Маркетинг
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.4-расм. Ички омиллар (микромуҳит омиллари) 20
Маркетинг 34 4.6. Бозор имкониятларини таҳлил этиш Маркетингнинг таркибий тузилиши ҳақида фикр юритилганда унинг таркибида микромаркетинг, микромаркетинг турлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Бу тушунчаларни фанга биринчи марта Ф.Котлер 1972 йилда киритди ва уларни хўжалик фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар билан бир қаторда фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган маданият, ижтимоий, сиёсий ва шунга ўхшаш ташкилотларга нисбатан ҳам қўллади. Микромаркетинг - корхонанинг ишлаб чиқаришни шакллантириш, товарлар ва хизматларнинг тайёрловчидан истеъмолчи ёки фойдаланувчига бориш оқимини бошқариш билан боғлиқ бўлган фаолиятдир. Унинг асосий вазифаси талабни қондириш ва айни пайтда корхона олдига қўйган мақсадларга эришишдир. Бошқача айтганда бу ижтимоий иқтисодий жараён бўлиб, маҳсулот ёки хизматларга бўлажак талаб таркибини ўрганиш, шунингдек бу талабни, таклифни шакллантириш истеъмолчига ахборот бериш йўллари билан қондириш мақсадини кўзлайди. Шундай қилиб, микромаркетинг корхона даражасидаги бозор фаолиятидан иборатдир. 4.4-расм. Ички омиллар (микромуҳит омиллари) 20 Макромаркетинг фаолияти корхона даражасидан четга чиқади ва турли бирлашмалар, концепциялар, уюшмалар ва умуман тармоқ даражасида амалга оширилади. Янада кенгроқ маънода макромаркетинг тушунчаси мамлакатнинг жами хўжалиги микесида маҳсулотларни яратиш ва унинг пировард истеъмолчиси томон кўчиш ҳаракати ҳаётий жараёнда қатнашадиган фаолияти ва муассасаларни бирлаштирадиган тизимдир. Бу тизим барча ишлаб чиқариш савдо, транспорт, реклама ахборот ва бошқа маркетинг вазифаларини бажарадиган корхона ва хизматларни қамраб олади. Турли даражадаги бошқариш воситалари ва усуллари ўзаро фарқ қилинади. Корхона даражасида асосан маркетинг-микс воситаларидан фойдаланилади. Ундан 20 Ergashxodjaeva Sh.J., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing. Darslik. -T.: TDIU, 2011.-202 b. Товарлар ва хизматлар Бозор томон харакатлариш каналлари Бозордаги жойлашиши (ўрни) Нарх ва нархни шакллантириш Кадрлар Ички ҳолат (ситуация) таҳлили |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling