16
Бироқ маркетинг ахборот тизимини тузиш ҳам жуда осон эмас. Бунинг учун кўплаб
вақт ва инсон ресурслари сақланиши, тизимни яратишда катта қийинчиликларга дуч
келиниши мумкин.
3.3. МАРКЕТИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ ҚИСМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
ТАВСИФНОМАСИ
Маркетинг ахборот тизимининг таркибий қисмлари бўлган бу тизимларни батафсил
кўриб чиқамиз.
Ички ҳисобот тизими.
Ҳар бир фирманинг жорий сотув кўрсаткичлари, харажатлар миқдори,
моддий
заҳиралар миқдори, нақд пул ҳаракати, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги
маълумотлар акс эттирилувчи ички ҳисоботи мавжуд. Компьютерлардан фойдаланиш
фирмаларга барча бўлинмаларни ахборот хизмати билан таъминлаш мумкин бўлган
ажойиб ички ҳисобот тизимларини яратиш имконини берди.
Тўпланган маълумотлар маркали товарлар бўйича бошқарувчиларга рекламага
ажратилувчи маблағлар ҳажми, реклама бюджети ҳажми ва рақобатчиларнинг
стратегик
кўрсатмалари, рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида рекламанинг нисбий
самарадорлиги тўғрисида қарор қабул қилишни енгиллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: