Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси


Ташқи умумий пластинкалар


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1285897
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси

Ташқи умумий пластинкалар суяк усти пардасининг остида жойлашади, лекин 
толиқ халқа ҳосил қилмайди. Улардан тешиб отувчи каналлар отиб, қон томирлар ва 
сийрак бириктирувчи тўқима жойлашган. Бу қон томирлар найсимон суяк бушлиғида 
жойлашган суяк кўмигига ва остеонларга тармоқланади. 
Ички умумий пластинкалар эндост остида жойлашиб, ташқи умумий пластинкалар 
тузилишини эслатади.
Остеон– компактсуякнинг структур-функционал бирлиги бўлиб, 5-20 та концентрик 
пластинка қатламларидан иборат. Марказида канал бўлиб, остеоцитлар ва пластинкалар 
атрофини озиқлантирувчи қон томирлар жойлашган. Қошни остеонлар каналлари 
анастомозлар ёрдамида боғланган. Бу анастомозлар қон капиллярлари тутади. 
Оралиқ ёки Қўшимча пластинкалар – остеонларни бир-биридан ажратиб туради. 
Оралик пластинкалар сорилаётган остеон қолдиқлари ҳисобланади. Юқорида қайд 
этилган барча пластинкалар бошлиқларида (лакуналарида) остеоцитлар жойлашади. 
Уларнинг осимталари қошни пластинкалар томон йоналган ва каналлар ичида ётади. 
Суяк тўқимасининг ривожланиши. 
I. Тўғри остеогенез – бевосита мезенхимадан. 
II. Нотўғри остеогенез – тоғай орнида. 
Тўғри остеогенез 4 босқичда боради: 
1. Мезенхимдан скелетоген оролчаларининг ҳосил болиши. 
2. Органик матрикс–оссеоид тўқиманинг ҳосил болиши. 
3. Минерализация (калцификация) – ретикулофиброз суяк тўқимасининг ҳосил 
болиши. 
4. Ретикулофиброз тўқимадан пластинкасимон суяк ҳосил болиши. 


Нотугри остеогенез – ҳомила тараққиётининг 2 ойидан тоғай модели орнида 
суякланиш ҳосил бўлади. Суякланиш 2 йул билан боради:
а) перихондрал (тоғай юзасидан),
б) эндохондрал (тоғай ичидан). 
Болажак суяк орнида, диафиз соҳадан тоғай моделининг тоғай усти пардасида 
остеобластлар шаклланади. Улар ретикулофиброз суяк тўқимасини ҳосил қилиб, 
тоғайнинг ташқи томонидан манжетка (гилоф) коринишда ораб олади. Бу перихондрал 
суякланиш ҳисобланади. Ҳосил бўлган суяк манжеткаси унинг остида ётган тоғайнинг 
озиқланишини бузади. Хондроцитлар бокади (шишади), ядро пуфаксимон бўлиб қолади, 
баъзида оҳакланиш кузатилади. Шу вақтда суяк усти пардасидан тоғай моддасига қон 
томирлар осиб киради, шу қон томирлар билан бирга остеокластлар ва остеобластлар 
кочиб отади. Тоғай тўқимаси дистрофик озгаришларга учраганидан сонг капиллярлар 
турли томонга шохланади ва унинг атрофида тартибсиз ретикулофиброз суяк шаклланади. 
Бу суяк тўқимасининг ҳосил болиши ички тоғай ёки эндохондрал суякланиш дейилади. 
Аста секин ташқи томондан ҳам, ички томондан ҳам болажак суякнинг диафиз 
қисмидаги ретикулофиброз суяк пластинкасимон коринишга отади. Остеокластлар 
фаолияти давомида суяк ичида бошлиқлар ҳосил қилади. Бу бошлиқларда қизил суяк 
кўмиги, кейинчалик эса сарик суяк кўмиги жойлашади. Суяк манжеткаси диафиз 
марказидан аста-секин эпифиз томон силжиб боради. 
Тоғай моделидан компакт суяк ҳосил болиши натижасида қуйидаги соҳалар 
ажратилади: 
1. Чегара соҳа – интенсив емирилаётган тоғай; 
2. Устунсимон тоғай хужайралари соҳаси – митотик болинаётган тоғай хужайралари 
устунсимон коринишда жойлашади. 
3. Пуфаксимон хужайралар соҳаси – 1 ва 2 соҳа орасида озиқланиши бузилган 
ҳужайралар жойлашади. 
Инсон хаётининг 20 ёшларгача найсимон суякларнинг диафиз ва эпифиз орасида 
тоғай ҳужайраларининг интенсив болиниш соҳаси кузатилади. Бу соҳа метаэпифизар 
пластинка дейилиб, найсимон суякнинг бойига осишини таъминлайди. Суякнинг энига 
осиши эса остеонлар атрофидаги концентрик пластинкалар ва генерал пластинкалар 
ҳисобига рой беради. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling