Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси


Хусусий бириктирувчи тўқима


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1285897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси

Хусусий бириктирувчи тўқима 
 
толали махсус хусусиятга эга бўлган 
 
 
сийрак зич 
шаклланмаган
 
шаклланмаган шаклланган 
 
Сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқима. 
 
Унда турли ҳужайралар фарқланади, ҳужайралар зич жойлашмаган, улар орасида 
толалари турли йоналишда жойлашган ҳужайралараро модда мавжуд. 
Жойлашиш: ҳамма жойда – аъзолар орасида ва уларнинг ичида, қон томирларни
нервларни, мушак ва фасцияларни ораб туради.


Ҳужайралараро модда – толалардан ва асосий аморф моддадан тузилган. 
10 мкм гача бўлган кенг толалар коллаген оқсили тутади ва коллаген толалар 
дейилади. Улар параллел жойлашган коллаген фибриллалардан ҳосил бўлади. Микроскоп 
остида ҳар 64 нм оралиқда Кўндаланг тарғиллик коринади. Коллаген толаларнинг 
кимёвий компонентлари – фибрилляр коллаген оқсил, гликўзаминогликан ва 
протеогликанлардир. Коллаген толалар структур ҳосил болишининг 4 та босқичи 
фарқланади:
1) молекуляр – полипептид боғли коллаген молекуласи;
2) молекула усти – коллаген молекуласи протофибриллалардан ҳосил бўлади;
3) протофибриллалар 11-12 нм қалинликдаги микрофибриллалардан ҳосил бўлади;
4) 
фибрилляр 
ёки 
толали 
– 
толаларнинг 
микрофибриллаларидан 
гликўзаминогликанлар ва протеогликанлар ёрдамида шаклланиши. 
12 тип коллаген фарқланади, улар бир-биридан миқдори ва аминокислоталари 
жойлашишининг кетма-кетлиги билан фарқланади. 
Уларнинг асосан 4 типи органилган: 
I – хусусий бириктирувчи тўқимада, суяк тўқимасида, жигар капсуласида, оқсил 
пардада, тишда (дентин, пулпа ва периодонт), мугуз пардада, ёй пардада учрайди;
II – гиалин тоғайда, умуртқалараро дискнинг фиброз халқасида, кўз шишасимон 
танасида;
III – ҳомила терисида, ретикуляр толалар, қон томирлар ичидаги ингичка толалар, 
оқсил пардадаги, дентиндаги, пулпадаги ингичка толалар;
IV – базал мембранада, гавҳар капсуласида учрайди. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling