Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1285897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси

Плазмоцитлар – иммун системанинг эффектор ҳужайралари бўлиб, В-
лимфоцитлардан ҳосил бўлади, антителолар ишлаб чиқариб, гуморал иммунитетни 
таъминлайди. Ичак шиллиқ қавати хусусий пластинкасининг сийрак бириктирувчи 
тўқимасида, чарвида, талоқда, лимфа тугунларида, суяк кўмигида учрайди. Ҳужайралар 
юмалоқ шаклда, унча катта бўлмаган ўлчамда, Кўплаб рибосома ҳисобига цитоплазма 
базофил, донадор эндоплазматик тор яхши ривожланган. Цитоплазманинг деярли ҳамма 
қисмини ядро атрофини концентрик қават ҳосил қилиб толдириб туради. Ядронинг 
олдида унча катта бўлмаган тиниқ соҳа бўлиб, ҳужайра маркази ва Голджи комплексини 
тутади. 
Адипоцитлар ёғ захирасини туплаб, энергия ҳосил болишига сарфланади. Гурух-
гурух бўлиб ёки алоҳида бўлиб жойлашади, Кўплаб топланиб ёғ тўқимасини ҳосил қилади 
ва махсус хусусиятга эга бўлган тўқимага таалуқли ҳисобланади. Ҳужайралар шарсимон 
шаклга эга, ёғнинг битта катта томчиси атрофида юпқа цитоплазма халқаси, ядро, 
митохондрия, пиноцитоз пуфакчалар бўлади.
Улардаги нейтрал липидларнинг глицерин ва ёғ кислоталаригача парчаланиши 
липаза ферменти ёрдамида амалга ошади. Бу ҳужайралар тойиб овқатланланганда 
томирлар атрофидаги адвентициал ҳужайралардан ҳосил бўлади.
Перицитлар – периваскуляр ҳужайралар бўлиб, осимталарга эга. Улар капилляр 
эндотелийси базал мембранасининг ёриқларида жойлашади. Улар мезенхима 
ҳужайраларининг хусусиятларини озида сақлайди. Тахмин қилинишича, бу ҳужайралар 
остеобластлар, силлиқ мушак ҳужайралари, фибробластлар ва семиз ҳужайраларнинг 
ҳосил болиш манбаи бўлиб хизмат қилади. 
Эндотелий ҳужайралари – эмбрионал даврда қон ҳужайралари атрофидаги 
мезенхима ҳужайраларидан ривожланади, най ҳосил қилади, уларнинг кейинги 
пролиферацияси қон томирларни осишини таъминлайди. Яъни улар қон томирларнинг 
ички юзасини қоплайди. Улар мустахкам ҳужайралараро модда билан бирлашиб туради, 
лекин тор ёриқлар мавжуд бўлади, шу ёриқлардан катта бўлмаган молекулалар отиб, қон 
плазмасининг катта оқсиллари ушланиб қолади. Цитоплазманинг айрим жойларида 
тешиклар кузатилади, улар юпқа диафрагма билан бекилиб туради. 
Эндотелий ҳужайралари болиниш хусусиятини сақлаб қолган. Цитоплазманинг 
чекка қисмларида пиноцитоз пуфакчалар ва кавеолалар, Кўп бўлмаган органеллалар, 
микрофиламентлар бўлади. Улар цитоскелет ҳосил қилади ва органеллалар ҳаракатини 
таъминлайди, Кўп бўлмаган микроворсинкалар учрайди. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling