Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1285897
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси

Остеобластлар ривожланаётган суяк тўқимасида, суяк усти пардасининг ички 
қаватида учрайди. Шакли: кубсимон, призматик, Кўпбурчакли. Ҳужайра цитоплазмасида 
яхши ривожланган донадор эндоплазматик тор, Голжи комплекси, Кўплаб 
митохондрияларни кўриш мумкин. Бу ҳужайралар ҳужайралараро моддани–
коллагентолаларни, органик моддаларни (гликўзаминогликанлар, протеогликанлар) 
синтезлайди. 
Суяк тўқимаси органик асосларига калций тузлари чокиб, суяк пластинкаларининг 
минераллашишини таъминлайди. Пластинкалар ҳосил болиши натижасида остеобластлар 
функционал фаоллиги пасаяди ва у остеоцитга айланади, уларнинг органеллари маълум
миқдорда камаяди. Остеобластлар суяк усти пардасининг ички қатламида функционал 
фаоллиги анча паст бўлади. Суякнинг осишида, синган суякнинг регенерацияси 
сохаларида улар фаоллашади ва ҳужайралараро моддани ҳосил қилади. 
Остеоцитлар – кенг тарқалган суяк ҳужайраларидир. Улар бошлиқларда 
жойлашган бўлиб, осимталари ҳар бир суяк пластинкаларини тешиб утувчи суяк 
каналчаларида ётади. Суяк каналчаларининг миқдори жуда Кўп, улар ўзаро анастамозлар 
ҳосил қилиб, бутун суяк тўқимаси бойлаб тарқалган. Улар периваскуляр соҳа билан 
туташиб, озиқ моддаларнинг транспортини, ҳужайралар ва ҳужайралараро моддаларнинг 
алмашинувини таъминлайди. Остеоцитда суст ривожланган донадор эндоплазматик тур, 
кам миқдорда митохондриялар, лизосомалар учрайди. Бу ҳужайрада центриола 
топилмаган. Шундай қилиб остеоцитлар моддалар алмашинувида иштирок этади ва бу 
ҳужайралар болинмайди, улар остеобластлардан ҳосил бўлади. 
Остеокластлар – тоғайни (суяк тўқимаси ривожланишида), суяк тўқимасини (ёшга 
қараб озгаришида, регенерациясида) емиришда иштирок этади. Шаклланган суяк 
тўқимасида улар учрамайди. Остеокластлар нисбатан йирик (100 мкм) ҳужайралар бўлиб, 
Кўп ядроли (3-5-7 ва ундан Кўпрок), овал шаклда. Цитоплазмаси ацидофил, унда 
емирувчи хошия, тиниқ, везикуляр ва базал соҳалар тафовут қилинади. 
Емирувчи хошия – остеобластларнинг фаол периферик соҳаси бўлиб, бу ерда атроф 
суяк тўқимасининг емирилиши кузатилади. Бу ҳошиялар микроворсинкаларни эслатиб
плазмолемманинг цитоплазматик осимталари сифатида намоён бўлади. Ҳошия юзасидан 
Н
+
ажралади, улар кислотали муҳитни ҳосил қилиб, калций тузларини эритади. Бундан 
ташқари бу ерга протеаза, коллагеназа ва бошқа ферментлар ажралиб, суяк тўқимасининг 
органик моддаларини емиради.


Остеокластнинг тиниқ соҳаси – суяк матриксига зич тегиб туради. Бу Н
+
ва 
протеолитик ферментлар учун тор муҳитни ҳосил қилади. Ҳужайра цитоскелетининг 
таркибига кирувчи Кўплаб фаол микрофиламентлар суяк юзасига зич контакт ҳосил 
болишини таъминлайди. 
Везикуляр соҳа Кўплаб лизосомалар тутади. Базал соҳада ядро ва органеллалар 
жойлашган. 
Суяк аъзо сифатида: 1) суяк тукимаси, 2) суяк усти пардаси, 3) суяк кўмиги, 4) қон 
томирлар ва нервлардан иборат. 
Суяк усти пардаси ташқи фиброз ва ички ҳужайрали (камбиал) қаватларга ажралади. 
Ички қаватда остеобласт ва остеокласт ҳужайралари мавжуд. Суяк усти пардаси остида, 
шаклланган суякларда пластинкасимон (ғовак ёки компакт) суяк тукимаси жойлашган. 
Ясси суякларда ва найсимон суякнинг эпифиз қисмида пластинкалар тартибсиз 
жойлашган, тосиқлар ҳосил қилган. Бу ғовак суяклар хисобланади. Найсимон 
суякларнинг диафиз кисмида пластинкалар бир-бирига зич тегиб туради ва компакт 
суякни ҳосил қилади. 
Бундай суякларнинг Кўндаланг кесимида фарқланади: 
1. Суяк усти пардаси. 
2. Ташқи умумий ёки генерал пластинкалар 
3. Остеонлар. 
4. Оралиқ ёки Қўшимча пластинкалар. 
5. Ички умумий ёки генерал пластинкалар 
6. Эндост (ички фиброз пластинка). 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling