“Маркетинг” кафедраси
МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИ
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing
5.2. МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИ Маркетинг тадқиқотларининг энг муҳим босқичларидан бири бўлиб бу – тадқиқот режасини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Тадқиқот режасини ишлаб чиқишда услубий жиҳатдан ўзаро боғлиқлик, аниқлик, такрорланмаслик, даврий узлуксизлик таъминланиши лозим. Тузилган режа қуйидаги саволларга жавоб беришлари лозим. 1. Қандай маълумотлар тўпланиши керак? 2. Маълумотларни ким тўплайди? 3. Ким ва нима хусусида изланиш олиб бориши лозим? 4. Маълумотларни тўплашда қандай услублар қўлланилади? 5. Маълумотлар қандай шаклда ва қандай муддатларда тақдим этилади? 6. Маълумотларни тўплаш қачон ва қаерда амалга оширилади. 7. Маълумотларни тўплаш учун қандай ҳаражатлар кўзда тутилади? 28 Ушбу саволларга жавоб топиш асосида тадқиқот режасининг изчиллиги, мазмунан ва мантиқан боғлиқлиги таъминланади. Бу ўз навбатида тадқиқотнинг кейинги босқичларида содир бўлиши мумкин бўлган камчиликлар ва хатоликларнинг вужудга келишига йўл қўймайди. Маълумотларни тўплаш босқичи тасдиқланган режа асосида амалга оширилиши билан бир қаторда техник воситалар ѐрдамида уларни қайта ишлаш, тайинли артибга солиш вазифасини ҳам бажаради. Чунки жамланадиган маълумотлар қаерда ва қачон амалга оширилишига, улардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор берилади. 5.3. ТАШҚИ БОЗОРЛАРДА МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ Халқаро бозорни ўрганиш кабинет тадқиқотлари ва дала тадқиқотларидан фойдаланишни назарда тутади. Кабинет тадқиқотлари иккиламчи ахборот (справочниклар, махсус журналлар ва статистика маълумотлари) асосида амалга оширилади. Улар жаҳон товар бозорининг ҳолати ва ривожланиши, айрим минтақалар бозорларининг ривожланиш тенденциялари, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқлари, божхона қонунчилигининг ўзига хосликлари, турли хил транспортлар ѐрдамида халқаро юк ташиш қиймати ва ҳоказолар ҳақида умумий тасаввурга эга бўлишга ѐрдам беради. Бундай тадқиқотлар нисбатан арзон бўлиб, асосан корхонанинг ўз кучлари билан энг қисқа муддатларда амалга оширилади. Бироқ ахборот умумий характерга эга бўлиши сабабли уни муайянлаштириш учун дала тадқиқотлари – бозорни ўрганишнинг энг мураккаб ва қиммат, бироқ энг самарали усули амалга оширилади. Унинг афзалликлари потенциал харидорлар билан шахсий мулоқот ўрнатиш, талаб юқори бўлган маҳсулот намунасини ўрганиш, асосий рақобатчиларнинг хусусиятларини аниқлаш ва ҳоказолардан иборат. Бу ерда бозор ҳақидаги бирламчи ва муайянлаштирилган ахборотни олиш имконияти бор бўлсада, бироқ катта харажатлар ва юқори малакали ходимлар талаб қилинади. Халқаро бозорни ўрганиш натижасида корхона маркетинг бўлими ходимлари ѐрдамида қуйидаги тизимлаштирилган маълумотларга эга бўлади: импортчи мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва демографик базаси ҳақидаги; бозорни тартибга солиш воситалари (божхона қоидалари, бож ва солиқлар, импорт чекловлари) ҳақидаги; экспорт қилинувчи товарга кутилаѐтган талаб ҳақидаги; нарх даражаси ҳақидаги; товар тақсимоти каналлари ҳақидаги; реклама фаолияти ҳақидаги; маҳсулотнинг ўрами ҳақидаги; товарни етказиб бериш харажатлари ва шартлари, рақобатчилик ва конъюнктура ҳақидаги. Бу маълумотларнинг барчаси экспортчи корхонага маркетинг режасини янада асосланган ҳолда тузиш ва унда халқаро бозорни ѐки унинг потенциал сегментини аниқлаш, мос келувчи маркетинг-микс, сотувни амалга ошириш муддатлари, маҳаллий воситачилар, кутилаѐтган фойда ва харажатлар ҳажми, молиявий ва бошқа таваккалчиликлар даражасини аниқлашга имкон беради. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling