Маъруза режаси XIX аср охири – ХХ аср тарих фалсафасидаги асосий йўналишлар К. Ясперснинг тарих фалсафаси


Тарих фалсафасидаги айрим концепциялар


Download 72.59 Kb.
bet10/10
Sana21.04.2023
Hajmi72.59 Kb.
#1367827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10 mavzu seminar uchun

Тарих фалсафасидаги айрим концепциялар

СССР ва жаҳон социализм тизимининг ҳалокатга юз тутиши билан халқаро ҳамжамиятнинг геосиёсий структураси ўзгарди. Халқаро муносабатларнинг икки буюк давлат – Америка Қўшма Штатлари ва Совет Иттифоқи ўртасидаги кучларнинг, айниқса, ҳарбий соҳадаги нисбий мутаносиблигига, капиталистик ва социалистик тизимлар ўртасида дунёни «совуқ уруш» асосида қарама-қарши блокларга бўлинишига асосланган икки қутбли системаси барҳам топди. Халқаро ҳамжамият халқаро муносабатларнинг янги даврига – янгича дунёвий тартиботга қадам қўйди. Жаҳон сиёсатшунослигида дунёда юзага келган янгича вазият тўғрисида баҳс-мунозаралар авж ола бошлади.


Мазкур мунозарага биринчилар қатори «тарихнинг интиҳоси» таълимотининг асосчиси америкалик сиёсатшунос Фрэнсис Фукуяма ҳисобланади. Унинг фикрича, энг буюк коммунистик давлат – Совет Иттифоқининг қулаши ва ижтимоий тузум сифатида социализмнинг ўз-ўзидан барҳам топиши дунёнинг биполяр, яъни икки қутбли тизимининг тугаши ва кўпқутблилик ҳолатига ўтиши билан чекланиб қолмасдан, анъанавий, яъни ижтимоий маънода тарихнинг ҳам интиҳосига етишини англатади. «Том маънода тарих якунига етди: мафкуравий эволюция тугади ва бошқарувнинг сўнгги шакли сифатида ғарб либерал-демократиясининг универсаллашуви бошланди», - деб ёзади у16. Дунё энди либерал-демократия даражасига етган «тарихдан кейинги» халқлар ва ҳали «тарихда мавжуд», лекин ривожланишнинг асосий мақсади мутлақ ғарблашиш (вестернизация) бўлган ҳамда АҚШда ўзининг ёрқин ифодасини топган ғарбона қадриятлар орқали «тарихдан кейинги» мамлакатлар ҳамжамиятига қўшилишдан иборат халқларга бўлинади. Айнан АҚШ жаҳон ҳамжамиятига етакчилик вазифасини ва янгича дунёвий тартибот учун масъулиятни ўз зиммасига олувчи ягона буюк давлат сифатида кўрсатилади.
Америкалик яна бир сиёсатшунос – С.Хантингтон «совуқ уруш» тугаганидан сўнг, ўзгарган дунёда ижтимоий-маданий жараёнлар динамикасини тушунтиришга, замонавий дунёда ихтилофларнинг бош манбаини аниқлашга йўналтирилган янги парадигмани яратишга ҳаракат қилди. У «цивилизациялар тўқнашуви» моделини илгари сурди17.
Хантингтон фикрича, илгари уч хил дунёдан – капитализм, социализм ва «учинчи дунё»дан ташкил топган халқаро система энди 8 та асосий: ғарбона, конфуциан, япон, ислом, индуизм, православ-словян, лотинамерикаси ва африка цивилизацияларини ўз ичига олган янги тизимга ўтмоқда. Рақобат қилувчи ҳарбий блоклар, унинг фикрича ушбу цивилизациялардан қайси бирига тегишли эканлиги билан фарқланади. Охир оқибат кишилар учун сиёсий мафкура ёки иқтисодий манфаатлар эмас, балки эътиқод ва оила, қон-қариндошлик ва ишонч, яъни кишилар ўзларини қандай англашлари, нима учун курашишлари ва ҳалок бўлишларини билиш муҳимроқдир. Аммо Хантингтон маданий-тарихий мактабнинг асосчилари (Шпенглер, Тойнби, Данилевский, Сорокин)дан фарқ қилиб, цивилизацион ўзликни англашнинг янги мезонларини илгари сурди, хусусан бу қурол-яроғ, айниқса оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши, инсон ҳуқуқлари ва иммиграция билан боғлиқ жаҳоншумул муаммоларни узил-кесил ҳал этилиши эди. Цивилизациялар ўртасидаги чегара айнан шу муаммоларнинг ҳал этилишига қараб аниқланади. Бунда Ғарб бир томонда, қолган цивилизациялар, яъни қолган дунё эса бошқа томонда жойлашади.
Хантингтон ғарб цивилизациясининг яхлит бирбутунлик сифатида, системалараро ихтилофлар даврига нисбатан даҳшатлироқ фожеа олдида турганлиги ҳақидаги тезис билан чиқди. Хантингтон концепциясига биноан, келажакда геосиёсатдаги марказий муаммо Ғарб ва қолган цивилизациялар ўртасидаги ихтилоф бўлиб қолади. «Цивилизациялар тўқнашуви жаҳон сиёсатининг белгиловчи омилига айланади. Цивилизациялар орасидаги узилиш чизиғи Ғарб ва қолган дунё ўртасидаги муносабатлар орқали ўтади»18. Шундан келиб чиқиб, у Ғарбдаги ҳукмрон доираларга ғарбий цивилизация чегараларида, айниқса, АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, бошқа мамлакатлар билан муносабатларда Ғарбнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг имкониятларини кучайтириш зарурлиги ҳақидаги ғоялар билан мурожаат қилади.
«Цивилизация тўқнашуви» модели цивилизацион бағрикенгликка раҳна солади. У жаҳон жамоатчилигига келажакда Ғарб ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги ихтилоф – геосиёсатнинг марказий ўқ чизиғи бўлиб қолишлигини исботлашга қаратилган. Ушбу модел нафақат олимлар ўртасида, балки турли мамлакатлар, хусусан, ислом дунёсидаги сиёсий доираларда ҳам турлича, баъзан салбий муносабатга сабаб бўлмоқда. Масалан, Эрон Ислом Республикасининг собиқ Президенти Саййид Муҳаммад Хотамий ташаббуси билан цивилизациялар ўртасидаги мулоқот масаласи ЮНЕСКОнинг 1999 йилдаги сессиядаги ва БМТнинг 2000 йилдаги 53-Бош Ассамблеясида муҳокама этилди. Мазкур минг йиллик саммитида ХХI аср – цивилизациялараро мулоқот асри, деб эълон қилинди1.
Бир қатор ғарб, айниқса америкалик олимларининг қарашларида авж олган глобализм ғоялари, хусусан, Айру Л.Страуснинг 1997 йилда нашр этилган «Бир қутблилик. Янгича дунёвий тартиботнинг марказлашган структураси ва Россия» мақоласида янгича дунёвий тартиботнинг «бирқутблилик» концепцияси ўз ифодасини топди. У халқаро муносабатларнинг замонавий тизимини мажозий маънода оддий ёнғоққа қиёслайди. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар унинг умумий қобиғини ташкил этса, ичидаги асосини – ядросини қолган дунёни бошқариб турувчи, буйруқ берувчи марказ – Ғарб ташкил этади. Бутун тарихнинг илгариланма ҳаракатини у кўпқутблиликнинг икки қутблилик билан, икки қутблиликнинг эса бир қутблилик билан алмашинишида кўради. Шундан келиб чиқиб, у Ғарбни бутун дунёни бошқарув маркази сифатида тавсифловчи келажак дунёнинг бирқутбли концепциясини яратди.
Бирқутблилик, Страус фикрича, жаҳон тарихида юксак салмоққа эга бўлган индустриал демократиялардан ташкил топади ва унинг доирасида АҚШ бошқа давлатларга етакчилик қилади2.
Жаҳон тизимида бирқутблиликнинг салмоғи фақат унинг яққол намоён бўлган, иқтисодий ва технологик салоҳияти билангина эмас, балки қолган жамиятларнинг модернизацияси ғарблаштириш томон бораётганлиги билан ҳам белгиланади, дейди Страус. Бошқача қилиб айтганда, бирқутблиликнинг, яъни ғарбнинг устиворлиги энг аввало мафкуравий омилга, айнан эса либерализм мафкурасига боғлиқ.
АҚШнинг собиқ Давлат котиби Збигнев Бжезинский ҳам «Совет Иттифоқи мағлубияти ва парчаланиб кетиши, АҚШнинг ягона ва ҳақиқатда биринчи асл умумбашарий давлат сифатида ғарбий яримшар шоҳсупасига тез суръатлар билан кўтарилишида якунловчи аккорд бўлди»3,- деб таъкидлайди. Аксарият илмий ва сиёсий доираларда мазкур концепцияга, бир майдонли, бир қутбли дунё ҳақидаги мулоҳазаларга илмий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам етарлича асосланмаган нуқтаи назарлар сифатида танқидий муносабат билдирилади.
Юқорида кўриб чиқилган Ғарбнинг, айниқса АҚШнинг ҳозирги замонда кескинлашиб бораётган барча умумбашарий муаммоларини фақат ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўзи хоҳлаганча ҳал этиш «ҳуқуқи»ни асословчи концепциялардан ташқари, бундай кайфиятлардан огоҳ бўлишлик ғоясини илгари сурувчи таълимотлар ҳам мавжуд. Хусусан, америкалик тадқиқотчи Пол Кеннеди ўзининг «Буюк давлатларнинг равнақи ва инқирози» китобида «империянинг зўриқиши» назариясини ишлаб чиқди. У ўз зиммасига халқаро ҳаётни ташкил этиш ва якка ҳолда етакчилик қилиш маъсулиятини олган ҳеч бир давлат бундай мақомни узоқ вақтгача сақлаб тура олмаслигини кўрсатиб берди. Бундай давлат ўзининг ички кучларини, энг аввало, иқтисодий ҳаётини барбод қилади ва охир оқибат оддий давлат ҳолатига беихтиёр ўтиб қолади.
Француз тарихчиси Эммануэль Тодд «Империядан сўнг Америкача тизимнинг инқирози ҳақида эссе» (2002) китобида империяларнинг тарихи одатда таълим соҳасидаги, сўнгра эса иқтисоддаги юксалишдан бошланади, деб ёзади. Уларнинг асосида ҳарбий куч шаклланади. Лекин, иқтисодий база торайиб ва қисқариб борган сари, сўнгги сақланиб қоладиган нарса – ҳарбий машина бўлади. СССРда ана шундай бўлган. Ҳозир АҚШда шунга ўхшаш ҳолат юз бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида «тоталитар тузум емирилганидан кейин дунёнинг қутбларга бўлиниши барҳам топди. Лекин шу туфайли у хавфсизроқ, барқарорроқ, собитқадамроқ бўлиб қолдими?», - деб савол қўяди. Ва – «Ер юзида вазият ва кучлар нисбати шиддатли ўзгариб бормоқда. Янги мустақил давлатлар майдонга чиқмоқда. Бу эса ҳозирги кунда давлатлар ва халқларнинг барқарорлигини таъминлаш учун янгича ёндашувларни излаб топишни, XXI аср арафасида хавфсизликнинг янгича моделларини ишлаб чиқишни тобора қаттиқ талаб қилмоқда»19, - деб таъкидлайди.



1 Қаранг. Ивин А.А. «Философия истории». М.: «Гардарики». 2000 г. стр-34.

2 Ясперс К. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр-120.

3 Ясперс К. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр-124.

4 Қаранг. Ясперс К. Смысл и назначение истории. М.: Издательство «Республика». 1994. стр. 32

5 Ясперс К. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр-63.

6 Ясперс К. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр-108.

7 Ясперс К. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр. 129.

8 Ясперс К. Истоки истории и ее цель. Вып. 1, стр. 38.

9


101. Ивин А.А. «Философия истории.» М.; «Гардарини». 2000. Стр. 33-34.

11 Ясперс К. Истоки истории и ее цель. Вып. 2, стр-16.

12 Ўша манба. Стр-17.



13 Тойнби А. Постижение истории. Издательство «Прогресс». М. – стр. 69.

14 Қаранг: Философия истории. М., 1999, 15-б.

15 Қаранг: Ж.-А. Кондорме. Эскиз исторической картины прогресса человеческой истории//Философия истории. Антология. М., 1994. 39-б.

16 Ф.Фукуяма. «Конец истории?»//Вопросы философии. М., 1990. №3.

17 Қаранг. С.Хантингтон. «Столкновение цивилизаций?»//Полис. М., 1994. №1.

18 Қаранг: Полис, 1994. №1. 33-б.

11 Қаранг: М.Хотеми. Выступление на 53-сессии Генеральной Ассамблеи, информационный бюллетень посольства Ирана в Ташкенте. 2001. №7.

22 Қаранг: Л.Айру Страус. «Однополярность. Концентрическая структура нового миравого порядка и Россия»//Космополитис. Альманах. М.: Полис. 146-б.

33 Збигнев Бжезинский. Великая шахматная доска. Господство Америки и его геостратегические императивы. М., «Международное отношение».1995. 5-б.

19 И.Каримов. Ўзбекистон: буюк келажак сари. Т., «Ўзбекистон», 1998. 420-б.



Download 72.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling