“Маркетинг” кафедраси


Технология аниқ тушунчалар, усуллар, ўзгаришлар ва билимлар соҳасидир


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

Технология аниқ тушунчалар, усуллар, ўзгаришлар ва билимлар соҳасидир
Бошқа мамлакатнинг техника даражасини ўрганиш унинг ривожланиш даражаси ва бозор 
салоҳияти, инфраструктурасининг ривожланиш даражаси тўғрисида маълумотларга эга 
бўлишга хизмат қилади.
 
2.6. ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТ, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ 
ҲИМОЯЛАШ ВА СУҒУРТАЛАШ 
Чет эл инвестицияларининг асосий мақсади илғор технологияларни ўзлаштириб 
олиш, нисбатан арзон хом-ашѐ ва ишчи кучидан фойдаланиш ҳисобланади. 
Капитал чет элда бевосита ва портфель инвестициялари шаклида иштирок этади. 
Бевосита инвестициялар фойда олиш ва корхонани бошқаришда иштирок этиш 
ҳуқуқини олиш мақсадида чет элдаги корхонанинг низом капиталига маблағ киритишни 
назарда тутади. Портфель инвестициялари даромад олиш мақсадида хорижий 
компанияларнинг қимматли қоғозларини сотиб олишни назарда тутади.
Бозор иқтисодиѐти амал қилувчи иқтисодиѐти ривожланган мамлакатларда чет эл 
инвесторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг уч даражаси мавжуд.
Биринчи босқич бу мамлакатларнинг конституциялари даражасида бўлади.
Иккинчи босқич иккитомонлама ҳукуматлараро келишувлардан иборат.


13 
Учинчи босқич давлатлар ва уларнинг фуқаролари ўртасида инвестиция 
муаммоларини тартибга солиш Конвенциясида иштирок этишдир.
Ўзбекистонда хорижий инвесторлар ҳуқуқи мос келувчи қонун билан белгиланган 
бўлиб, бу қонун хорижий инвесторларнинг инвестициялари реквизиция ѐки мусодара 
қилинмаслигини кафолатлайди. Миллийлаштириш ѐки реквизиция амалга оширилган 
ҳолларда чет эллик инвесторга тезлик билан мос келувчи товон пули тўланади. Товон 
пули инвестиция киритилган валютада тўланиши лозим. Чет эллик инвесторлар давлат 
органлари ѐки айрим масъул шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари натижасида қўлдан 
чиқарилган фойдани қоплаш учун тўлов олиш ҳуқуқига эгалар. 
МДҲ мамлакатларининг қонун ҳужжатларида чет эл инвестициялари иштирокидаги 
корхоналар мулки ва таваккалчилигини суғурталаш мамлакат қонунчилигида бошқа ҳолат 
кўрсатилмаган бўлса корхонанинг ихтиѐрича амалга оширилади.
Республикамизда чет эл инвестицияларини давлат томонидан тартибга солинишидан 
асосий мақсад капитал олиб чиқишни тертибга солиш, унинг ноқонуний равишда 
республикамиз ҳудудидан четга чиқарилишини чеклаш ҳисобланади. Бу мақсадда паспорт 
битимини расмийлаштириш асосида ягона божхона-валюта назорати тизими йўлга 
қўйилган бўлиб, капитални яширин олиб чиқишни маълум маънода чеклаб туради. Яна 
бир чеклов тури капитални олиб чиқишни лицензиялаш ҳисобланади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling