“Маркетинг” кафедраси


 ЗАМОНАВИЙ РАКОБАТ СТРАТЕГИЯЛАРИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/74
Sana14.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1266979
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   74
Bog'liq
95b07f3f056b39953816cfe0b88d4bc4 vxalqaro marketing

 
6.2. ЗАМОНАВИЙ РАКОБАТ СТРАТЕГИЯЛАРИ 
Фирманинг маълум бир бозор сегментларига хизмат кўрсатишга мослашиб олиши 
қоидага кўра бошқа бозор сегментларини йўқотиш ѐки уларда муваффақиятга эришиш 
имкониятларининг пасайиши ҳисобига эришилади. Шунга асосан қуйидаги рақобат 
стратегияларидан бири белгилаб берилади:
Чекланган рақобат стратегияси — рақобатли кураш стратегияси юқори сифатли, тор 
ихтисослашган маҳсулотларни чекланган миқдорда ишлаб чиқаришдан иборат. 


32 
Локал рақобат стратегияси — рақобатли кураш стратегияси бозорнинг кичик (локал) 
ҳажмли эҳтиѐжларини максимал даражада чуқур қондиришни назарда тутади. Ушбу 
стратегияга амал қилувчи кичик фирмалар самарали асбоб-ускуналар, илмий-техник 
лойиҳалар ва махсус соҳада билимларга эга бўлмайди. 
Янгилик киритувчи рақобат стратегияси — тубдан ўзгартириш ва янгиликлар 
киритишга йўналтирилган стратегия. Ушбу таваккалчилик юқори бўлган бизнес билан 
шуғулланувчи фирмаларни кпинча «илк қалдирғочлар» деб аташади. 
Дифференциацияланиш — компанияларнинг бозорда эгаллаган ўринларини ажратиб 
(чегаралаб) олиш жараѐнидир. Кескин курашга киришиб кетмаслик учун фирмалар битта 
ўринни эгалламасликка ҳаракат қиладилар. Уларнинг ҳар бири рақобатчилар 
товарларидан бир оз фарқ қилувчи товарлар ишлаб чиқаради ва бозорда ўз сегментини 
эгаллайди. Нима сабабдан харидор айнан шу маҳсулотни танлаб олади? Бунда у қайси 
мезонларга амал қилади? Уни маълум бир товар ѐки хизматни танлашга қандай қилиб 
кўндириш мумкин?
Шу каби саволлар ҳар бир фирманинг тижорат фаолиятида асосий роль ўйнайди. 
Бутун бозор иқтисодиѐти учун эса бу саволлар ушбу мамлакатда қайси товарлар ишлаб 
чиқарилади деган савол билан бир хил кучга эга ҳисобланади. Бу саволларнинг жавоблари 
рақобатбардошлик тушунчаси билан боғлиқ. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling