“Маркетинг” кафедраси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
2.3.СИЁСИЙ МАРКЕТИНГ МУҲИТИ 
Турли мамлакатлар бир-биридан сиѐсий-ҳуқуқий муҳити билан ҳам ажралиб туради. 
У ѐки бу мамлакат билан ишбилармонлик муносабатларини ўрнатиш масаласини ҳал 
қилишда қуйидаги сиѐсий-ҳуқуқий омилларга эътибор қаратиш лозим: 
1. Чет элдан сотиб олишга муносабат. Баъзи мамлакатлар (Мексика) бундай 
харидларга мойиллик билдирса, бошқа мамлакатлар (Ҳиндистон) бунга салбий 
муносабатда бўладилар. 
2. Сиѐсий барқарорлик. Мамлакатларнинг ҳукуматлари алмашиб туради ва баъзан 
мамлакат йўналишининг ўзгариши жуда кескин (мулкни мусодара қилиш, импорт 
чекловлари ѐки янги мажбурий тўловлар жорий қилиш ва ҳоказо) бўлади. Давлатнинг 
аралашувини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ҳақ-ҳуқуқни чеклаб қўювчи таъсир; 
ҳақ-ҳуқуқни чекламайдиган таъсир; ҳақ-ҳуқуқни чеклаб қўювчи чоралар; мулкни давлат 
ихтиѐрига ўтказиш. 
3. Валюта чекловлари. Баъзан ҳукуматлар ўз валютасини блокировка қилади ѐки уни 
бошқа валютага алмаштиришни тақиқлаб қўяди. Валюта айирбошлаш курсларининг 
тебраниши билан катта таваккалчиликлар боғлиқ бўлиши мумкин. 
4. Давлат машинаси. Бунга хорижий компанияларга қабул қилувчи мамлакатнинг 
ѐрдам кўрсатиш тизими самарадорлигини, яъни самарали божхона хизмати, бозор 
маълумотларининг етарли даражада тўлиқлиги ва тадбиркорлик фаолиятига қулайлик 
туғдирувчи бошқа омилларнинг мавжудлигини киритиш мумкин.
2.4. ХОРИЖИЙ БОЗОРЛАРДА КОРХОНАЛАРНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ 
ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ 
Хорижий мамлакатнинг ҳуқуқий структураси:

импорт қилинаѐтган товарларга қандай тарифлар қўлланади ва бирон-бир бозорга 
экспорт қилишга чекловлар мавжудми? 

субсидияларни жалб қилувчи маҳсулотлар борми?

антидемпинг қонунлари амал қиладими, нарх соҳасида қонунчилик мавжудми?

чет эллик инвесторлар учун шароитлар қандай?

миллий компаниялар бозорда устунликка эгами?

қандай экспорт-импорт лицензиялари талаб қилинади?

чекловчи савдо келишувлари мавжудми?

меҳнат қонунчилиги, монополияга қарши ѐки трастларга қарши қонунлар амал 
қиладими?

касаба уюшмалари қандай ҳуқуқларга эга? 

солиқ қонунчилиги ва унинг хорижий компанияларга нисбатан қўлланиши;

муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатлари борми?

ҳуқуқий тизим қанчалик самарали ишлаяпти? 

порахўрликка қарши кураш қоидалари кўзда тутилганми? 
Компания мансуб бўлган мамлакатдаги ҳуқуқий муҳити: қайси қонунлар чет элда 
фаолият кўрсатишга тааллуқли? қизиқтираѐтган мамлакат ҳукумати билан келишувлар 
мавжудми? экспортга кўмаклашиш кўзда тутилганми? айрим бозорларга белгиланган 


12 
маҳсулотларни экспорт қилишга ўзига хос тақиқлар мавжудми? мамлакат бошқа бирон 
мамлакатга нисбатан бойкот чораларини қўллаб-қувватлайдими? 
Халқаро ҳуқуқ: қандай минтақавий келишувлар амал қилади ва улар компаниянинг 
халқаро фаолиятига қандай таъсир кўрсатади? БМТ конвенциялари қўлланадими? хусусий 
мулкка оид қандай кафолатлар амал қилади? 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling