарбий губернатори этиб М.Черняев тайинланади. Черняев 1866 йил январида Жиззахга ҳужум қилади ва мағлубиятга учрайди. Ўзбошимчалиги учун Черняев Санкт-Петербургга чақириб олинади, ўрнига генерал Д.Романовский тайинланади. Романовский Сибир ва Оренбургдан ёрдам олиб Бухоро амирлигига қарши юриш бошлади. Чор Россияси қўшинлари томонидан Қўқон хонлиги ҳудудлари босиб олинаётган пайтда Бухоро амири томошабин бўлиб турган бўлса, энди Бухоро амирлиги ҳудудларига ҳужум бошланган пайтда Қўқон хони Худоёрхон сукут сақлаб турди. Модомики у амир Музаффар ҳомийлигида Қўқон тахтини учинчи марта эгаллаган эди. 1866 йил май ойида Ержарда бўлган жангда амир Музаффар қўшинлари енгилди, амир Жиззахга қочди. Романовский юришни Хўжанд томонга йўналтирди, 1866 йил 19-22 май кунлари бўлган қаттиқ жанглар натижасида Хўжандни эгаллади. 1866 йил августда Оренбургдан генерал-губернатор Крижановский Тошкентга келди ва Романовский билан биргаликда Бухоро амирини тобе қилиш ҳаракатини бошлашди. Катта қўшин тортиб 1866 йил октябрда Ўратепа вилояти, Зомин қалъасини босиб олди. Жиззах учун қаттиқ жанг бўлди. Жиззах шаҳри баландлиги 4 метр ва эни 3 метрлик икки қават девор билан ўраб олинган бўлиб, қалъага ўхшарди. Шаҳарда 10 минг ҳимоячи аскар, 53 тўп бор эди. Химоячилар шаҳарга кириб-чиқадиган дарвозаларни тупроқ билан кўмиб ташлаб, ё ҳаёт, ё ўлим деб жанг қилдилар. 11-18 октябр кунлари бўлган жанг натижасида босқинчилар Жиззахни эгаллади. Химоячилардан 6000 киши ҳалок бўлди, 2000 киши асирга олинди. Истилочилар атиги 100 га яқин киши йўқотди. Босқинчилар ҳувуллаб қолган шаҳарни талон-тарож қилдилар. Хўжанд, Ўратепа, Жиззахда қонли жанглар бўлаётган бир пайтда Қўқон хони, Бухоро амири қаерда эди, улар нима каромат кўрсатди? деган табиий савол туғилади. Улар ўз жойида, ҳали ҳам ўзларини давлат бошлиғи, ҳукмдор деб ҳисоблар эдилар, аммо бирон-бир тадбир кўришга ожиз, вазиятни тўғри таҳлил этишга ақл-фаросатлари ҳам етмас эди, шекилли. Улар босқинчиларни эмас, бири-иккинчисини мағлуб қилиш, кўзини ўйишга ҳаракат қиларди. Россия императори Александр II нинг 1867 йил 11 июлдаги фармонига биноан Туркистон генерал-губернаторлиги ва унинг таркибида Туркистон ҳарбий округи тузилди. Генерал-губернатор ва округ қўмондони этиб генерал-адъютант К.П. фон Кауфман тайинланди. Унга бирор давлатга уруш эълон қилиш, сулҳ тузиш, ҳарбий-маъмурий, молиявий-иқтисодий, фуқаролик ишларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқлари берилган, шу боисдан у «ярим подшо» деб аталарди. Бу тадбир чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олиш йўлидаги ҳаракатида янги босқич бўлди. Фон Кауфман Самарқандга томон юриш бошлади. 1868 йил 1 май куни шаҳар яқинидаги Чўпонота тепалигида Бухоро амири қўшинлари билан жанг қилиб, уларни осонгина мағлубиятга учратди, бир пайтлар довруғи оламни тутган Самарқанд 2 май куниёқ деярлик жангсиз душманга таслим бўлди. Бу воқеадан дунё ҳукмдорлари, жумладан, Россия подшоҳи ҳам ҳайратланган. Бухоро амири Музаффар Самарқанднинг босиб олингани тўғрисидаги хабарни етказган одамни осиб ўлдиришга фармон бериб, ўзи аламидан йиғлаган. Бухоро амири ўз қўшинларини тўплаб душманни даф этиш учун Самарқанд томон юрди. Фон Кауфман бу хабарни эшитиб Бухоро томон юрди. Икки томон қўшинлари Зирабулоқда 1868 йил 2 июнда тўқнашди, қаттиқ жанг бўлди, амир қўшинлари тор-мор этилди. Бу орада истилочиларга қарши Самарқандда қўзғолон кўтарилди. Шахрисабз, Китоб беклари Жўрабек ва Бобобек ҳамда амирнинг ўғли Абдумалик Тўра 27 май куни Самарқандга қўшин билан етиб келиб, қўзғолончилар билан биргаликда фон Кауфман томонидан Самарқандда қолдирилган полковник Назаров ва майор Штемпел бошлиқ ҳарбий қисмлар билан қаттиқ жанг қилдилар. Жанг 8 кун давом этди. 500 кишидан иборат душман кучларидан 275 таси ўлдирилди ва ярадор қилинди. Самарқанддаги воқеалардан хабар топган фон Кауфман зудлик билан Самарқандга қайтиб келади ва 8 июн куни шаҳарни тўплардан ёппасига ўққа тутишга, аҳолини беомон отиш, шаҳарни ёндиришга буйруқ беради. Аҳоли қирғин қилинди, масжидлар ва тарихий ёдгорликлар ёндирилди, қадимий ноёб моддий ва маънавий обидалар Петербургга олиб кетилди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling