Маркетинг


 Стратегик режалаштиришнинг босқичлари


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   102
 
6.3. Стратегик режалаштиришнинг босқичлари 
Стратегик режалаштириш жараёнида бевосита стретегияни ишлаб чиқиш 
босқичи қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилигши лозим. Дастлабки ҳаракат 
босқичи бўлиб, фирманинг истиқболини таҳлил қилиш ҳисобланади. Ушбу 
босқичда: асосий ташқи хавф-хатарлар, имкониятлар, «фавқулодда» ҳолатларни 
вужудга келиш тенденциялари ва уларни бартараф этиш имкониятлари ҳал 
этилади. 
Иккинчи ҳаракат босқичида рақобатчилик кўрашидаги мавқеи таҳлил 
қилинади. Ушбу босқичнинг асосий воситаси бўлиб-фирма фаолиятининг қайси 
йўналишида «рақобатчилик стратегиясини такомиллаштириб, фирманинг ялпи иш 
фаолиятининг яхшилаш мумкин?» деган саволга жавоб топилади. 
Учинчи, энг муҳим ҳаракат босқичи - стратегияни танлаш ҳисобланади. Бунда 
фирманинг турли фаолиятлари бўйича истиқболини киэслаш, танланган 
стратегияни амалга оширишда турли фаолият йўналишлари бўйича ресурсларни 
тақсимлаш асосий ўрин эгаллайди.
Лекин кўпгина ҳолларда фирманинг мавджуд имкониятлари келгуси истиқбол 
учун маъкул бўлмайди. Бунинг сабаблари бўлиб, фирманинг ички фаолияти 


Маркетинг
 
 
 
51 
доирасида ялпи стратегияни ишлаб бўлмаслик, узоқ ва қисқа истиқболда уларнинг 
мос келмаслиги ёки бошқарувчиларининг режалаштириш ишларида ташқи муҳит 
ўзгаришларига 
мослашувчанлик 
шароитларини ишлаб чиқиш зарурати 
ҳисобланади. 
Кейинги ҳаракат босқичи - диверсификация йўлларини таҳлил қилиш жараёни 
саналади. Ушбу босқичнинг асосий мақсади бўлиб, амалдаги фаолиятини кўлами 
танловидаги камчиликларни ва келгусида фирма учун самарали бўлган 
йўналишларни аниқлаш ҳисобланади. 
 
6.4. Тактик режалаштиришнинг роли ва ўрни 
Корхонанинг тактик режаси стратегик режасининг бир қисми бўлиб, унга 
қўйилган мақсадларга эришишнинг воситалари, усуллари аниқланади. Агар 
стратегик режалаштиришни асосий мезони узоқ муддатлилик ҳисобланса, унда 
маркетингни тактик режалаштиришда ўрта муддатли стратегик чора-тадбирлар 
амалга оширилади. Маркетингни оператив режалаштиришнинг мезони бўлиб қисқа 
муддатлилик ҳисобланади. Тактик режаларда умумий сотиш режаси, ҳар бир товар 
гуруҳи бўйича таъминот ва сотиш режаси, даромадлар режаси, харажатлар режаси, 
фойда режаси, савдо учун зарур жихозлар, асбоб-ускуналар билан таъминланиш 
режаси, бозорнинг ҳозирги ҳолатига баҳо бериш, корхона имкониятлари ва хавф-
хатарлари ифодаланади. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling