Маркетинг
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.1- расм. Стратегик режалаштириш жараёни
- Маркетинг 49
48 6-МАВЗУ. СТРАТЕГИК ВА ТАКТИК РЕЖАЛАШТИРИШ МАРКЕТИНГ НАЗОРАТИ. 6.1. Маркетингда стратегик режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари 6.2. Стратегик режалаштиришнинг асосий тамойиллари 6.3. Стратегик режалаштиришнинг босқичлари 6.4. Тактик режалаштиришнинг роли ва ўрни 6.5. Маркетинг назорати турлари 6.1. Маркетингда стратегик режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари Корхоналар учун режалаштириш фаолиятининг юқори даражасини ифодалаб, сотиш ва фойда олиш кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади. Режалаштиришнинг асосий қисми стратегик режалаштиришдан иборатдир. Қуйидаги – расмда стратегик режалаштириш жараёни келтирилмоқда. 6.1- расм. Стратегик режалаштириш жараёни 26 Стратегик режалаштириш - бу корхонани истиқболда қуриш, корхонанинг иқтисодиетда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни, ролини билиш ва янги даражага эришиш йўллари, воситаларини ишлаб чиқишдир. Стратегик 26 Ergashxodjaeva Sh.J., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing. Darslik. -T.: TDIU, 2011.-202 b. Ташкилотнинг вазифаларини аниқлаш Стратегик хўжалик бўлимларини вужудга келтириш Маркетинг мақсадларини белгилаш Ҳолат таҳлили Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Тактикани амалга ошириш Натижаларни кузатиш Маркетинг 49 режалаштиришда аниқ ҳисобланган кўрсаткичлар бўлмайди, балки турли башоратлар асосида мўлжаллар, келгусига назар ташлашдан иборатдир. 6.2. Стратегик режалаштиришнинг асосий тамойиллари Ф.Котлер фирманинг стратегик режалаштириш ҳақида бундай деб ёзади 27 : «Фирманинг мақсадлари, унинг маркетинг соҳасидаги имкониятлари орасидаги стратегик мувофиқликни қўллашни бошқарув жараёнидир. Стратегик режалаштириш фирманинг аниқ ифодаланган дастурий баенотига, ёрдамчи мақсадлар ва вазифаларни мўлжаллашига, соғлом хўжалик портфели ва ўсиш стратегиясига таянади». Корхона дастури ўз ичига корхонанинг бугунги ҳолати ҳақида, унинг мижозлари, мижозлар учун кадрли бўлган томонлари, корхона истиқболи ҳақида маълумотларни олади. Савдо корхонаси бундай дастурни доимо диққат марказида сақлаши, мунтазам равишда унга тузатишлар киритиб туриш керак. Корхона дастури мақсад қўйишга, унинг аҳамиятини оширишга кумаклашади ва мақсадга эришишга йўллайди. Қуйидаги расмда корхона ва маркетинг стратегияси даражасидаги режалаштириш жараёни келтирилмоқда. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling