Маркетинг
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА УЧУН САВОЛЛАР
Маркетинг
47 Маркетинг дастурини амалга ошира бориб бюджетни аниқлаш орқали қуйидагиларни кўриб ўтиш зарур: ушбу дастурда курилаётган барча маркетинг чора-тадбирларини амалга ошириш учун умумий харажатлар ҳажмини; маркетинг тадқиқотлари харажатлари; бозорни ривожлантириш башоратини тузиш харажатлари; фирманинг шахсий ишлаб чиқариш-сотиш имкониятларини ўрганиш учун харажатлар; маркетинг дастурини тузиш учун харажатлар; компаниянинг маркетинг бўлими ходимлари иш ҳақи учун харажатлар; махсус маркетинг ва реклама ташкилотлари хизматлари учун хақ тўлаш харажатлари; савдо воситачилари хизматларига хақ тўлаш харажатлари; ушбу маркетинг дастурини аввалдан ва якуний самарадорлигини баҳолаш учун харажатлар; маркетинг дастурини олиб боришда назоратни амалга ошириш учун харажатлар ва мониторинг; маркетинг дастурини амалга ошириш даврида жорий ўзгартиришларни киритиш учун харажатлар ва ҳоказолар. НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА УЧУН САВОЛЛАР 1. Маркетинг дастури деганда нимани тушунасиз? 2. Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш кетма-кетлиги нимадан иборат? 3. Маркетинг режасини асосий бўлимларини мазмуни нимадан иборат? 4. Маркетинг дастурини қандай турларини биласиз? 5. Мақсадли дастур деганда нимани тушунасиз? 6. Бостон - консалтинг гуруҳи матрицасини мазмунини изоҳлаб беринг. 7. Маркетинг дастурини коммуникация сиёсати бўлимида нималарга эътибор қаратилган? 8. Маркетинг режаси ва маркетинг дастури ўртасидаги фарқ нимадан иборат? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling