Маъруза 7 рангли металл конларида қидиувида геофизик усулларни мажмуалаш


Download 449.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana17.06.2023
Hajmi449.79 Kb.
#1524301
1   2   3   4   5
Bog'liq
МАЪРУЗА 7

Бокситлар. Боскит конларини асостй турлари: 1) платформа туридаги 
чўкинди конлар; 2) геосинклинал туридаги чўкинди конлар. Геофизик 
комплекс иккита асосий вазифани ечиш учун қўлланилади: боскитли 
қатламларини тўпланишига қулай тузилмаларни (регионалдан локалгача) 
хариталаш ва боскит конларини разведкалаш. 
1:200 000 масштабдаги ишларда нураш қобиғи хосил бўлишига қулай 
фундаментни кўтарилган жойларини чегарасини аниқланади. Чўкинди 
жинслар билан қопланган фундамент қопламага нисбатан юқори қаршилик, 
нотекис магнит ва зичлик хусусиятлар билан тавсифланади. Қидирув 
босқичида (1:50000 – 1:10000) тадқиқот объектлари фундаменти 
кўтарилишини мерос қилиб олган чўкинди жинслар бўлиб, уларда боскитли 
ётқизиқлар тўпланган ва сақланган бўлади. Бу қатламлар катта зичлик, 
ўтказувчанлик, қутбланиш, тўлқин тарқалиш тезлигига эга, уларда Th 
концентрацияси кўтарилган, К концентрацияси минимумда кузатилади. 
Геофизик комплексга ВЭЗ, гравиразведка ва сейсморазведка (КМПВ) 
киради. ВЭЗ билан фундамент рельефини ўрганиш ва бўшоқ жинсларни 
литологик бўлакларга ажратиш вазифалари ечилади. Гравиразведка 
фундамент тузилишини ўрганади, магниторазведка эса отқинди жинсларни 
хариталайди. Профил сейсморазведкаси ВЭЗ маълумотларини миқдорий 
талқинини ишончлигини ошириш ва кесимда боскит қатламларини 
экранловчи карбонат жинслар холатини аниқлаштириш имконини беради. 
Бу тадқиқотлар билан бир вақтда геологик съёмка ва тузилма-
хариталаш бурғилаши ўтказилади. Ишлар натижасида фундаментни йирик 
ясси баландликлари, охактошлар ривожланган зоналар ва уларни 
алюмосиликат жинслар билан контактлари ажратилади. 


Геогесинклинал турдаги боскит конлари карбонат ётқизиқлар 
ривожланган областлар билан боғлиқ, уларни магнитланиш қобилияти паст. 
Боскитли горизонтлар кучсиз локал магнит аномалиялари ҳосил қилади (бир 
неча ўн нанотесла). Интрузив ва эффузив жинслар карбонат жинслар 
ривожланган майдонларни гегаралайди ва юқори магнитланиш қобилияти ва 
тегишли магнит майдонларига эга. 
Радиологик хусусиятлар бўйича, жинслар деярли фарқ қилмайди, 
боскитли горизонтларда уран ва торий миқдорини 2-5 баробар кўпайгани 
кузатилган. 
Юқоридагиларга асосан геофизик усуллар билан асосий вазифалар 
ечилади: 1) карбонат жинслар ривожланган областларни хариталаш; 2) 
боскитли, горизонтларни қидириш ва уларни йўналиши ва ётиши бўйича 
кузатиш. Бунинг учун комплекс аэрогамма-магнит съёмкаси 1:25000 
масштабда ўтказилади ва ер устида текширув ишлари бажарилади: гамма-
спектрометрия, магниторазведка, ВЭЗ, СЭП. Электроразведка усуллари 
қоплама ётқизиқларни қалинлигини аниқлаш учун қўлланилади. 

Download 449.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling