Маъруза 7 рангли металл конларида қидиувида геофизик усулларни мажмуалаш


Download 449.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi449.79 Kb.
#1524301
1   2   3   4   5
Bog'liq
МАЪРУЗА 7

 
 
 


Қурғошин ва рух. Полиметалл саноат конлари пост магматик – асосан 
гидротермал турда, баъзан скарнли (контакт-метасоматик). 
Маъданли Алтайда полиметалл конлари базальт-липаритли формация 
билан боғлиқ ва вулканик, тектоно-магматик ва бурма-блокли тузилмаларда, 
ҳамда регионал эзилиш зоналарида тўпланади. Бундай конни физико-
геологик модели 9.2-расмда келтирилган, унда объектларни геофизик 
майдонларда аксланишини асосий қонуниятлари кўрсатилган. 
 9.2-расм. Полиметалл конининг физико- геологик модели (В.В.Бродовой 
бўйича):
1- бўшоқ жинслар, 2- кварц-альбитофирлар ва уларни туфлари,
3- қумтошлар, 4- сланецлар, алевролитлар, 5-порфирлар ва порфироидлар,
6-қумтошлар, конгломератлар, 7- кварцитлар ва метаморфик сланецлар,
8- нордон таркибли эффузив-пирокластик жинслар, 9- пиритизация,
10- порфиритлар ва уларни туфлари, 11- маъданли таналар, 12- тектоник 
бузилмалар, 13- эзилиш зоналари, 14- геологик контактлар (чегаралар);
σ -г/см3, ӕ -10-5 СИ бирл. да. 
Каратауни полиметалл конлари асосан дарзланган-метасоматик ва 
яхлит пирит-сфалерит-галенитли маъданлардан ташкил топган. 
Умуман полиметалл конларини маъданлари магнитсиз ёки кучсиз 
магнитли, маъданларни зичлиги текстура хусусиятларига боғлиқ бўлиб, 4,7 


г/см
3
дан (яхлим маъданлар) 2,8 г/см
3
гача (холдор маъданлар учун) оралиқда 
ўзгаради. Маъданлар юқори қутбланишга эга (5 дан 55% гача), солиштирма 
қаршилиги паст, атроф жинсларни қутбланиши 3%, қаршилиги юқори (100-
1000 Омм.). 
Геофизик усулларни намунавий комплекси аэромагниторазведка, 
аэроэлектроразведка, ВЭЗ, ТМ, УҚ усуллари, юқори аниқликдаги 
гравиразведка, литогеохимия, профил вариантидаги сейсморазведкадан 
иборат. 
Қудуқ геофизикаси усуллари разведка ва захиралар ҳисобини 
ишончлигини оширишга имкон беради. ҚК, ТҚ, ГК, магнитланиш қобилияти 
бўйича каротаж усуллари қудуқ кесимини литологик бўлаклашга 
ишлатилади; СКУ, ЭПУ, ГГК – маъданли оралиқларни ажратиш, уларни 
холатини, тузилмани қалинлигини аниқлаш учун; ГГК – маъданни сифатий 
ва миқдорий баҳолаш учун ишлатилади. 

Download 449.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling