Маъруза режаси XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар К. Ясперснинг тарих фалсафаси


Муаммоли савол: Россияда пайдо бўлган дворян тарихшунослик мактабининг афзаллик томонлари ҳам бормиди?


Download 72.59 Kb.
bet3/10
Sana21.04.2023
Hajmi72.59 Kb.
#1367827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10 mavzu seminar uchun

Муаммоли савол: Россияда пайдо бўлган дворян тарихшунослик мактабининг афзаллик томонлари ҳам бормиди?

ХVIII асрда Ғарбий Европада шаклланган буржуа тарихшунослиги кўп ўтмай Россияда ҳам пайдо бўлди. Россия тарихшунослигидаги биринчи буржуа иқтисодий фикрлаш И.А. Третяков (1735-1779)асарларида учрайди. Тарихга янгича ёндашув Н.И.Новиков (1744-1818) нинг «Древняя Российская Вивлиофика» (кўпроқ иқтисодий ҳаётга оид манбалар тўплами) ва «Опқт исторического словаря о российских писателях» асарларида ҳам намоён бўлади.М.Д.Чулковнинг «Историческое описание российской коммерции» (7 том, 21 китоб. 1781 -1786) ва «Краткой истории российкой торговли»(1788)асарларида ҳам иқтисодий тарих асосийўринга чиққан.Шунингдек Россиянинг кўплаб шаҳарлари тарихига бағишланган тарихий асарлар ҳам пайдо бўла бошлади. Россия тарихшунослигида М.П. Погодин (1800-1875) ҳам муҳим ўрин тутади. У Россия тарихшунослигининг янги йўналишини, яъни тадқиқот объекти халқ бўлган йўналишни аниқлаб берган тарихчи эди. Унинг энг асосий асарлари «Историко-критические отрқвки», «Историко-политические писма и записки в продолжении Кримской войнқ » бўлиб, уларда муаллифнинг тарихий дунёқараши ёритилган.


Россиянинг йирик тарихчиларидан бири Н.М. Карамзин (1766-1826) дир. Унинг энг машҳур асари 12 томлик «Истории государства Российского» бўлиб, унда Карамзиннинг тарихий қарашлари акс этган. Карамзин рус самодержавиясининг яққол тарафдори бўлиб, рус монархиясини улулади ва ҳар қандай инқилобий ҳаракатларни қоралади. Шунингдек, у Россия давлатчилиги тарихида норманнларнинг ролини тан олган тарихчилардан эди.С.М.Соловев(1820-1879)Россия тарихшунослигида буржуа тарихшунослигининг ривож топишига катта ҳисса қўшган йирик тарихчилардан биридир. Унинг энг машҳур асари 29 томлик «История России среднейших времен» бўлиб, муаллифнинг деярли барча илмий салоҳияти, фаолияти шу асарга сарф бўлган эди. Бу асар кўпгина рус тарихчилари томонидан рус тарихи энциклиопедияси деб тан олинади. Шунингдек унинг «История падения Полши»(1863), «Публичнқе чтенния о Петри Великом» (1872), «Импэратор Александр 1. Политика. Дипломатия » каби асарлари ҳам рус тарихшунослигида муҳим аҳамиятга эга.
Москва университетининг професори Т.Н.Грановский ўзининг ўрта асрлар тарихига оид асарлари билан рус тарихшунослигига катта ҳисса қўшди. Унинг ўрта асрлар тарихи курсидан ўқиган маҳрузалари 1851-йили алоҳида китоб сифатида нашр этилди. Бу Россия тарихшунослигидаги жаҳон тарихига оид илк илмий тарихий асар эди. Лекин унинг асарларида «Эвроцентризм» ғоясининг таъсири сезилиб туради. Шарқ халқларига нисбатан эса шовинистик руҳ, Россия давлатининг Шарқ халқларига гражданлик туйғусини бераётганлиги ҳақидаги фикрлари ҳам унинг асарларини танқидий ўрганиш зарурлигини тақозоетади.В.О.Ключевский (1841-1811) рус буржуа тарихшунослигининг энг ёрқин номаёндаларидан биридир.Унинг дастлабки асарлари «Сказания иностранцев о Московском государстве» (1866), «Древнерусские жития святых как исторических источник» (1872) бўлиб, бу асарлардаёқ у ўзини жиддий тадқиқотчи эканлигини намоён этди. Шунингдек Ключевский рус черкови тарихи ва рус крепостнойлик ҳуқуқи тарихига оид илмий изланишлар ҳам олиб борди. Унинг илмий фаолиятида муҳим ўрин тутган асарлардан бири 1882-йили ҳимоя қилинган «Боярская Дума древней Руси» мавзусидаги докторлик диссертациясидир. Ключевский илмий фаолиятининг энг юқори чўққиси «Курс русской истории» асари бўлиб, муаллиф уни 30 йил давомида такомиллаштириб борган.
Совет даври ХХ асрнинг 20-80 йилларини ўз ичига олади. Бу давр Россия тарихига улкан ўзгаришлар даври бўлиб кирди. Россия фуқаролар ва иккинчи жаҳон урушини ўз бошидан ўтказди. Бу даврнинг энг асосий хусусияти шу бўлдики, 1917-1991 йилларда собиқ чор Россияси ҳудудида совет мустабид тузуми қарор топди ва ҳукмронлик қилди. Россия ҳаётининг барча жабҳаларида, жумладан, илм-фанда ҳам коммунистик мафкура ҳукм сурди. Бу эса Россияда тарих фанини сиёсийлашувига олиб келди ва уни совет мафкурасининг ижросига айлантириб қўйди

Download 72.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling