Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари


Download 175.23 Kb.
bet12/30
Sana23.12.2022
Hajmi175.23 Kb.
#1047151
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
МАЪРУЗА

Натижаларни жорий ошириш

  1. илмий ишлар натижаларини конкрет ташкилотларда ва корхоналарда амалиетда қўллаш;

  2. тадкикот натижаларини куллашга яроклилигини ва амалий ахамиятини исботловчи жорий этиш далолатномаларини олиш

Тайёргарлик босқичи
Ахборот технологиялари бўйича илмий изланишларнинг устувор йўналишларини танлаш. Бугунги кунда IТ соҳасидаги асосий трендлар қуйидагилар:
a) Big data. Big dataга аксарият компанияларнинг кучи етмайди. Кўпгина ташкилотларда катта маълумотлар билан ишлаш учун на техник имкониятлар, на уни бошқариш имконияти мавжуд. Шу сабабли, уларнинг фақат айримлари бозорда янада самарали рақобатлашиш учун ушбу маълумотлардан фойдаланишлари мумкин.Тахминларга кура 85% компаниялар рақобатбардошлигини ошириш учун мутахассиссиз Big dataдан самарали фойдаланишни ўргана олмайдилар.
Тайёргарлик босқичи
b) Булутли сақлаш. 2017 йил охирига келиб, дунёдаги энг йирик компанияларнинг 70% дан ортиғи ўзларининг мижозлари ва фойдаланувчилари тўғрисидаги муҳим маълумотларни ташқи провайдерларнинг маълумотлар марказларида (яъни, ўзларининг серверларида эмас) жойлашган булутли сақлаш жойларида сақлайдилар. Ушбу тенденция IТ харажатларини тежаш имкониятидан келиб чиқади.
c) Мобил иловалар. Башоратларга кўра, яратилган 5 та дастурий маҳсулотдан фақат биттаси шахсий компютерлар учун асосий ишчи платформа сифатида ишлаб чиқарилади, қолганлари асосан мобил қурилмалар: смартфонлар ва планшетлар учун. Таққослаш учун, 2011 йилда шахсий компютерлар ва мобил қурилмалар учун янги дастурий таъминот лойиҳалари бир-бирига тўғри келди. Устуворликларнинг ўзгариши мобил электрониканинг тез тарқалиши билан боғлиқ. Кейинги 4 йил ичида, Гартнернинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб фойдаланувчилар қўлига тушган янги қурилмаларнинг 90 фоизи смартфонлар ва планшетлар бўлади.
Тайёргарлик босқичи
d) Интернет буюмлари - бу одамлар турли технологияларни уйгунлашувига кура буюмларини хоҳлаган вақтда, исталган жойда Интернет орқали масофадан туриб узоро алоқа қилиш имкониятидир. Хозир Интернетдан фойдаланаётган одамлар каби объектларни, уй-рўзғор буюмларини, асбоб-ускуналарни ва бошқа кўп нарсаларни идентификациялаш мумкин.
e) Киберхавфсизлик. "Булут" хизматларини оммалаштириш; корхона ишчилари ўзларининг ишларида фойдаланадиган шахсий смартфон ва планшетлар ва натижада хакерларнинг янги усуллари пайдо бўлиши. 2011 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда кибер фирибгарларнинг хатти-ҳаракатларидан молиявий зарар ошди.

Download 175.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling