Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси


Маъруза №14 БЎҒМА. (ДИФТЕРИЯ)


Download 1.3 Mb.
bet74/85
Sana02.05.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1423009
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   85
Bog'liq
Юқумли касалликлар умумий патологияси

Маъруза №14


БЎҒМА. (ДИФТЕРИЯ)


Маъруза режаси :
1. Кириш, тарихий маълумот. 5мин.
2. Этиологияси. 5 мин.
3. Эпидемиологияси. 10 мин.
4. Патогенез, патанатомияси. 10 мин.
5. Клиникаси, клиник таснифи. 25 мин.
6. Ташхисоти, киёсий ташхисоти. 10 мин.
7. Даволаш асослари. 15 мин.
8. Профилактикаси. 10 мин

Дифтерия ўткир юқумли касаллик бўлиб, қўзғатувчи кирган жойда фибринли парда ҳосил бўлиши ва кучли заҳарланиш белгилари билан характерланади.


ЭТИОЛОГИЯСИ: Дифтерия кузгатувчиси- Corinobakterium diphteriae, тугри таекча, узунлиги 2-3 мкм охирги кисми бир оз калинлашган, спора хосил килмайдиган, харакатсиз, Грам мусбат, бири-бири билан бурчак остида жойлашади. Нейсер буйича буялади ва охирги кисмида доначалари (Башен-Эрнест таначалари) куринади. Дифтерия таекчаси аэроб булиб, хар хил озик мухитларда усади. Экиш учун илгари факат Леффлер мухити кулланилар эди, аммо унда купчилик микроблар усади. Шунинг учун хозирги пайтда теллуритли (Клауберг II, Гермон-Тинсал-Садикова) мухитлар, 5%ли конли агар кулланилмокда. Усиш хусусияти, бази биехимиявий хоссалари жихатидан 3 хил дифтерия таекчалари (gravis, mitis, intermedius) тавофут килинади. Касалликнинг клиник кечишида кузгатувчиларнинг типлари уртасида боглилик йук. Дифтерия таекчаси экзотоксин ишлаб чикаради ва у касалликнинг асосий белгиларини келтириб чикаришга сабаб булади.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ: Дифтерия касаллик манбайи булиб касал одам ва реконвалесцентлар, соглом бактерия ташувчилар хизмат килади. Касал одам тургунлик даврининг охирги кунидан бошлаб то клиник белгиларининг йуколиб кетишигача эпидемиологик жихатдан катта ахамиятга эга.
Эпидемиологик жихатдан касалликнинг енгил ва атипик шакиллари хавфлидир. Кузгатувчи купинча халкум ва нафас йулларининг юкори кисмида жойлашади. Шунинг учун хам касаллик хаво-томчи йули оркали таркалади. Кузгатувчилар организмидан халкум ва бурун шилимшиклари оркали ташкарига чикади. Зарарланиш бевосита (упишиш) ва билвосита мулокот билан утиши мумкин. Дифтерия таекчалари ташки мухитда узок сакланиши сабабли, беморни идиш-тавокларни, кийим бошлари ва уйинчоклари оркали хам утиши мумкин. Тери, жинсий аъзолари дифтериясида касаллик кул, сув ва бошка йуллар оркали юкади.
Дифтерия билан антитоксик иммунитети булмаган еш болалари ва катталар огрийди. Аввалги йиллар бу кассалик билан купрок болалар огриган булса, хозиги пайтда болалар кенг куламда эмланганликлари сабабли, катталарда купрок кайд килинмокда. Касалликка мавсумийлик хос булиб, куз ва киш ойларига тугри келади.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling