Маъруза 7 рангли металл конларида қидиувида геофизик усулларни мажмуалаш
Download 449.79 Kb. Pdf ko'rish
|
МАЪРУЗА 7
Вольфрам ва молибден. Энг кўп тарқалган конлар қуйидаги генетик
турлардан: контакт-метасоматик (скарнли), гидротермал (кварц-томирли, штокверкли) ва экзоген-сочма. Скарнли конлар ўртача нордон интрузияларни карбонат жинслар билан контакт зоналарида жойлашган. Маъданли минерализация дарзликлар, формациялар аро сурилишларда тарқалган ва гранат-пироксенли скарнлар билан боғлиқ. Кўринча магнетит ва пирротин ҳисобига юқори магнитланиш қобилиятига эга, зичлик ва қутбланиш ҳам баланд (ӕ = 300 – 500 СИ бирл, σ = 2,7 – 3,0 г/см 3 , 𝜂 15% гача) ва паст электр қаршиликга эга, атрофдаги гранодиоритлар, диоритли порфирлар ва чўкинди жинсларни ӕ, σ, 𝜂 лари паст, 𝜌 юқори. Геофизик комплекс магнито-ва гравиразведка (интрузияларни, скарнли зоналарни хариталаш), табиий майдон усули (сульфид минерализацияси намоёнларини қидириш) ва геохимик съёмкани ўз ичига олади. Ундан ташқари электроразведка ВЭЗ (бўшоқ – қопламани ҳариталаш учун), ВЭЗ- УҚ, УҚ-ЎГ (яширин сульфид маъданлашувини қидириш учун) ва баъзан профил сейсморазведкаси қўлланилади. 9.3.-расм. Штокверк туридаги камёб металл конини физико-геологик модели (В.В.Бродовой): А-Д- нураш кесими сатхлари, 1-асосий кириш фазаси гранитоидлари, 2-киришни кейинги фазалари гранитоидлари, 3- интрузив усти зонаси (чўкинди-эффузив қалин қатлам), 4- роговикланиш, 5-гидротермал-ўзгарган жинслар, 6-пиритизация, 7-сульфид минерализацияси, 8- кварц томирчалари, 9- тўртламчи давр суглинкалари, 10- тектоник бузилмалар, 11- туб жинсларни усти, 12- ер юзаси; σ -г/см 3 , ӕ - 10 -5 СИ бирл.,V-км/с, 𝝶 - % да. Штоквекли конлар чўкинди ва вулканоген жинслар орасидаги разломларни йирик зоналаридаги ўртача нордон гранитоидлар билан боғлиқ. Штоквкркларни тузилиши изометрик, конлар интрузияларни экзоконтакт зоналарида жойлашган (9.3-расм), бу жойлар юқори дарзланиш, тектоник бузилмалар, уларни кесимларига эга. Маъданлар комплекс (Mo, W, баъзан Sn, Vi). Тоғ жинслари маъданларни физик хусусиятлари, геофизик комплекслар кўп томонлама юқоридагиларга ўхшаш, бунда етакчи аҳамиятга эга бўлган геохимик усуллар бўлиб, улар элемент-индикаторларни (Mo, W, Cu, Pb, Zn) тарқалиш зонавийлигини ўрганиш учун ишлатилади. Кварц-томирли конлар, кўпинча штокверклилар билан қўшилган бўлади, пьезоэлектрик эффект ва мураккаб ЭП усуллари билан ўрганилади (улардаги бузилган зоналар ва кварц томирларини аниқлаш). Қудуқ геофизикаси усуллари (қудуқ магниторазведкаси, электроразведка ТМ, УҚ) каротаж усуллари (ҚК, ТҚ, КМВ, РРК) билан бирга. Ўзан, водий ва терраса сочмалари билан боғлиқ W ва Mo (ҳамда Au, Ag, Pt, Sn) ни экзоген конларини қидириш ва разведкалашда ишлатиладиган геофизик комплекс СЭП, ВЭЗ, магниторазведка, баъзан радиометрия (монацит, циркон хисобига юқори фон), микросейсморазведкадан ташкил топган. Қалай. Эндоген конларни физико-геологик модели қалай маъданли майдонларни гранитоидларни гумбозлари, регионал метаморфизм зоналарига нисбатан жойлашуви билан боғлиқ бўлиб, штокверк тури моделига яқин (9.3-расм). Конларни ҳар хил формацион турлари ажратилади, нураш кесимини турли сатхларига тўғри келади ва ўзига хос геофизик аломатларга эга. Маъданли формациялар ҳар хил усулларда ажратилади: а) касситерит- сульфидли → аэромагнит съёмка, ТМ ва УҚ усуллари билан; б) касситерит- силикатли - уран миқдорини ошиши ва торий-уран нисбатини камайиши гамма-спектрометрик майдонда акс этади. Конларни қидирув-баҳолаш ишларида ва разведкасида стандарт каротаж билан биргаликда ядро-гамморезонанс усул, рентген-радиометрик ва нейтрон усуллари (қалай концентрациясини аниқлаш учун), ҳамда пьезоэлектрик усул ва УҚ усули қўлланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling