“Маркетинг” кафедраси


-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ МУҲИТИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

2-МАВЗУ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ МУҲИТИ
САВОЛЛАР: 
1. Глобаллашув шароитида халқаро савдо тизими.
2. Иқтисодий маркетинг муҳитини ўрганиш.
3. Сиѐсий маркетинг муҳити. 
4. Хорижий бозорларда корхоналарнинг ташқи фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш. 
5. Маданий муҳит, миллий истеъмол маданиятининг хусусиятлари. 
6. Инвестицион сиѐсат, хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоялаш ва суғурталаш. 
7. Тaркибий ўзгaришлaр шароитида қулaй инвeстиция муҳитини яратиш.
8. Иқтисодиѐтнинг етакчи тармоқ ва соҳаларида инвeстиция дaстурлaрининг aмaлгa 
oширилиши. 
 
2.1. ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ХАЛҚАРО САВДО ТИЗИМИ 
Ўз маҳсулотларини чет элда сотиш учун фирма халқаро маркетинг муҳити 
хусусиятларини аниқлаб олиши лозим. Энг муҳим ўзгаришлар сифатида қуйидагиларни 
кўрсатиш мумкин: 

жаҳон иқтисодиѐтининг байналминаллашуви – халқаро савдонинг жадал суратлар 
билан ўсиши, чет элда капитал жойлаштиришнинг ўсиши; 

халқаро молия тизимининг шаклланиши; 

турли мамлакатларда талаб шартлари ва истеъмол хусусиятларини тенглаштириш 
тенденциясининг ўсиши; 

жаҳон бозорларида рақобатнинг кучайиши; харидорларнинг мамлакатга импорт 
қилинувчи товарларнинг сифати, дизайни, янгилиги ва бошқа кўрсаткичларига бўлган 
талабининг ўсиши сабабли ташқи бозорга етказиб берилувчи товарлар сифатида 
сезиларли ўзгаришларнинг юз бериши; 

ХХР, МДҲ, Араб мамлакатлари ва бошқа мамлакатларнинг йирик бозорларига 
аста-секинлик билан кириб бориш. 
Халқаро маркетинг муҳитини ўрганиш халқаро савдо ва кооперация тизими
иқтисодий, сиѐсий-ҳуқуқий ва маданий муҳит, товар ва хизматлар халқаро бозорини 
ўрганиш, халқаро рақобат ва халқаро маркетингни ташкил этиш билан боғлиқ 
масалаларни ҳал қилишни ўз ичига киритади. 
2.2. ИҚТИСОДИЙ МАРКЕТИНГ МУҲИТИНИ ЎРГАНИШ 
Иқтисодий муҳитни кўриб чиқишда мамлакатларнинг таснифланишини эътиборга 
олиш лозим бўлиб, уларнинг ўзига хосликлари ва рақобатбардошлик омилларини акс 
эттиради. 
Хўжалик структураси бўйича қуйидагича фарқлаш мумкин: иқтисодиѐти натурал 
хўжалик типидаги мумлакатлар. Масалан, Эфиопия ва Бангладеш; хом-ашѐ экспорт 
қилувчи мамлакатлар. Масалан, Чили, Зоир, Саудия Арабистони; саноати ривожланаѐтган 
мамлакатлар. Масалан, Филиппин, Ҳиндистон; саноати ривожланган мамлакатлар. 
Масалан, АҚШ, Германия, Япония. 
Даромад тақсимоти бўйича мамлакатлар қуйидагича фарқланади: даромади жуда 
паст; даромади асосан паст; даромади жуда паст ва шу билан бир пайтда жуда юқори; 
даромади паст, ўртача ва юқори даражада; даромади ўртача даражада. 
Аҳоли жон бошига ЯММ кўрсаткичлари бўйича мамлакатларни қуйидаги гуруҳларга 
тақсимлаш мумкин: 
юқори даража (25 мамлакат) – 6 минг.долл. ва ундан кўп 
ўртача даража (54 мамлакат) – 554 долл.дан 6 минг долл.гача 

юқори ўртача даража (37 мамлакат) – 2,2 дан 6 минг. долл.гача

паст ўртача даража (17 мамлакат) – 545 дан 2.2 минг. долл.гача 

паст даража (42 мамлакат) – 545 долл.дан кам. 


11 
Мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини баҳолашда асосан қуйидагилар 
ҳисобга олинади: иқтисодиѐт динамикаси; саноат самарадорлиги; бозор динамикаси; 
молиявий динамика; инсон ресурслари; давлатнинг аралашуви; миллий ресурслар; ташқи 
йўналганлик (ташқи бозорга йўналганлик); инвестиция йўналганлиги; ижтимоий-
иқтисодий консенсус ва барқарорлик. 
Шу тариқа, хорижий бозорларнинг турли хил элементлари тавсифномаларини 
аниқлаб олгач, компания дастлабки хулосаларга келиши ва истиқболларни белгилаши 
мумкин. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling