Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1285897
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси

Адвентициал ҳужайралар. Кам дифференциаллашган ҳужайралар бўлиб, 
перицитлар ташқарисида жойлашади. Уларни бириктирувчи тўқима ҳужайралараро 
моддаси ораб туради. Ясси шаклга эга, цитоплазмаси кучсиз базофил, органеллари кам. 
Тахминларга кора, улар фибробластларга, миофибробластларга, адипоцитларга айланиши 
мумкин. 


Айримлар, уларнинг мавжудлигини рад этиб, фибробласт ҳужайраларга 
киритадилар. 
Ретикуляр ҳужайра – ретикуляр тола ҳосил қилади, толалар билан биргаликда 
ретикуляр ҳужайралар ретикуляр тўқимасини ҳосил қилади. Улар эса махсус хусусиятга 
эга бўлган бириктирувчи тўқима таркибига киради. Ретикулоцитлар – осимтали 
ҳужайралар бўлиб, уларнинг осимталари бир-бири билан ретикуляр толалар билан 
бирикади. Ретикуляр ҳужайралар фагоцитоз хусусиятга эга. Бу йирик ҳужайралар нотўғри 
шаклда ва цитоплазмаси оқиш рангда боялади. Секин тикланади, иммун реакцияларда 
аҳамиятга эга. 
Пигмент ҳужайралар – меланин топланади ва синтез қилади, организмни 
ултрабинафша нурланишдан ҳимоя қилади. Қисқа доимий бўлмаган осимталар ҳосил 
қилади. Эктодерма ҳосиласи бўлган нерв қирраларидаги ҳужайралардан ҳосил бўлади. 
Улар нафақат бириктирувчи тўқимада учрайди, балки нерв ва эпителий тўқималарида ҳам 
жойлашиши мумкин.
Сийрак бириктирувчи тўқимада қондан кочиб отган лейкоцитлар учраши мумкин
асосан яллиғланиш ва иммун жараёнларда иштирок этадиган нейтрофил ва лимфоцитлар 
шулар жумласидандир. 
Зич бириктирувчи тўқима. 
Шаклланган ва шаклланмаган турларга болинади. Зич бириктирувчи тўқимада 
тутамлар ҳосил қилган зич шохланган коллаген толалар Кўпроқ бўлиб, асосий модда кам 
миқдорда ва икки хил ҳужайрага эга.
Зич шаклланмаган бириктирувчи тўқимада коллаген толалар тутамлари бир 
текисликда, лекин турли йоналишда ва тартибсиз жойлашган. Дерманинг торсимон қавати 
мазкур тўқимадан иборат, лекин бу ерда коллаген толалари ҳар хил ва турли йоналишда 
жойлашади. Худди шу зич шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан баъзи аъзоларнинг 
капсулалари ҳосил бўлади: масалан, талоқ, лимфа тугунлари. Шу капсулалардан тўқима 
аъзо ичига ботиб киради ва тосиқлар (септалар) ҳосил қилади. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling