Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1285897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси

Макрофаглар қоннинг моноцитларидан ҳосил бўлади, ёлғон оёқчалари 
(псевдоподиялари) ёрдамида миграцияланади. Уларнинг турли шакллари мавжуд
цитолеммасида маълум бир зарраларни, бактерияларни, яқинлашган ҳужайраларни 
қамраб олувчи бурмалари мавжуд. Бу вақтда катта бўлмаган вакуол – фагасома ҳосил 
бўлади. Улар топланади, бирламчи лизосомалар билан қошилиб, парчаланади. 
Макрофаглар иммун реакцияларда иштирок этиб, антигенларни ютади ва ҳосил 
бўлган материални Т- ва В – лимфоцитларга узатади, бу эса иммун реакциядаги Т- ва В – 
лимфоцитларни пролиферация ва дифференцировкасини стимуллайдиган таъсир 
корсатади. Фагоцитозланган антигенлар кучли фагоцитланмаганларига нисбатан кучли 
иммун реакция чақиради. Плазмолемма юзасида осма ҳужайралар, эритроцитлар, Т ва В – 
лимфоцитлар, антигенлар, иммуноглобулинлар учун рецепторлар мавжуд. Макрофагларда 
1 та ядро, Кўплаб лизосомалар, фагосомалар, пиноцитоз пуфакчалари, кам миқдорда 
митохондриялар, донадор ЭПТ, Голджи аппарати, липид, гликоген киритмалар ва 
бошқалар учрайди. Улар интерферон, лизоцим, пирогенлар, протеазалар, нордон 
гидролазалар ишлаб чиқаради, булар эса ҳимоя вазифасини бажаради. Бундан ташқари -
медиаторлар – моноцитлар ишлаб чиқаради: интерлейкин I, лимфоцитларда ДНК 
синтезини активловчилар, иммуноглобулинларнинг ишлаб чиқаришини активловчи 
омиллар, Т- ва В – лимфоцитлар дифференциаллашишини стимулловчи омиллар. 
Макрофаглар нафақат сийрак бириктирувчи тўқимада учрайди, балки қон ҳосил қилувчи 
аъзоларда, жигарда (Купфер ҳужайрада), опкада (алвеоляр макрофаг), нерв тўқимасида 
(микроглия), суяк тўқимасида (остеокластлар), сероз пардада (перитонеал ва плеврал 
макрофаглар). Бу ҳужайралар – макрофаг системаси таркибига киради. 
Тўқима базофиллари (семиз ҳужайралар, лаброцитлар) майда қон томирлар бойлаб, 
ички органлар эпителийси остидан бириктирувчи тўқимада жойлашади. Цитоплазмасида 
махсус доначалар сақлайди. Бу ҳужайралар махаллий гомеостазни бошқаради, қоннинг 
ивишини камайтиради, қон-тўқима тосиғи отказувчанлигини оширади, яллиғланиш 
жараёнларида ва иммун реакцияларида иштирок этади. Улар нотўғри ёки юмалоқ шаклга 
эга, уларнинг доналари метилен коки билан боялади. Доналарида гепарин – сулфатланган 


гликўзаминогликан сақланади, шунинг ҳисобига ҳужайрада метахромазия кузатилади; 
гистамин – гистидиннинг ҳосиласи бўлиб, анафилактик реакцияда ҳужайрадан ташқарига 
чиқади ва аллергик реакция чақиради; серотонин – силлиқ мушак тўқимасининг 
қисқаришига таъсир корсатади. 
Ултраструктураси – юмалоқ ядро, қисқа цитоплазматик осимтали нотўғри шаклдаги 
ҳужайра, Кўплаб митохондрия, кам миқдорда донадор эндоплазматик тор, унчалик Кўп 
бўлмаган силлиқ ЭПТ, Голджи комплекси яхши ривожланган. Доналар гетероген, 
торсимон қаватли, кристаллсимон ва аралаш тузилишга эга. Цитоплазмада қуйидаги 
ферментлар сақланади: липаза, кислотали ва ишқорий фосфатаза, пероксидаза, 
цитохромоксидаза, АТФ-аза, маркерли фермент – гистидиндекарбоксилаза, бу фермент 
гистаминнинг ҳосил болишида қатнашади. Тахмин қилинишича, бу ҳужайраларнинг 
ривожланиш манбаи бўлиб қоннинг ўзак ҳужайралари ҳисобланади, улар перицитлардан 
ҳосил болиши ҳам мумкин. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling