“Маркетинг” кафедраси


 МАДАНИЙ МУҲИТ, МИЛЛИЙ ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИНИНГ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
2.5. МАДАНИЙ МУҲИТ, МИЛЛИЙ ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Маданий муҳитнинг чуқур ўрганиш керак бўлган муҳим элементлари 
қуйидагилардан иборат: 

Тил – бу инсоннинг тажрибаларини тўплаш, сақлаш ва бошқаларга етказишнинг 
объектив шакли ҳисобланади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда ер 
куррасида 100га яқин расмий тил ва 3000дан ортиқ мустақил шевалар(диалектлар) 
мавжуд. Халқаро бизнесда расмий ѐзишувларнинг учдан икки қисми инглиз тилида олиб 
борилади. Бироқ бир қатор мамлакатларда, жумладан, Франция ва Италияда расмий иш 
юритишни ўз тилларида олиб боришни афзал кўрадилар.

Удумлар – бу ўз ичига у ѐки бу ғояларни киритувчи ҳамда жамоавий ҳиссиѐтларни 
чақирувчи жамоавий стереотипик ҳатти-ҳаракатлар йиғиндиси, меъѐр ва қадриятлардир. 

Одатлар – бу ўтмишдан олинган инсонлар ўртасидаги муносабатлар ва фаолиятни 
ижтимоий тартибга солиш шакли, хулқ-атворнинг ѐзилмаган қоидаларидир. 

Анъаналар – бу авлоддан авлодга етказилувчи ва узоқ вақдан буѐн сақланиб 
келувчи ижтимоий ва маданий мерос элементларидир. 

Дин ва унинг жамиятдаги роли

Пунктуаллик – аниқлик, батартибликни англатади. Ишбилармонликда 
пунктуаллик ҳар бир мамлакатга боғлиқ равишда фарқланади. 

Престиж – обрў-эътибор, нуфузни англатади. У ҳам мамлакатга боғлиқ равишда 
турлича бўлиши мумкин. Масалан, америкалик учун турли хил қулайликларга эга бўлган 
офис ҳажми катта аҳамият касб этади. 

Маълумот – саводлилик даражаси, унинг техника таълими ва бозор алоқаларининг 
ўрнатилишига таъсири. 

Жамиятнинг ижтимоий ташкил этилиши халқаро бизнеснинг бошқа жиҳатлари 
каби аҳамиятга эга. Аҳолининг ижтимоий тақсимланиши қандай, олий, ўрта ва қуйи 
синфлар ўртасида фарқлар каттами ва уларнинг халқаро бизнесга муносабати қандай? 


Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling