Маруза машғулотларнинг таълим технологияси
Б.Б.Б. усули асосида таркатма материаллар
Download 1.91 Mb.
|
миллий ва жахон иктисодиёти маъруза
Б.Б.Б. усули асосида таркатма материаллар
1-илова қурилиш республикадаги модий ишлаб чиқаришнинг энг муҳим тармоқларидан бири. Республика иқтисодиётида ялпи ижтимоий маҳсулот таркибида солиштирма ҳиссасига кўра саноат ва қишлоқ хўжалигидан кейин 3-ўринда туради. Ялпи ички маҳсулотнинг 7,8%и, халқ хўжалигида банд бўлган ишчи ва хизматчиларнинг 10,34%и қурилиш ишлари билан машғул. қурилиш халқ хўжалигининг барча тармоқларрига хизмат кўрсатиб, асосий фондларнинг қайта такрор ишлаб чиқариш учун шароитларни таъминлайди, халқ хўжалигининг мақбул таркибини барпо этиш, ишлаб чиқарувчи кучларни мақсадга мувофиқ жойлаштириш, республиканинг янги табиий бойликларини ўзлаштириш, бўш меҳнат ресурсларини ижтимоий ишлаб чиқаришга жалб этишга ёрдам беради. Республикада қурилиш ишлари пудрат, субпудрат ва қисман хўжалик усулларида олиб борилади. Ўзбекистон Республикасида қурилиш мажмуига республикадаги қурилишга хизмат қиладиган барча муассаса, ташкилот, ишлаб чиқариш бошқармалари ва корхоналари, яъни лойиҳалаштиришдан тортиб, бино ва иншоотларни фойдаланишга топширгунча хизмат қилувчи босқичлар киради. Турли хўжалик соҳалари алоқаларининг кучайишини тармоқлараро қурилиш саноати таъминлайди. Ҳозирда, республикада қурилиш саноати қишлоқ хўжалиги ва транспорт сингари муҳим аҳамият касб этмоқда. қурилиш саноати завод- фабрикалар, кон-каръерлар, канал-сув омборлари, йўл-туннеллар, муассаса-корхоналар, уй-жойлар ва ҳоказолар қуришни ўз ичига олади. қурилиш саноати қурилиш ва доимий кадрлар билан иш кўради. Унинг маҳсулотлари битқазилган ва фойдаланишга топширилган бино ва иншоотлардир. Буларнинг ҳаммаси республиканинг жуғрофий муҳити, жойларнинг иқлими, тузилиши, ер ости сувлари, геологик ва сейсмик ҳолати ва бошқа омиллар ҳисобга олинади. Масалан, республикамиз сейсмик фаол районда жойлашганидан бино ва иншоотларни 9 ва 10 балли силкинишларга бардош берадиган қилиб қуриш талаб этилади. қурилиш саноатининг маҳсулотлари саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва ҳоқазоларга ҳамда уй-жой хўжалиги, маданий-маиший, маориф ва соғлиқни сақлаш муассасалари ривожланишга хизмат қилади. қурилиш саноати тараққиёти табиий ва меҳнат ресурсларининг жўғрофий хусусиятларини чуқур илмий таҳлил қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тақозо этади. Ўзбекистонда қурилиш ишларининг муваффақияти барпо этилган қурилиш ташкилотлари фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. 2-илова Ўзбекистон Республикасида қурилиш индустриясининг негизини давлат, акциядорлик, ширкат, хусусий, қўшма ва бошқа пудрат қурилиш-монтажи ташкилотлари, шунингдек, ўз моддий-техника ва ишлаб чиқариш базасига, малакали ишчи ва мутахассис кадрларга эга бўлган корхоналар, транспорт ва бошқа ёрдамчи хўжаликлар ташкил этади. Ўзбекистонда 245 монтаж-қурилиш трести, 196 қурилиш саноати корхонаси, 1882 қуйи пудрат ташкилоти, 3 мингга яқин кичик корхона, 64 лойиҳа ва илмий ҳамда қурилиш соҳасига мослаштирилган илмий-тадқиқот институти фаолият кўрсатади. қурилиш-монтаж ишларининг деярли барчасини изтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари амалга оширади. Республиканинг қурилиш ташкилотлари ихтисослаштирилган корпорация, компания, бирлашма, трестлар ва бошқармаларга уюшган. қурилиш моддий-техника базасининг муҳим таркибий қисмини қурилиш материаллари саноати ташкил этади. қурилиш индустриясида йиғма темир-бетон конструкциялари ва деталларидан кўпроқ фойдаланилмоқда. Бино ва иншоотларнинг йирик қисмларини, уй пойдеворлари, девор панеллари, зинопоялар ва бошқаларни завод усулида тайёрлайдиган янги тармоқлар пайдо бўлди. қурилиш тобора бино ва иншоотларни монтаж қилиш жараёнига айланиб бормоқда. Биноларнинг зилзилабардошлиги таъминланган. қишлоқ жойларида лойиҳалаш-қурилиш тамойиллари ўзгарди. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича саноат мажмуалари ўрнига кичик фирмалар қурилмоқда. Иморатларни тиклашда енгил конструкциялар кўпроқ қўлланилмоқда, хўжаликлар қўрғонларини қуришда уй-жойлар билан бир пайтда маданий-маиший муассасалар, ишлаб чиқариш бинолари комплекс фойдаланишга топширилади. қурилишда жами жараёнларни қамраб олган қишлоқ қурилиш комбинатлари барпо этилган. Ўзбекистонда қудратли иқтисодий салоҳиятни барпо этишдаги муваффақиятлар бевосита қурилиш билан боғлиқ. 1924-95 йилларда 5,5 минг км. темир йўл, 1500 дан ортиқ йирик давлат саноат корхонаси, 40 га яқин магистрал канал, 54 йирик сув ва сел омбори қурилди, 2 млн. га дан ортиқ суғориладиган ерлар ўзлаштирилди, 29 млн. га яйловга сув чиқарилди. 1995 йилда жами манбалардан ўзлаштирилган капитал маблағлар 82,2 млрд. сўмни, жумладан унинг 47,0 млрд. сўмини қурилиш-монтаж ишларига сарфланган маблағлар ташкил этди. Капитал маблағлар таркибида давлат ҳиссаси 57%га тушди. Уй-жой қурилиши кенг миқёсларда олиб борилди ва молиялашнинг жами манбаларидан фойдаланилди. Республика мустақилликка эришганидан сўнг капитал қурилиш янги дастур асосида давом эттирилди. Республика иқтисодиёти учун муҳим бўлган автомобиль, олтин қазиб олиш, нефть ва бошқа саноат тармоқларида янги корхоналарни қуриш бошланди. Барча вилоятларда саноат корхоналари, уй-жойлар, маданий-маиший бинолар, бозор ва садо расталари, ҳаммом, чойхона, касалхона, маҳалла марказлари, масжидлар қурилди, ўнлаб меъморий мажмуалар, тарихий ёдгорликлар, мадрасалар, масжидлар таъмирланди. Капитал маблағларнинг 66,8%и ишлаб чиқариш, 33,2%и ноишлаб чиқариш объектлари йўналишда сарфланди. қурилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик яхши самара бермоқда. Хорижий фирмалар билан ҳамкорликда Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида халқаро классдаги меҳмонхоналар қурилиши ва таъмирлаш ишлари бошланди. Республика тарихида биринчи марта капитал қурилиши соҳасига чет эл инвестициялари жалб этилди. Капитал маблағлар таркибидаги хорижий инвестициялар ҳиссаси 16%ни ташкил этди. 3-илова Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида қурилиш ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида айрим қурилиш вазирликлари тугатилиб, мулкчиликнинг турли шаклларига ўтказилган ихтисослашган давлат концернлари, компаниялар, давлат акциядорлик бирлашмалари, уюшмалар ташкил этилди. Уларнинг энг йириклари: «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси, «Ўздеҳқончиликқурилиш», «Ўзжамоахўжаликқурилиш» давлат ширкат бирлашмалари, «Тошкентуй-жойинвестқурилиш» корпорацияси ва бошқалардир. Сув хўжалиги ва мелиоратив ишларни «Ўзсувқурилиш» давлат концерни олиб боради. «Ўзтрансқурилиш», «Ўзавтойўл» концерни, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳам қурилиш ишларини бажаради. «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси республика саноат қурилиши, уй-жой ва бошқа ижтимоий мақсадлардаги объектларни қуриш билан шуғулланади. қурилиш ташкилотлари, қурилиш индустрияси корхоналари, транспорт, лойиҳа-конструкторлик ва бошқа ташкилотларни ихтиёрий асосларда бирлаштиради. 1992 йил 25 декаьрда республика қурилиш вазирлиги негизида ташкил қилинган, давлат бошқаруви органи ҳуқуқи берилган хўжалик ташкилоти. Корпорация таркибида 8 уюшма, 147та акциядорлик жамияти, 7 давлат корхонаси, 6 қўшма корхона, 3 илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик институти ва бошқалар бор. «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси республика халқ хўжалигининг барча тармоқларида монтаж ва махсус қурилиш ишларини олиб боради. Технологик жиҳозлар, электр таъминоти объектлари, автоматика, алоқа тизимлари, металл ва йиғма темир-бетон конструкциялари, иссиқлик изоляцияси жиҳозлари, лифт ва кўтаргичлар, саноат печлари ҳамда қувурлари ва бошқаларни монтаж қилади, қуради. 1992 йил 27 октябрда Ўзбекистон монтажи ва махсус қурилиш ишлари вазирлиги (1965) ва бошқа ташкилотлар негизида ташкил этилган. Уюшма таркибида ихтисослаштирилган трест, «Ўзэлектрмонтаж», «Ўзсантехгазмонтаж», «Ўзиссиқликмонтаж», «Ўзсаноатвентиляция», «Ўзпўлатконструкция», «Фарғонанефтькимёмонтаж» трестлари, «Ўзбекнефтмонтаж» бошқармаси, Тошкент енгил металл конструкциялари, Тўйтепа металл конструкциялари, Тошкент санитария жиҳозлари заводлари, «Ўзмонтажлойиҳа» институти ва бошқалар бор. Кейинги йилларда хорижий мамлакатлар фирмалари билан турли корхоналар қурилишида ҳамкорлик йўлга қўйилди. «Ўздеҳқончиликқурилиш» бирлашмаси қишлоқ жойларида ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадларидаги қурилиш ишларини олиб боради. Республика қишлоқ қурилиши вазирлиги ва «Ўзжамоахўжаликқурилиш» бирлашмасининг айрим ташкилотлари негизида ташкил этилган. Бирлашма қишлоқ хўжалигининг моддий- техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, жамоат бинолари, мактаблар, йирик касалхоналар, савдо марказлари, клуб ва маданият саройлари, боғчалар, маиший хизмат кўрсатиш комбинатлари ва бошқалар қурилишида катта ютуқларни қўлга киритди. Республика қишлоқларини ободонлаштириш, йўл, электр шохобчалари, газопроводлар қурилиши, қишлоқ меҳнаткашларининг буюртмалари бўйича уй-жойлар қуриб бериш ишларини ҳам бажаради. Бирлашма таркибида 23 бош пудратчи трест, 191 механизациялашган кўчма колонна, 27 завод, 14 автобаза, «Ўздеҳқончиликқурилишлойиҳа» институти ва бошқа ташкилотларда 64 минг ходим ишлайди. Бирлашманинг ўз корхоналарида темир-бетон панеллари, керамзит, ўтга чидамли ғишт, бутловчи қисмлар, санитария, техника қурилмаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. «Ўзжамоахўжаликқурилиш» ширкат бирлашмаси қишлоқ туманларида, жамоа хўжаликларида уй-жой, жамоат ва маданий-маиший объектлар, ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши бўйича бош пудратчи. 1991 йил май ойида ташкил этилган Республика агросаноат мажмуини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Бирлашма таркибида15 та вилоят умумий қурилиш трести, махсус қурилиш ва қурилиш таъминоти билан шуғулланадиган 3 бирлашма, лойиҳа институти, автобаза, трестлар таркибида 191 бошланғич қурилиш ташкилотлари, қурилиш материаллари ва темир бетон конструкциялари ишлаб чиқарадиган 39 саноат корхонаси ишлайди. Бирлашмада 36 мингга яқин ишчи ва муҳандис ходимлар банд. Бирлашма тарихи 1964 йилдан бошланади. Ўша йили апрель ойида вилоятлардаги колхозлараро қурилиш бошқармалари, кичик цехлар,ғишт заводлари негизида «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаси ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси республика қишлоқ қурилишида ягона техника сиёсатини ўтказиш, хўжалик, уй-жой, маданий-маиший, коммунал ва бошқа мақсадлардаги объектларни қуриш ва бошқалардан иборат эди. «Тошкентуй-жойинвестқурилиш» молия қурилиш корпорацияси Тошкент шаҳрида уй-жой, маданий-маиший ва саноат қурилишини олиб боради. 1994 йил декабрда Тошкент давлат акциядорлик қурилиш корпорацияси (1963-1993 йилларда Тошкент шаҳар қурилиши Бош бошқарма) негизида ташкил этилган. Очиқ типдаги акциядорлик бирлашмаси, таркибида қурилиш, лойиҳа ташкилотлари, бинокорлик материаллари корхоналари, кредит-молия муассасалари, инвестиция-суғурта тузилмалари бор. Фақат қурилиш соҳасида 12 трест, 4 уйсозлик комбинати, махсус транспорт ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Тошкентқурилиш», «Тошкентшаҳарлойиҳа» лойиҳа институтлари ва бошқа ташкилотлар ишлайди, корпорацияда 28 мингдан кўпроқ қурувчи ва муҳандис-техник ходим банд.
Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling